Расулуллоҳ с.а.в

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Адаб китоби

743. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қалбида зарра оғирлигида кибри бор киши жаннатга кирмайди», – дедилар».
«Ё Расулаллоҳ, киши кийими гўзал бўлишини, пойафзали гўзал бўлишини ёқтиради-ку?» – деди бир одам.
«Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севадир. Кибр ҳаққни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

744. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сизлардан бирингиз бирор иш қилса, яхшилаб қилишини хуш кўради», – дедилар».
Абу Яъла ва Байҳақий ривоят қилишган.

745. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир киши ўтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари унинг қуввати ва ҳаракатчанлигини кўриб:
«Ё Расулаллоҳ, агар мана шу Аллоҳнинг йўлида бўлганидами?!» – дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар ёш болалари учун саъйи қилгани чиққан бўлса, у Аллоҳнинг йўлидадир. Агар катта ёшдаги ота-онаси учун саъйи қилгани чиққан бўлса, у Аллоҳнинг йўлидадир. Агар ўзи учун саъйи қилгани чиққан бўлса, у Аллоҳнинг йўлидадир. Агар риё ва фахрланиш учун чиққан бўлса, у шайтоннинг йўлидадир», – дедилар».
Тобароний ва Байҳақий ривоят қилишган.

746. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хунук исмни ўзгартирар эдилар».
Термизий ривоят қилган.

747. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ъссия исмини ўзгартирдилар. «Сен Жамийласан!» – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

748. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мен карамли ахлоқларни батамом қилиш учун юборилганман», – дедилар».
Бошқа ривоятда: «солиҳ ахлоқларни», дейилган.
Аҳмад, Бухорий «Адабул муфрад»да ва Ҳоким ривоят қилишган.

749. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким биродарига зулм қилган бўлса, ундан ҳаққини ҳалол қилишни сўрасин, у ёқда дийнор ҳам, дирҳам ҳам йўқ, биродари учун унинг яхшиликларидан олинмасдан туриб Агар унинг яхшиликлари бўлмаса, биродарининг ёмонликларидан олиб унинг устига ташланур», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

750. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Касодга учраган кимлигини биласизларми?» – дедилар.
«Бизнинг ичимизда касодга учраган – дирҳами ҳам, матоҳи ҳам йўқ одам», – дейишди.
«Менинг умматимдан касодга учрагани қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган, аммо буни сўккан, буни зинода айблаган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган одамдир. Бунга унинг савобларидан берилур, анавига ҳам унинг савобларидан берилур. Агар зиммасидаги нарса тамом бўлмасдан аввал унинг савоблари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб бунинг устига ташланур. Сўнгра у дўзахга солинур», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

751. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, мўмин ўзининг гўзал хулқи ила рўза тутувчи ва бедор бўлувчининг даражасини топадир», деганларини эшитдим».
Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким ривоят қилишган.

752. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминларнинг иймони комилроғи, хулқи яхшироғидир. Яхшиларингиз аҳлига яхшиларингиздир», – дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким ривоят қилишган.

753. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни мўминнинг мезонида чиройли хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмас. Албатта, Аллоҳ фаҳш ва чиркин сўз айтувчини ёмон кўрур», – дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

754. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан менга энг маҳбубингиз ва қиёмат куни мажлиси энг яқинингиз чиройли хулқлигингиздир. Сизлардан менга энг ёқмайдиганингиз ва қиёмат куни мажлиси энг узоғингиз сергап, тили узун ва мутафайқиҳингиздир», – дедилар.
«Ё Расулаллоҳ! Сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?» – дейишди.
«Мутакаббирлар», – дедилар».
Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

755. Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот:
«Яхшилик ҳусни хулқдир. Ёмонлик кўксингда тўқилган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир», – дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

756. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапираверса ва ростгўйликни истайверишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқлардан» деб ёзилади.
Сизлар ёлғондан ҳазир бўлинглар. Чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни истайверишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида каззоблардан» деб ёзилади», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

757. Абул Ҳавро Саъдий Робийъа ибн Шайбондан ривоят қилинади:
«Ҳасан ибн Алига: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нимани ёдлаб қолгансан?» – дедим.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Сени шакка солган нарсани қўйиб, шакка солмаган нарсага ўт. Албатта, содиқлик хотиржамликдир. Албатта, каззоблик шубҳадир»ни ёдлаб олганман, – деди».
Термизий, Насаий, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган.

758. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ рашк қиладир. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидан келадир», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

759. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Аллоҳдан кўра рашкчироқ бирор зот йўқ. Шунинг учун ҳам, У зот ошкор ва махфий фаҳш ишларни ҳаром қилган. Аллоҳдан кўра ўзининг мадҳ қилинишини яхши кўрадиган бирор зот йўқ. Шунинг учун ҳам, У зот Ўзини мадҳ қилган», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

760. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Саъд ибн Убода: «Агар хотиним ила бегона эркакни кўрсам, уни қиличнинг тиғидан ўтказар эдим», – деди.
Бу(гап) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етганда:
«Саъднинг рашкидан ажабланаяпсизларми?! Мен ундан кўра рашкчироқман, Аллоҳ мендан кўра рашкчироқ. Аллоҳ рашки учун ошкор ва махфий фаҳш ишларни ҳаром қилган. Аллоҳдан кўра узрни яхши кўрадиган бирор зот йўқ. Шунинг учун ҳам, У зот башорат берувчи ва огоҳлантирувчиларни юборган. Аллоҳдан кўра ўзининг мадҳ қилинишини яхши кўрадиган бирор зот йўқ. Шунинг учун ҳам, у зот жаннатни ваъда қилган», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

761. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси унинг ҳузуридан чиқдилар. Бас, рашким келди. Бас, у зот келдилар ва қилаётганимни кўриб:
«Сенга нима бўлди, Оиша, рашк қилдингми?» – дедилар.
«Менга ўхшаган Сизга ўхшагандан рашк қилмай ҳам бўлармиди?!» – дедим.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шайтонинг келдими?» – дедилар.
«Ё Расулаллоҳ, мен билан шайтон борми?» – дедим.
«Ҳа», – дедилар.
Ҳар бир инсонда ҳамми?» – дедим.
«Ҳа», – дедилар.
«Сиз билан ҳамми, ё Расулаллоҳ», – дедим.
«Лекин Роббим менга ёрдам берди ва у мусулмон бўлди», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

762. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Паҳлавон курашда йиқитган эмас, ҳақийқий паҳлавон ғазаб пайтида ўзини ўнглаб олгандир», – дедилар».
 Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

763. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан кимда-ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса – кетди, бўлмаса, ёнбошласин», – дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

764. Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Икки киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида сўкишиб қолди. Иккисидан бирининг кўзлари қизариб, томирлари бўртиб чиқа бошлади.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен агар у айтса, ундаги бу нарса кетадиган калимани биламан. У «Аъуузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм»дир», – дедилар.
Бас, у: «Менда жиннилик бор деб ўйлайсанми?» – деди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

765. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши:
«Менга тавсия қилинг», – деди.
«Ғазабланма!» – дедилар.
У бир неча бор такрорлади. У зот:
«Ғазабланма!» – дедилар.
Бухорий ривоят қилган.

766. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни:
«Ғийбат нималигини биласизларми?» – дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи» – дейишди. 
«Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», – дедилар.
Биродаримда мен айтган нарса бўлса-чи, бунга нима дейсиз?» дейишди.
«Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

767. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Чақимчи жаннатга кирмайди», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

768. Муовия ибн Ҳийда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамларни кулдириш учун ёлғон гапни гапирганга вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин», деганларини эшитдим».
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
«Вайл бўлсин» – вой бўлсин, шўри қурисин, дўзах бўлсин.

769. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Парчалаш нималигини сизга айтиб берайми? Одамлар орасида «деди-деди»лаб чақимчилик қилишдир», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

770. Асмаа бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аёл: «Ё Расулаллоҳ, менинг кундошим бор. Агар мен унга эрим бермаган нарсани кўпайтириб айтсам, гуноҳкор бўламанми?» – деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига берилмаган нарсани кўпайтириб айтувчи худди иккита ёлғон кийимни кийувчи кабидир», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

771. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, лаънатловчилар Қиёмат куни шоҳид ҳам, шафоатчи ҳам бўлмаслар», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

772. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки сўкишганнинг гуноҳи улардан аввал бошлагангадир. Модомики, мазлум ошириб юбормаган бўлса», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

773. Абдуллоҳ ибн Шиххийр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бани Омир вакиллари таркибида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Бас:
«Сиз бизнинг саййидимизсиз», – дедик. 
«Саййид Аллоҳдир», – дедилар.
«Сиз энг афзалимизсиз ва энг улуғимизсиз», – дедик.
«Мана шу сўзингизни ёки баъзи сўзингизни айтинг. Шайтон сизларни ўзига малай қилиб олмасин», – дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

774. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир кишини зикр қилинди. Бир одам унга яхши мақтов айтди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча марта: «Шўринг қурсин! Соҳибингнинг бўйнини кесдинг! Агар бирингиз ноилож мадҳ айтадиган бўлсангиз, «Менинг ҳисобимча, фалончи, Аллоҳнинг Ўзи ҳисобловчи, Аллоҳга бировни мақтай олмайман-у, менимча, ундоқ, менимча бундоқ», десин. Агар ана шундоқлиги кўрилган бўлса ва Аллоҳ унга етарли бўлса, Аллоҳга бировни поклаб кўрсатмасин», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

775. Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

776. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Силаи раҳм қилувчи берганга яраша қайтарган эмас. Лекин силаи раҳм қилувчи ўзининг раҳми кесилганда уни боғловчидир», деганларини эшитдим».
Бухорий ривоят қилган.

777. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Ё Расулаллоҳ, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар кесадилар. Мен уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қиладилар. Мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қиладилар», – деди.
«Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан. Модомики, шу ҳолда бардавом бўлар экансан, Аллоҳ томонидан сен билан бирга уларнинг қаршисига бир ёрдамчи бўладир», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

778. Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам:
«Албатта, мискинга қилган садақанг  битта садақадир. Қариндошингга қилган садақанг  иккита: ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир», – дедилар».
Насаий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

779. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ҳасадлашманглар, нажш қилишманглар, бир-бирингизни ёмон кўрманг, бир-бирингизга қарши тадбир қилманг. Баъзингиз баъзингизнинг савдоси устига савдо қилмасин. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди ва уни паст ҳам санамайди. Тақво мана бу ерда – деб кўксиларига уч марта ишора қилдилар - Мусулмон кишининг ёмонлиги учун мусулмон биродарини ҳақорат қилишининг ўзи етарлидир. 
Мусулмонга мусулмоннинг ҳаммаси ҳаромдир: қони ҳам, моли ҳам, обрўси ҳам. Албатта, Аллоҳ жасадларингизга ҳам, сувратларингизга ҳам назар солмайди. Лекни қалбларингизга назар солади».
Бармоқлари билан кўкракларига ишора қилдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда:
«Бадгумонликдан сақланинг. Албатта, бадгумонлик энг ёмон ёлғончиликдир. Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг. Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар. Киши ўз биродари совчилиги устига, то ундан олдинги совчи тарк қилгунча ёки унга изн бергунча, совчи қўймас», дейилган.
Бухорий ривоят қилган.

780. Абу Ҳурайра  розияллоҳу  анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: Саломга алик олиш, беморни кўриш, жанозага эргашиш, даъватга жавоб бериш ва акса урганга соғлик тилаш», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда:
«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир», – дедилар.
«Улар, қайсилар, Ё Расулаллоҳ?» – дейилди.
«Қачон учратсанг, унга салом бер, қачон сени даъват қилса, унга жавоб бер, қачон сендан насийҳат сўраса, унга насийҳат қил, қачон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила, қачон бемор бўлса, уни бориб кўр ва қачон вафот этса, ҳозир бўл», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

781. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Бирингиз яхшиликдан ҳеч бир нарсани арзимас санамасин. Агар топмаса, биродарига очиқ юз ила йўлиқсин. Агар гўшт сотиб олсанг ёки қозон қайнатсанг, унинг шўрвасини кўпайтир-да, ундан қўшнингга қуйиб бер».
Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

782. Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Йўлларда ўтиришдан эҳтиёт бўлинглар», – дедилар.
«Ё Расулаллоҳ! Биз гаплашиб ўтиришга мажбур бўламиз», дейишди.
«Агар иложсиз бўлиб ўтирсангиз, йўлнинг ҳаққини беринг», – дедилар.
«Йўлнинг ҳаққи нима? Ё Расулаллоҳ?» – дейишди.
«Кўзни тийиш, озор бермаслик, саломга алик олиш, амру маъруф ва наҳйу мункар», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

783. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар уч киши бўлса, иккитаси учинчини қўйиб пичирлашмайди», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

784. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши кишини ўтирган еридан турғизиб, ўрнига ўтирмасин. Лекин сурилинглар ва кенгайинглар», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

785. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз ўтирган жойидан турса, сўнг унга қайтса, у ўша жойига ҳаққлироқ бўлади», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

786. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсак, биримиз қаерга тўғри келса, ўша ерга ўтирар эди».
Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

787. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч ким икки кишининг орасига уларнинг изнисиз ўтирмас», – дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

788. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Солиҳ улфат ва ёмон улфатнинг мисоли ҳомили миск ва босқончига ўхшайди. Ҳомили миск ё сенга беради, ё сен ундан сотиб оласан ёхуд ундан хушбўй ҳидни топасан. Босқончи бўлса, ё кийимингни куйдиради, ё сен ундан қўланса ҳидни топасан», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

789. Рибъий ибн Ҳиррошдан ривоят қилинади:
«Бизга Бани Омирдан бир киши қуйидагиларни айтиб берди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдаликларида  киришга изн сўраб:
«Кираверайми?» – деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматкорга:
«Чиқиб, анави кишига изн сўрашни ўргат. «Ассалому алайкум, кираверайми», дегин, деб айт», – дедилар.
Ҳалиги одам бу гапларни эшитди ва:
«Ассалому алайкум, кираверайми?» – деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга изн бердилар ва у кирди».
Абу Довуд ривоят қилган.

790. Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ансорларнинг мажлисларидан бир мажлисда ўтирган эдим. Ҳузуримизга Абу Мусо ташвишли ҳолда келди.
«Умарнинг олдига бориб уч марта изн сўрадим. Менга изн берилмади. Ортимга қайтдим.
Бас, у менга:
«Сени нима манъ қилди?» – деди.
«Уч марта изн сўрадим. Менга изн берилмади. Шунинг учун қайтиб кетдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз уч марта изн сўраса-ю унга изн берилмаса, ортига қайтсин», деган эдилар», – дедим.
«Шу гапингга ҳужжат келтир! Бўлмаса, кунингни кўрсатаман!» – деди. Сизлардан ўшани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган бирор киши боми?» – деди
Буни эштиб Убай ибн Каъб: «Сен билан бирга фақат қавмнинг энг кичиги боради», – деди.
Қавмнинг кичиги мен эдим. Ўрнимдан туриб у билан бордим ва Умарга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни айтганларининг хабарини бердим».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

791. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Мусо Умарнинг олдига келди ва «Ассалому алайкум, бу Абдуллоҳ ибн Қайс», – деди. Унга изн берилмади. «Ассалому алайкум, бу Абу Мусо», – деди. Унга изн берилмади. «Ассалому алайкум, бу Ашъарий», – деди. Унга изн берилмади. Сўнг орқасига қайтиб кетди.
«Менга қайтаринглар! Менга қайтаринглар!» – деди.
Бас, у келди. Шунда Умар:
«Ҳой, Абу Мусо, нега қайтдинг? Биз машғул эдик», – деди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Изн сўраш уч мартадир. Сенга изн берилса, берилди, бўлмаса, қайт», деганларини эшитган эдим», – деди.
«Ана шунга ҳужжат келтирасан, бўлмаса, ундай қиламан, бундай қиламан», – деди.
«Агар ҳужжат топса, кечқурун уни минбар олдида топасизлар. Агар ҳужжат топа олмаса, топмайсизлар», – деди Умар. Кечқурун келганда, уни топишди ва:
«Ҳой, Абу Мусо! Нима дейсан? Топдингми?» – дейишди.
«Ҳа. Убай ибн Каъбни», – деди.
«Одил», – деди.
«Эй, Абу Туфайл, бу нима демоқда?» – деди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўшани айтганларини эшитганман. «Эй Ибн Хаттоб! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини азобловчи бўлма!» – деди.
«Субҳаналлоҳи! Бир гапни эшитган эдим, шуни тасдиқлаб олмоқчи бўлдим, холос!» – деди».
Муслим ривоят қилган.

792. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
«Ассалому алайкум», – деди.
Ул зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўнта», – дедилар.
Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», – деди.
Ул зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Йигирмата», – дедилар.
Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», – деди.
Ул зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Ўттизта», – дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

793. Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз бир мажлисга етиб борса, салом берсин. Ўтиргиси келса, ўтирсин. Қачон ўрнидан турмоқчи бўлса ҳам, салом берсин. Биринчиси кейингисидан ҳаққли эмас», – дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

794. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бирингиз биродарини учратса, салом берсин. Ораларини дарахт, девор ёки тош ажратса, қайта учрашганларида яна салом берсин».
Абу Довуд ривоят қилган.

795. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У ёш болалар олдидан ўтаётиб уларга салом берди ва «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни қилардилар», – деди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

796. Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Отлиқ пиёдага, пиёда ўтирганга ва оз кўпга салом беради. Ва кичик каттага салом беради», – дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

797. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Ул зот таҳорат ушатаётган эдилар. Саломга алик олмадилар».
Муслим ривоят қилган.

798. Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Анасга:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларида қўл олиб кўришиш бормиди?» – дедим.
«Ҳа», – деди».
Бухорий ривоят қилган.

799. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида икки киши акса урди. Бас, у зот улардан бирига тилак билдирдилар ва бошқасига тилак билдирмадилар.
Бас, у зотга бу ҳақда айтилди.
«Бу, Аллоҳга ҳамд айтди. Бу эса, Аллоҳга ҳамд айтмади», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

800. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида акса урди. Шунда у зот унга:
«Ярҳамукаллоҳу», – дедилар.
У яна бир бор акса урди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши тумовдир», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

801. Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон акса урсалар, юзларини қўллари ёки кийимлари ила тўсар ва овозларини пасайтирар эдилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

802. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Яҳудийлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида у зотнинг «Ярҳамукумуллоҳу» дейишларини хоҳлаб акса уришар эдилар. Ул зот бўлса: «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу болакум», – дер эдилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

803. Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ аксани ёқтиради ва эснашни ёқтирмайди. Қачон бирингиз акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтса, уни эшитган ҳар бир мусулмонга унга «ярҳамукаллоҳу» демоқ вожиб бўладир. Аммо эснаш, бу нарса шайтондандир. Қачон бирингизни эсноқ тутса, уни иложи борича қайтаришга уринсин. Қачон сиздан бирингиз эснаса, шайтон ундан куладир», – дедилар».
Бухорий, Муслим ваТермизийлар ривоят қилишган.

804. Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингизни эсноқ тутса, қўлини оғзига қўйсин. Чунки, шайтон киради», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

805. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир ажали етмаган беморни кўргани борганда унинг олдида етти марта: «Асъалуллоҳал азийм, Роббал аршил азийм ан юшфияка» деса, Аллоҳ унга ўша хасталикдан офият берур», – дедилар». 
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

806. Бир киши розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашиб олган эдим. Бас, у зотнинг уловлари қоқилиб кетди ва мен:
«Шайтон ноумид бўлди!» – дедим.
Шунда у зот:
«Шайтон ноумид бўлди», дема. Агар сен шундоқ десанг, у катталашиб уйдек бўлиб кетади ва: «Бу менинг қувватим-ла бўлди», дейди. Аммо сен «Бисмиллаҳи» дегин. Агар сен шундоқ десанг, у кичкиналашиб пашшадек бўлиб қолади», – дедилар».
Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.

807. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга Жаброил қўшнига яхшилик ҳақида шунча кўп тавсия қилдики, ҳаттоки уни меросхўрим қилиб қўйса керак, деб ўйладим», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

808. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмас! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмас! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмас!» – дедилар.
Ким, Ё Расулаллоҳ», – дейилди.
«Қўшниси ёмонликларидан эмин бўлмаган», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

809. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин.  Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

810. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳой Абу Зарр! Қачон шўрва пиширсанг, сувини кўпроқ қилгин-да, қўшниларингга ҳам бергин», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

811. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ё Расулаллоҳ, менинг икки қўшним бор. Улардан қай бирига ҳадя қилай?» – дедим.
«Сенга эшиги яқинига», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

812. Абдуллоҳ ибн Аббос ва Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Зарар қилиш ҳам, зарар етказиш ҳам йўқ».
Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

813. Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиш ҳалол эмас. Икковлари учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлади. Икковидан яхшиси биринчи салом берганидир», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

814. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Душанба ва Пайшанба кунлари амаллар арз қилинади. Бас, Аллоҳ азза ва жалла ўша кунда Аллоҳга бирор нарсани ширк қилмаган ҳар бир бандани мағфират қилинади. Фақат, биродари билан орасида душманлик бор кишигина бундан мустасно. Шунда: «Иккисини ораларини ислоҳ қилишгунча кутиб туринг. Иккисини ораларини ислоҳ қилишгунча кутиб туринг», дейилади», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

815. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва баланд овоз билан нидо қилдилар:
«Эй, тили билан иймон келтириб, дилига иймон келтирмаганлар! Мусулмонларга озор берманг, айбламанг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Кимки мусулмон биродарининг камчилигини қидирса, Аллоҳ ўшанинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади», – дедилар».
Ибн Умар бир куни Байтга ёки Каъбага назар солди ва «Қандай ҳам улуғсан, ҳурматинг қандай ҳам улуғ! Аллоҳнинг ҳузурида мўминнинг ҳурмати сеникидан ҳам улуғ», – деди».
Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

816. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан ёки бузишга оз қоласан», – дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

817. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу дунёда банда банданинг айбини беркитса, албатта, Аллоҳ Қиёматда унинг айбини беркитади», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

818. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлларнинг олдига киришдан ҳазр бўлинг!» – дедилар.
Шунда ансорийлардан бир одам:
«Ё Расулаллоҳ, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» – деди.
«Эрнинг қариндоши ўлимдир» – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

819. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Огоҳ бўлинглар! Ҳеч бир эркак жувон хотин бор жойда ётиб қолмасин. Магар, эри ёки маҳрами бўлса, майли», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

820. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир эркак зинҳор бир аёл билан холий қолмасин», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

821. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бани Ҳошимдан бир неча кишилар Асмаа бинти Умайснинг олдига кирдилар. Сўнгра Абу Бакр Сиддиқ кирди – ўшанда аёл унинг никоҳида эди – ва уларни кўриб ёқтирмади. Кейин буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилди ва: «Яхшиликдан бошқани кўрганим йўқ», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ уни бундан оқлади», – дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб:
«Бугунимдан бошлаб ҳеч бир эркак эри ғойиб аёлнинг олдига кирмасин! Илло, у билан бошқа бир эркак ёки иккита бўлса, майли», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

822. Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан назар тушиб қолиши ҳақида сўрадим. Бас, у зот кўзимни бошқа томонга буришимга амр қилдилар».
Муслим ривоят қилган.

823. Бурайда ибн Ҳусойб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Алига:
«Эй Али, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундоқ эмас», – дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

824. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинчалиш эркакларни ва эркаксифат аёлларни лаънатладилар ҳамда:
«Уларни уйларингиздан ҳайдаб чиқаринглар», – дедилар.
Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фалончини ҳайдаб чиқардилар. Умар фалончини ҳайдаб чиқарди».
Бухорий ривоят қилган.

825. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бири билан эдилар. Бир киши ўтиб қолди. Ул зот уни чақирдилар. У келганда:
«Ё Фалончи, бу менинг хотиним Фистончи», – дедилар.
«Ё Расулаллоҳ, бошқадан гумон қилсам ҳам, сиздан гумон қилмайман», – деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради», – дедилар». 
Муслим ривоят қилган.

826. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши дўстининг дийнида бўлади. Бас, бирингиз кимни дўст тутишига назар солсин», – дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

827. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамлар орасини бузишдан сақланинг. Чунки, у қирувчидир», – дедилар».
Термизий ривоят қилган.

828. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар бизга Жобияда хутба қилди. Эй одамлар! Мен сизнинг ичингизда худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ичимизда турган мақомларида турибман. Ул зот айтдиларки:
«Сизларга саҳобаларимни тавсия қиламан. Сўнгра улардан кейин келадиганларни. Сўнгра улардан кейин келадиганларни. Сўнгра ёлғон тарқалур. Ҳатто кишидан қасам ичиш сўралмаса ҳам, қасам ичур. Гувоҳлик сўралмаса ҳам, гувоҳлик берур. Огоҳ бўлинглар! Бир эркак зинҳор бир аёл билан холий қолмасин! Агар шундоқ бўлса, учинчилари шайтон бўлур. Жамоатни лозим тутинглар. Тафриқадан ҳазир бўлинглар. Чунки, шайтон битта билан. У иккитадан узоқроқ бўлур. Ким жаннатнинг ўртасини ирода қилса, жамоатни лозим тутсин. Кимни яхшилиги масрур қилиб, ёмонлиги маҳзун қилса, ана ўша мўминдир».
Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

829. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жидду жаҳд қилувчиларнинг аёллари ҳурмати ўтириб қолганлар учун худди оналари ҳурмати кабидир. Ўтириб қолганлардан бир киши жидду жаҳд қилувчиларнинг аҳлига қараб турадиган бўлатуриб, унга уларда хиёнат қилса, Қиёмат куни туриб унинг амалидан истаганича олади. Бунга нима дейсиз?» – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

830. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, баъзи шеърда ҳикмат бор», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

831. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳассонга масжидда минбар қўйиб берар эдилар. У унда тик туриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ила фахрланар ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ Ҳассонни, модомики, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилар ёки у зот ила фахрланар экан, Руҳул Қудус ила қўллайди», – дер эдилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

832. Рубаййиъ бинти Муъаввиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўйим бўлган куни келиб тўшагимга худди сен ўтирганга ўхшаб ўтирдилар. Шунда қизчалар чилдирма чалиб, Бадр куни қатл бўлган оталарим ҳақида хиргойи қилишди. Улардан бири:
«Ичимизда эртага нима бўлишини биладиган Набий бор», – деб айтди.
Бас, у зот:
«Буни қўй, аввал айтаётганингни айт», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

833. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, қиёмат куни ҳар бир вафосиз учун алоҳида байроқ тикилади ва «Мана бу Фалон ибн Фалоннинг вафосизлиги», дейилади», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

834. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё борасида ваъз қилаётган ансорлардан бир кишининг олдидан ўтиб қолдилар ва:
«Уни ўз ҳолига қўй! Албатта, ҳаё иймондандир», – дедилар».
 Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

835. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳаё иймондандир, иймон жаннатдадир. Ҳаёсизлик жафодир, жафо дўзахдадир», – дедилар».
Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

836. Абу Саввор Адавийдан ривоят қилинади:
«У Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳунинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтаётганини эшитган экан:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳаё фақатгина яхшилик келтиради», – дедилар».
Бушайр ибн Каъб:
«Ҳикматда: «Виқорли бўлиш ҳаёдандир. Сокинлик ҳаёдандир» деб ёзилган», – деди.
Шунда Имрон унга:
«Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис сўзласам, сен менга саҳифангдан сўзлайсанми?!» – деди».
 Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

837. Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамлар нубувватнинг каломидан идрок қилган нарсалардан бири: «Агар ҳаё қилмасанг, истаганингни қилавер»дир», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

838. Анас ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир дийннинг ўз хулқи бордир. Исломнинг хулқи ҳаёдир», – дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.

839. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фаҳш нимада бўлса, албатта, ўшани шарманда қилади. Ҳаё нимада бўлса, албатта, ўшани зийнатлайди», – дедилар».
Термизий ривоят қилган.

840. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фақат икки  нарсадан бошқада ҳасад йўқ. Аллоҳ бир одамга Қуръонни берди. У ўша ила кечасию кундузи бедор бўлади. Аллоҳ бир одамга мол берди. У ўшани кечасию кундузи нафақа қилади», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

841. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одам боласи қарийди. Ундаги икки нарса ёшлигича қолади. Молнинг ҳирси ва умрнинг ҳирси», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

842. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишининг мол ва шуҳратга бўлган ҳирси унинг дийни учун қўйлар ичига қўйиб юборилган икки оч бўридан ҳам ёмондир», – дедилар».
Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

843. Ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У, Маккада минбарда туриб хутба қилди:
«Ҳой одамлар! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтардилар:
«Агар одам боласига водий тўла тилло берилса, иккинчисини истайди. Агар иккинчисини ҳам берилса, учинчисини истайди. Одам боласининг қорнини тупроқдан бошқа тўлдира олмайди. Ва Аллоҳ тавба қилганнинг тавбасини қабул қилади».
Бухорий ривоят қилган.

844. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Одам боласи замонни сўкади. Ҳолбуки, замон Менман. Кеча ва кундуз Менинг қўлимда», дейилган.
Бухорий ривоят қилган.
Бошқа ривоятда:
«Туни ва наҳорини айлантириб тураман. Қачон истасам, қабз қиламан».
Яна бошқасида:
«Аллоҳ азза ва жалла деди: «Одам боласи Менга озор беради. Замоннинг дастидан дод, дейди. Бирортангиз, замоннинг дастидан дод демасин. Замон Менман. Унинг туни ва наҳорини айлантириб тураман. Қачон истасам, қабз қиламан», дейилган. 
Муслим ривоят қилган.

845. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни, албатта, ҳаққларни ўз аҳлига адо қилурсизлар. Ҳаттоки шохли қўйлардан шохсиз қўйларга ўч олинади», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

846. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни одамлар орасида биринчи ажрим қилинадиган нарса қонлардадир», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

847. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўликларни сўкманглар. Чунки, улар ўзлари тақдим қилган нарсага етишганлар», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Бошқа ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўлган одам ёмонлик ила зикр қилинди.
Бас, у зот:
«Ўлганларингизни фақат яхшилик билангина зикр қилинглар», – дедилар».
Насаий ривоят қилган.

848. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу унга айтиб берган: «Биз ғорда турганимизда бошимиз устидаги мушрикларнинг оёқларига назар солиб туриб:
«Ё Расулаллоҳ, агар улардан бири қадамига назар солса, қадами остида бизни кўради-я», – дедим.
«Ҳой Абу Бакр! Аллоҳ учинчилари бўлмиш икки киши ҳақида нима гумон қилмоқдасан?!» – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

849. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Туёққа чақирилсам ҳам, албатта ижобат қилурман. Агар менга туёқ ҳадя қилинса ҳам, албатта қабул қилурман», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

850. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бизда, ўз қусқисига қайтган ит каби, ҳибасига қайтиш мисоли бўлмаслиги керак», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

851. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Унинг отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кўтариб бориб:
«Мен ушбу ўғлимга қулимни бердим», – деди.
Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳамма болаларингга шунга ўхшаш бердингми?» – дедилар.
«Йўқ», – деди.
«Уни қайтар!» – дедилар».
Бошқа ривоятда:
«Отам менга баъзи молини садақа қилди. Онам Амра бинти Равоҳа: «Токи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни гувоҳ қилмагунингча, рози бўлмайман», – деди.
Бас, отам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни садақамга гувоҳ қилиш учун борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Ҳамма болаларингга шунга ўхшаш қилдингми?» – дедилар.
«Йўқ», – деди.
«Аллоҳга тақво қилинглар ва фарзандларингиз орасида адолатли бўлинглар», – дедилар.
Отам қайтди ва ўша садақани рад қилди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Яна бошқасида:
«Эй, Башир! Сенинг бундан бошқа ҳам боланг борми?» – дедилар.
«Ҳа», – деди.
«Уларнинг ҳаммасига шунга ўхшаш ҳиба қилдингми?» – дедилар.
«Йўқ», – деди.
«Мени гувоҳ қилма. Албатта, мен жаврга гувоҳ бўлмайман», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Яна бошқасида:
 «Уларнинг сенга яхшиликда баробар бўлишлари сени масрур қилмайдими?!» – дедилар.
«Қилади», – деди.
«Ундоқ бўлса, ҳалигиндай қилма!» – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

852. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида эдим. Бас, у зот айтдилар:
«Эй ғулом, мен сенга қалималарни ўргатаман: «Сен Аллоҳни муҳофаза қил, У сени муҳофаза қилади. Сен Аллоҳни муҳофаза қил, Уни қаршингда топасан. Қачонки, сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Қачонки ёрдам талаб қилсанг, Аллоҳдан ёрдам талаб қил. Билки, агар умматнинг ҳаммаси жамъ бўлиб, сенга бирор наф бермоқчи бўлсалар, Аллоҳ ёзган нарсадан бошқа нарсада ёрдам бера олмайдилар. Агар сенга бирор зарар етказиш учун жамъ бўлсалар. Аллоҳ ёзган нарсадан бошқа нарсада зарар етказа олмайдилар. Қаламлар кўтарилиб, саҳифалар қуригандир».
Термизий ривоят қилган.
 
853. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким сиздан Аллоҳ номи ила паноҳ сўраса, паноҳ беринглар. Ким сиздан Аллоҳ номи ила сўраса, сўраганини беринглар. Ким сизни даъват қилса, ижобат қилинглар. Ким сизга яхшилик қилса, мукофотини беринглар. Агар уни мукофотлайдиган нарсани топа олмасангиз, токи уни қилганига яраша мукофотладим дегунингизча, ҳаққига дуо қилинг», – дедилар».
Абу Довуд, Насаий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

854. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўлимларидан уч кун олдин қуйидагини эшитдим:
«Бирортангиз, албатта, Аллоҳ азза ва жаллага яхши гумон қилмасдан ўлмасин», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

855. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради. Одамларга  гўзал хулқ ила муомала қил», – дедилар».
Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

856. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралди.
«Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ», – дедилар.
Ул зотдан яна одамларни кўпроқ дўзахга киритадиган нарса ҳақида сўралди. Бас, у зот:
«Оғиз ва фарж», – дедилар».
Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
Фарж – жинсий аъзо.

857. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. Ансорлардан бир киши келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди ва:
«Ё Расулаллоҳ, мўминларнинг қай бири афзал?» – деди.
«Уларнинг хулқи гўзалроғи», – дедилар.
«Мўминларнинг қай бири зийракроқ?» – деди.
«Уларнинг ўлимни кўпроқ зикр қилгани ва унга яхшироқ тайёргарлик кўргани. Ана ўшалар зийраклардир», – дедилар».
Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

858. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамлар олдига келиб турдилар ва:
«Сизларга яхшингиздан, ёмонингиздан хабар берайми?» – дедилар. Улар сукут сақлашди. Ул зот ўша гапни уч марта айтдилар. Сўнгра бир киши:
«Ҳа, Ё Расулаллоҳ, бизга яхшимиздан, ёмонимиздан хабар беринг», – деди.
«Яхшингиз яхшилигидан умид қилинадиган ва ёмонлигидан эмин бўлинадиган кимсадир. Ёмонларингиз яхшилиги умид қилинмайдиган ва ёмонлигидан эмин бўлинмайдиган кимсадир», – дедилар».
Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

859. Мадийна аҳлидан бўлган бир кишидан ривоят қилинади:
«Муовия мўминларнинг онаси Оишага мактуб ёзиб: «Менга бир мактуб ёзиб насийҳат қилгин. Чўзиб юборма», – деди. Бас, Оиша розияллоҳу анҳо ёзди: «Муовияга. Саломун алайка. Аммо баъду: «Албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагини айтаётганларини эшитдим: «Ким Аллоҳнинг ризосини одамларнинг норозилиги ила изласа, Аллоҳ уни одамларнинг таъминотидан кифоялантирур. Ким одамларнинг ризосини Аллоҳнинг норизолиги ила изласа, Аллоҳ уни одамларга ташлаб қўяди». Вассалому алайка».
Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

860. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин бир уядан икки марта чақилмайди», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

861. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен олдида зикр қилинганимда, менга саловот аймаган одамнинг бурни ерга ишқалсин. Унга рамазон келиб кетса-ю, мағфират қилинмай қолган одамнинг бурни ерга ишқалсин. Ота-онасини катта ёшдаги ҳолда топса ҳам иккилари уни жаннатга киритмаган одамнинг бурни ерга ишқалсин», – дедилар».
Термизий, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

862. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ийсо ибн Марям бир кишининг ўғрилик қилаётганини кўрди ва унга:
«Ўғрилик қилдингми?» – деди.
«Йўқ! Ундан ўзга илоҳ йўқ Аллоҳга қасам», – деди.
«Аллоҳга иймон келтирдим. Кўзимни ёлғончи қилдим», – деди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

863. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч тоифага Аллоҳ қиёмат куни гапирмайди, назар солмайди ва покламайди. Уларга аламли азоб бўлади: Ўз ҳузурида очиқ жойдаги ортиқча сувни ибн сабийлдан манъ қилган одамга. Асрдан кейин ёлғон қасам ичиб бир кишига савдо молини ўтказган одамга ва бир имомга байъат қилиб, агар у бир нарса берса, унга вафо қилиб, бермаса, вафо қилмаган одамга», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда:
«Савдо молига бундан кўра кўпроқ нарх берилди, дея ёлғондан қасам ичган одам. Асрдан кейин мусулмон кишининг молини қирқиб олиб учун ёлғондан қасам ичган одам. Ортиқча сувни манъ қилган одам. Аллоҳ Қиёмат куни: «Бугун сендан фазлимни манъ қиламан. Худди сен ўзинг қилмаган нарсанинг ортиқчасини манъ қилганинг каби», – дейди».
Бухорий ривоят қилган.
 
864. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч тоифага Аллоҳ қиёмат куни гапирмайди, назар солмайди ва покламайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни уч марта қироат қилдилар. Бас, Абу Зарр:
«Ноумид бўлибдилар. Ютқазибдилар. Улар кимлар, Ё Расулаллоҳ», – деди.
 «Иштонини судраб юрувчи, миннатчи ва савдо молини ёлғон қасам билан ўтказувчи», – дедилар».
 Муслим ривоят қилган.

865. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қиёмат куни уч тоифага Аллоҳ гапирмайди, уларни покламайди ва уларга назар ҳам солмайди. Уларга аламли азоб бўлади: зинокор чол, каззоб малик ва мутакаббир камбағал».
Бошқа ривоятда:
«Тўрт тоифани Аллоҳ азза ва жалла ёмон кўради: серқасам савдогар, кибрли камбағал, зинокор чол ва жаврчи имом», дейилган.
Насаий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

866. Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга икки оёғи орасидаги нарсанинг ва икки жағи орасидаги нарсанинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

867. Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ё Расулаллоҳ, мен маҳкам тутадиган ишни айтинг», – дедим.
«Роббим Аллоҳдир» де ва сўнг мустақим тур», – дедилар.
«Ё Расулаллоҳ, мен учун энг хавф қилган нарсангиз нима?» – дедим.
Бас у зот ўз тилларини тутдилар ва:
«Мана бу!» – дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилган.

868. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким мақтанишини эшиттирса, Аллоҳ унинг шармандалигини эшиттиради. Ким риёкорлик қилса, Аллоҳ унинг риёкорлигини ошкор қилади».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

869. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Сизлар бир ишларни қиласизлар ва улар кўзингизга қилчалик ҳам кўринмайди. Биз эса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида уларни ҳалокатга элтувчилардан ҳисоблар эдик».
Бухорий ривоят қилган.

870. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Зулмдан қўрқинглар! Чунки, зулм Қиёмат кунининг зулматларидир. Ўта бахилликдан қўрқинглар! Чунки, ўта бахиллик сиздан олдингиларни ҳалок қилган, уларни қонларини тўкишга ва ҳаром қилинган нарсаларини ҳалол санашга олиб борган», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

871. Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ менга: «Тавозуъ қилинглар. Токи биров бировга тажовуз қилмасин ва биров бировдан фахрланмасин», деди», – дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

872. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қилинглар, исроф ва мутакаббирлик бўлмаса бўлди», – дедилар».
Насаий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

873. Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Ислом миллатидан бошқа нарса ила ёлғон қасам ичса, у ўзи айтганидекдир. Ким бир нарса билан ўзини ўзи ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади. Кишига ўзи молик бўлмаган нарсада назр йўқ», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда:
«Мўминни лаънатлаш худди уни қатл этган кабидир. Ким мўмин кишини кофирга чиқарса, худди уни қатл этган билан баробардир», дейилган.
Бухорий ривоят қилган.
Яна бошқа ривоятда:
«Ким нарсасини кўпайтириш учун ёлғон даъво қилса, Аллоҳ унга оздан бошқани зиёда қилмас»ни зиёда қилган.
Муслим ривоят қилган.

874. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Аллоҳнинг ҳузурида энг ёмон одам учтадир; Ҳарамда дийндан чиққан, Исломда жоҳилият суннатини истаган ва кишининг қонини тўкиш учун ноҳақдан қон талаб қилган».
Бухорий ривоят қилган.

875. Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳга сизларга уч нарсани: қийлу қолни, молни зое қилишни ва кўп саволни ёмон кўрди», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда:
«Албатта, Аллоҳ сизларга оналарга оққ бўлишни, қизларни тирик кўмишни, (ҳуқуқларни) манъ қилишни, «бер-бер» дейишни ҳаром қилди. Ва яна сизларга қийлу қолни, кўп саволни ва молни зое қилишни ёмон кўрди», дейилган.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

876. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳларнинг каттаси киши ота-онасини сўкишидир», – дедилар.
«Ё Расулаллоҳ, киши ота-онасини ҳам сўкадими?» – дейишди.
«Ҳа! Бировнинг отасини сўкади. У ҳам отасини сўкади. Бировнинг онасини сўкади.  У ҳам онасини сўкади», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

877. Урва ибн Зубайрдан ривоят қилинади:
«Ҳишом ибн Ҳакийм розияллоҳу анҳу Шомда офтобга турғазиб қўйилиб, устларидан ёғ қуйилаётган ажам деҳқонларини кўриб қолиб:
«Буларга нима бўлди?» – деб сўради.
«Жизя бермаганлари учун ҳибсга олиндилар», – дейишди.
Шунда Ҳишом:
«Гувоҳлик бераманки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, одамларни бу дунёда азоблаганларни Аллоҳ азоблайди», деганларини эшитганман», – деди».
Муслим ривоят қилган

878. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Банда билиб-билмай Аллоҳнинг розилигига сабаб бўладиган бир сўзни айтади ва у туфайли Аллоҳ унинг даражаларини кўратади.
Банда билиб-билмай Аллоҳнинг ғазабига дучор қиладиган бир сўзни айтади ва у туфайли дўзахнинг мағриб билан машриқ орасидан ҳам чуқур жойига тушади», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

879. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта:
«Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди», – дедилар». 
Муслим ривоят қилган.

880. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен ўзи ҳаққ бўлатуриб талашиб-тортишишни тарк қилган одамга жаннатнинг саҳнида бир уй бўлишига, ҳазил бўлса ҳам ёлғонни тарк қилган одамга жаннатнинг ўртасида бир уй бўлишига ва хулқини гўзал қилган одамга жаннатнинг юқорисида бир уй бўлишига кафилман», – дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

881. Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоҳилият ишидан тўрт нарса менинг умматимда бордир. Уларни тарк қилмаслар: ҳасаблар ила фахрланиш, насабларга тил текказиш, юлдузлардан истисқо сўраш, овоз чиқариб, айтиб йиғлаш», – дедилар.
Яна у зот:
«Агар йиғи солувчи аёл ўлимидан олдин тавба қилмаса, қиёмат куни устида қатрондан бўлган лозим ва қичиқтидан бўлган кўйлак билан тирилтирилади», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

882. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа, деманглар. Лекин, Аллоҳ хоҳласа, сўнгра фалончи хоҳласа, денглар», – дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

883. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Мужоҳирдан бошқа умматимнинг ҳаммаси афв қилингандир. Бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда, Аллоҳ уни сатр қилган бўлса ҳам, эй фалончи, кечаси ундоқ қилдим, бундоқ қилдим, демоғидир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда у ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади», деганларини эшитдим».
Бухорий ривоят қилган.
 «Мужоҳир» – гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи.

884. Иёз ибн Ҳимор Мужошиъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни ўз хутбаларида айтдилар:
«Огоҳ бўлинглар! Ушбу кунимда менга Роббим Ўзи менга таълим берган нарсалардан сиз билмаган нарсани сизга таълим беришимга амр қилди. (У зот):
«Бандага берганим барча мол ҳалолдир. Албатта, Мен бандаларимнинг ҳаммаларини соф табиат ила халқ қилдим. Сўнг уларга шайтонлар келдилар ва уларни дийнларидан адаштирдилар. Улар аларга Мен ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилдилар. Уларга Мен ҳужжат нозил қилмаган нарсаларни Менга ширк келтиришга амр қилдилар», (деди).
Албатта, Аллоҳ ер аҳлига назар солди ва уларга: арабларига ҳам, ажамларига ҳам ғазаб қилди. Илло, аҳли китобдан қолган-қутганларига ғазаб қилмади.
Ва У зот (менга):
«Мен сени синаш учун ва сен билан (бошқаларни) синаш учун юбордим. Мен сенга сув ювмайдиган, уйқу ҳолида ҳам, уйғоқ ҳолда ҳам ўқийдиганинг китобни нозил қилдим», – деди.
Албатта, Аллоҳ менга Қурайшни ёндиришимни амр қилди. Мен У зотга:
«Эй Роббим! Ундоқ бўлса, улар менинг бошимни ёриб, синган нонга ўхшатиб қўюрлар», – дедим.
«Улар сени чиқарганларидек, сен ҳам уларни чиқар. Уларга қарши ғазот қил, Биз сенга кўмак берамиз. Нафақа қил, Биз сенга нафақа қиламиз. Сен лашкар юбор, Биз унга беш баробарини юборурмиз. Ўзингга итоат қилганлар билан сенга осий бўлганларга қарши қитол қил», – деди.
«Аҳли жаннат уч тоифадир: одил, садақа қилувчи ва мувофақиятли султон; ҳар бир қариндош ва мусулмонга раҳимли, ва қалби юмшоқ киши; иффатли ва ўзини иффатли қилиб кўрсатувчи аёлманд», – деди».
Муслим ривоят қилган.

885. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мадийнада бир уй кечаси аҳли билан ёниб кетди. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилди.
Шунда у зот:
«Албатта, олов сизга душмандир. Қачон ухласангиз, уни ўчиринг», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

886. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Баъзи араблардан бир қора хотин мусулмон бўлди. Унинг масжидда капаси бор эди. У бизнинг олдимизга келиб гаплашар ва гап тугаганда:
«Вишоҳ куни Роббимиз ажойиботларидандир.
Фақат У менга куфр юртидан нажот бергандир», – дер эди.
У буни кўпайтиргандан кейин Оиша унга:
«Вишоҳ куни нима?» – деди.
«Аҳлимнинг баъзисининг кичик қизчаси теридан бўлган вишоҳ(тақинчоқ)ни тақиб олиб чиқди. У тушиб қолди. Уни қарғача гўшт деб олиб қочди. Сўнг унинг ҳақида менга туҳмат қилишди. Мени азоблашди. Иш ҳатто уни олд аъзоимдан излашларигача етиб борди. Улар атрофимни қуршаб турганларида, мен ғамимда эканимда, қарғача келиб бошимиз устидан уни ташлади. Улар олишди. Шунда мен уларга: «Шуни менга туҳмат қилдингизми?! Менинг айбим йўқ», дедим», – деди».
Бухорий ривоят қилган.

887. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамлар ичидан минишга ярайдиганини топиш қийин бўлган юзта туяга ўхшайдилар», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

888. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизга бирор нарса берсам ёки уни сиздан манъ қилсам, қаерга қўйишга амр қилинган бўлсам шуни қилган бўламан. Мен фақат хазийначиман, холос», – дедилар».  
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

889. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рақуб ҳақида нима деб ўйлайсизлар?» – дедилар.
«Рақуб – фарзанд кўрмайдиган одам», – дедик.
«Йўқ, рақуб у эмас. Лекин ўз болаларидан бирортасини тақдим қилмаган», – дедилар».
«Сизлар паҳлавон деб кимни айтасизлар?» – дедилар.
«Кимни курашда ҳеч ким йиқита олмаса, ўша одам паҳлавон бўлади-да», – дедик.
«Йўқ, ундай эмас, у ғазаби чиққанда сабр қиладиган одамдир», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

890. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу  алайҳи васаллам:
«Аллоҳ учун одамларнинг энг ёмон кўрилгани ашаддий хусуматчидир», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

891. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки неъмат борки, кўп одамлар уларда алданиб қолурлар: соғлик ва фароғат», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

892. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида одамларнинг ёмони иккиюзламачи эканини топасан. Ана уларга бир юз билан келади ва мана буларга бир юз билан келади», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

893. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Албатта, Аллоҳ таоло, қачонки бандамни икки суюклиси ила мубтало қилганимда, у сабр қилса, иккисининг эвазига унга жаннатни берурман, – деди».
Икки кўзини ирода қилмоқда».
Бухорий ривоят қилган.

894. Хаббоб ибн Арт розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдик. Ул зот Каъбанинг соясида чопонларига ёнбошлаб ётган эдилар. Биз у зотга:
«Аллоҳдан биз учун нусрат сўрамайсизми? Аллоҳга биз учун дуо қилмайсизми?» – дедик. Ул зот:
«Сизлардан олдин ўтганлардан бир кишини ердан чуқур қазиб ўшани ичига солинарди. Аррани бошига қўйиб, арралаб иккига бўлинар эди. Бу уни ўз дийнидан қайтара олмас эди. Уни темир тароқ ила тараб, гўштини суяги ва пайидан ажратиб олинар эди. Бу уни ўз дийнидан қайтара олмас эди. Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ ушбу ишни батамом қилур. Ҳаттоки, отлиқ киши Санъодан Ҳазармавтгача Аллоҳдан бошқа ҳеч нарсадан қўрқмасдан ва қўйи учун бўридан бошқа нарсадан қўрқмасдан борадиган бўлур. Лекин сизлар шошиласизлар, холос», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

895. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалладан кўра эшитган озорига сабрлироқ зот йўқ. Унга ширк келтирилади. Унга бола қилинади. Аммо У уларга офият беради ва уларга ризқ беради», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

896. Абдуллоҳ ибн Ҳубший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким сидрни кесса, Аллоҳ уни боши билан дўзахга ташлайди», – дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Сидр – дарахтнинг номи.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио