Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚАЙНУҚО ҒАЗОТИ

Агар бир кишининг икки душмани бўлиб, бирининг устидан ғалаба қозонилса, иккинчиси ҳаловатини йўқотиб, ғам босишни,оқибати нима бўларини ўйлаб ўтирмасдоноқ ғанимини фош этиши турган гап. Бадр ғазоти мусул-монларнинг ғалабаси билан якунлангач, бани Қайнуқо яҳудийлари худди шундай иш тутишди. Улар ўртадаги шартномани бузиб, душманлигини фош этиб, ансорлардан бир аёлнинг номусини булғашди. Бу ҳол мусулмонларни ҳушёр торттириб, дин душманлари билан тўқнашув юз берганда уларга ишониб бўлмаслигига амин қилди. Оллоҳ таоло Анфол сурасининг 59-оятида бу хусусда пайғамбар алайҳис-саломга шундай деб уқтиради: "Сен маълум қавмнинг шартномага хиёнат қилишидан қўрқсанг, шартнома масъулиятини уларнинг зиммасига юклаб қўявер. Оллоҳ ҳеч қачон хоинларни дўст тутмайди". Расулуллоҳ яҳудийлардан бошқаларни чақириб, хиёнатнинг оқибати яхшиликка олиб бормаслигини айтдилар. Йиғилишга тўпланганлар: "Эй Муҳаммад, Бадрдаги ғалабангдан бунчалик керилиб кетма. Қурайшлар урушишни билмайдиган рўдапо халқ. Биз билан урушсанг кимлигимизни билиб оласан", дея таҳдид солишди. Чиндан ҳам бани Қайнуқо яҳудийлари жанговар одамлар эди. Худди шу аснода Оллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 13-оятини нозил қилди: "Кофирларга, сизлар енгиласизлар ва жаҳаннамга тўпланасизлар. Жаҳаннам нақадар ёмон жой, дегин. Урушаётган гуруҳда сизлар учун ибрат бор: улардан бири худо йўлида курашаётганлар бўлиб, иккинчиси кофирлардир. Уларга (мусулмонлар) икки баробар кўп кўринади. Оллоҳ истаган кишисига ёрдам бериб, қўллаб-қувватлайди. Ақли расо киши учун бу нарсада чиндан ҳам ибрат бордир".

Шу йиғилишдан кейин Ҳазраж қабиласнинг оқсоқоли Убода ибн Сомид бани Қайнуқо яҳудийлари билан бутунлай алоқасини узди. Абдуллоҳ ибн Убай эса замон ўзгаришидан қўрқиб, Ҳазраж билан муносабатини яна=да мустаҳкамлади. Оллоҳ таоло мусулмонларга таълим бериб, Моида сурасининг 51-52-оятларини нозил қилди: "Эй мўминлар, яҳудий ва насороларни дўст тутманглар, (чунки) улар бир-бири билан (яқин) дўстдир. Кимки улар билан дўстлашса, ўшалардандир. Золим қавмни Оллоҳ сира ҳам ҳидоят қилмайди. Дилларида иллат борларнинг бизга бирон офат келишидан қўрқамиз деб улар билан дўстлашишга ошиққанини кўрасан. Оллоҳ (хоҳлаган одамига) ғалаба ато этади ёҳуд (истаган) ишини рўёбга чиқаради. Кўнглидаги яширин (ниятлари) учун улар (кўп) надомат чекишади".

Бани Қайнуқо яҳудийлари душманлигани ошкор этиб, қўргонларига яшириниб олишди. Пайғамбар алайҳис-салом шу йил шаввол ойининг ўрталарида уларга қарши отландилар, амакилари Ҳамза байроқдор бўдди. Бани Қайнуқо яҳудийлари муҳосарага олинди.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио