Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТОВОН ОЛИНИШИГА ОЛЛОҲНИНГ НОРОЗИЛИГИ

Асирлар товон эвазига озод қилингач, парвардигор Анфол сурасининг 67-88-оятларини нозил қилди. "Пайғамбарга ер юзида душманни кўпроқ ўлдирмай (яъни мушрикларнинг таҳдидини йўқотиб, Исломни қувватлантирмай) туриб асирлардан товон олиш дуруст эмасди. (Эй, мўминлар! Сизлар товон олиб) дунёвий манфаатии кўзлайсиз, Оллоҳ эса сизларга охиратнинг (савобини) тилайди. Оллоҳ қудратлидир, ҳикмат билан иш қилгувчидир. Агар Оллоҳ илгарироқ ҳукм чақирмаганида эди, товон олганингиз учун қаттиқ азобга гирифтор бўлардинглар". Парвардигор Худо йўлидан қайтарган, ислом динининг тарқалишига ҳалал берадиган асирларни ўлдирмай товон эвазига қўйиб юборишни ман этиб, жон ўрнига мол-дунёни танлаган баъзи мусулмонларни айблади.

Иштиҳод қилгувчининг мақсади тўғри бўла туриб, хатога йўл қўйса, жазоланмаслиги ҳақида яратганнинг ҳукми нозил этилгани учун азобдан ҳоли. Шу боис яхши ниятда олинган товонни Оллоҳ таоло мусулмонларга ҳалол қилди. Бу нарса Муҳаммад алайҳис-саломнинг ҳақиқий пайғамбар эканига далил бўла олади. Агар пайғамбарлик Худо томонидан юбориладиган улуғ мартаба бўлмаганида Муҳаммад алайҳис-салом саҳобалар билан келишиб асирларни товон эвазига қўйиб юборгани учун бунчалик афсусланмас эдилар. Оллоҳ таоло расулуллоҳни хотиржам қилиш учун Анфол сурасининг 70-оятида аслида нияти яхши асирларнинг гуноҳларини кечишини баён этади: "Эй пайғамбар, қўл остингдаги асирларга, агар Оллоҳ дилингларда тариқча яхшилик борлигини билса, товонга берилганидан кўра яхшироқ нарсаларни ато этади, сизларга мағфират қилади. Оллоҳ бениҳоя меҳр-шафқатли ва мағфират қилгувчи зотдир, дегин".

Бадр ғазоти туфайли Ислом музаффар динга айланди, мусулмонларда ўз кучига ишонч пайдо қилди, мушриклар биринчи марта қаттиқ зарбага учраб, сафларида парокандалик пайдо бўлди. Душман сон жиҳатдан бир неча баробар устун, мусулмонлар бир ҳовучгина эди, мушрикларнинг от-улови, қурол-яроғи бадастир, жанговар тайёргарлиги пухта, мусулмонларда эса минишга улов ҳам етишмас эди. Фақат Оллоҳ Таолонинг кўрсатган илтифоти туфайли Ислом вакилларининг қўли баланд келди. Парвардигори олам Оли Имрон сурасининг 123-оятида Бадрдаги ғалаба неъматини миннат қилиб шундай дейди: "Бадрда Оллоҳ сизларга мадад берди. Ваҳоланки, сизларнинг сонингиз оз эди", Бадр жанги мусулмонлар ҳаётидаги энг катта ғазот эди, шу боис у ислом тарихида ҳал этувчи бурилиш нуқтаси бўлди. Шундан кейин ислом динига муносабат ўзгарди. Бу жангда ислом динининг ашаддий душманлари ўлдирилди. Мусулмонларнинг қўли баланд келганини кўрган арабларнинг юрагига ғулув тушди. Оллоҳ таолонинг бу илтифотига шукрона айтмоқ, Бадр ғазотида ғалаба қозонилган кун — рамазоннинг ўн еттисини нишонлаб, пайғамбар алайҳис-салом ва мусулмонларга ато этилган неъматлардан миннатдор бўлмоқ лозим.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио