Расулуллоҳ с.а.в

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Фитналар китоби

729. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, келажакда фитналар бўлур. Огоҳ бўлинг! Сўнгра яна фитналар бўлур. Унда ўтирган юргандан яхшидир. Унда юрган саъйи қилгандан яхшидир. Огоҳ бўлинг! Қачон у нозил бўлса ёки воқеъ бўлса, кимнинг туяси бўлса, уни лозим тутсин, кимнинг қўйи бўлса, уни лозим тутсин ва кимнинг ери бўлса, у ерини лозим тутсин», – дедилар.
Шунда бир киши:
«Ё Расулаллоҳ, айтинг-чи, туяси, қўйи ва ери йўқ одам нима қилади?» – деди.
«Қиличини олиб, тош билан тиғига уради. Сўнгра қочишга қодир бўлса, қочиб кетади. Аллоҳим, етказдимми?! Аллоҳим, етказдимми?! Аллоҳим, етказдимми?!» – дедилар.
Шунда бошқа бир киши:
«Ё Расулаллоҳ, агар мажбур қилинсам ва мени икки сафга олиб борилса ёки икки гуруҳдан бирига олиб борилса ва бир киши мени қиличи билан урса ёки ўқ келиб мени қатл қилса-чи?» – деди.
«Унга ҳам ўзининг гуноҳи, ҳам сенинг гуноҳинг бўлади. Ҳамда у дўзах соҳибларидан бўлади», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

730. Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фитна ва қатл кўпайгандаги ибодат худди менга ҳижрат қилган кабидир», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

731. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умарнинг олдида эдик. Бас, у:
«Сиздан қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитна ҳақидаги ҳадисларни ўзлари айтгандек ёд олган?» – деди.
«Мен», – дедим.
«Сен журъатли экансан. Қандай дедилар?!» – деди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кишининг аҳли, моли, нафси, боласи ва қўшнисидаги фитнасига рўза, намоз, садақа ва амру маъруф ҳамда наҳйу мункар каффорот бўлади», деганларини эшитганман», – дедим.
Шунда Умар:
«Мен буни ирода қилганим йўқ. Худди денгиз мавжидек мавж урадиганини ирода қилдим», – деди.
«Эй мўъминларнинг амири. У билан нима ишинг бор. Сен билан унинг орасида ёпиқлик эшик бор», – дедим.
«Эшикни синдириладими ёки очиладими?» – деди.
«Йўқ! Синдирилади», – дедим.
«Ундай бўлса, абадий ёпилмаслиги яқинроқ», – деди.
Биз Ҳузайфага:
«Умар эшик ким эканини билар эдими?» – дедик.
«Ҳа. Худди кундуздан кейин кечаси блишини билгандек билар эди. Мен унга хатоси йўқ ҳадисни гапириб берганман», – дедик.
Биз Ҳузайфадан, Умар эшик кимлигини билармиди, деб сўрашдан ҳайбатландик ва Масруқга: «Ундан сўра-чи» – дедик. У сўради. «Умар», – деди у».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

732. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳали умматлар сизга қарши худди очкўзлар лаганларига ташлангандек ташланадилар ҳам», – дедилар.
«Ўша кунда биз оз бўлганимиз учунми, ё Расулаллоҳ?», – деди биров.
«Йўқ! У кунда сиз кўпсиз. Аммо селнинг кўпиги кабисиз. Албатта, Аллоҳ душманларингиз қалбидан сизнинг ҳайбатингизни суғуриб олади. Ва сизнинг қалбингизга бўшангликни солади», – дедилар.
«Ё Расулаллоҳ, бўшанглик недир?» – деди биров.
«Дунёнинг муҳаббати ва ўлимни ёқтирмаслик», – дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

733. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Зулматли кеча бўлаклари каби фитнадан олдин амал қилиб қолинг. Унда киши мўмин бўлиб тонг оттириб, кофир бўлиб кун боттиради. Мўмин бўлиб кун боттириб ва кофир бўлиб тонг оттиради. Ўз дийнини дунё матоҳига сотади».
Муслим ривоят қилган.

734. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамлар бошига бир замон келурки, унда қотил нима учун қатл қилганини ва мақтул нима учун қатл қилинганини англамайди», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

735. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ҳақида сўрар эдилар. Мен ўзимга етиб қолмасин деб хавфсираб, ёмонлик ҳақида сўрар эдим. Бас, у зотга:
«Ё Расулаллоҳ, албатта, биз жоҳилиятда ва ёмонликда эдик. Бас, Аллоҳ бизга ушбу яхшиликни келтирди. Ушбу яхшиликдан кейин ёмонлик борми?» – дедим.
«Ҳа», – дедилар.
«Ўша ёмонликдан кейин яна яхшилик борми?» – дедим.
«Ҳа. Унинг тутуни ҳам бор», – дедилар.
«Унинг тутуни недир?» – дедим.
 «Ҳидоятсиз йўл бошлайдиган қавмдир. Улардан (баъзи нарсаларни) ёқтирасан ва (баъзи нарсаларни) инкор қиласан», – дедилар.
«Ўша яхшиликдан кейин ёмонлик борми?» – дедим.
«Ҳа. Жаҳаннам эшигида турган даъватчилар. Уларга ким ижобат қилса, унинг ичига отурлар», – дедилар.
«Ё Расулаллоҳ, уларни бизга сифатлаб беринг», – дедим.
«Улар ўзимизнинг қавмдандир. Ўзимизнинг тилимизда гапирадилар», – дедилар.
«Ўша нарса менга етса, нима қилишимга амр қиласиз?» – дедим.
«Мусулмонлар жамоасини ва уларнинг имомини лозим тутасан», – дедилар.
«Агар уларнинг жамоати ҳам, имоми ҳам бўлмасачи?!» – дедим.
«Ўшал фирқаларнинг барчасидан четда бўл. Агар дарахтнинг томирини тишлаб бўлса ҳам. Сенга ўлим келганда ҳам ўшал ҳолда бўлишга ҳаракат қил», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

736. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Иблис аршини сув устига ўрнатади. Сўнгра гуруҳларини юборади. Унга манзиласи энг яқини фитнаси каттаси бўлади. Улардан бири келиб:
«Уни қилдим. Буни қилдим», – дейди.
«Ҳеч нарса қилмадинг!» – дейди у.
Сўнгра улардан бири келиб: «Уни хотини билан орасини бузмагунимча тарк қилмадим», – дейди.
Шунда уни ўзига яқинлаштириб: «Сен қандай ҳам яхшисан!» – дейди.
Аъмаш: «Менимча, «Бас, уни қучоқлайди», дедилар, – деди».
Муслим ривоят қилган.

737. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким бизга қарши силоҳ кўтарса, биздан эмас. Ким бизни алдаса, биздан эмас».
Муслим ривоят қилган.

738. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким мутаассибликка чақирган ёки мутаассибликка ёрдам берган ҳолида залолат байроғи остида қатл қилинса, жоҳилият қатли ила қатл қилинган бўлади».
Муслим ривоят қилган.

739. Аҳнаф ибн Қайсдан ривоят қилинади:
«Мен бу кишини ирода қилиб чиқдим. Абу Бакра учраб қолди ва:
«Ё Аҳнаф, қаёққа?» – деди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғлига ёрдам бермоқчиман», – дедим. Яъни, Алига. Бас, у менга:
«Ё Аҳнаф, қайт! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қачон икки мусулмон қиличлари ила юзма-юз келсалар, иккиси ҳам аҳли дўзахдан бўлур», деганларини эшитганман», – деди.
«Қотил-ку майли, мақтулга нима бўлади?» дейилмаганми!» – дедим.
«У ўз соҳибини қатл қилишни ирода қилган эди», (дедилар), – деди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

740. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Бирингиз ўз биродарига қурол билан ишора қилмасин. Чунки у, эҳтимол, шайтон қўлини ўйнатиб, дўзахнинг чуқурига тушиб қолишига сабаб бўлишини билмай қолади».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда:
«Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким ўз биродарига ўткир темир ила ишора қилса, уни фаришталар лаънатлайди», деганларини эшитдим».
Муслим ривоят қилган.

741. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонни сўкиш фосиқликдир ва у билан уруш қилиш кофирликдир», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

742. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Умматимдан бир тоифа ҳаққда зоҳир бўлган ҳолларида бардавом бўлурлар. То Аллоҳнинг амри келгунча, уларни хорлаганлар уларга зарар етказа олмаслар.
«Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васаллам тушганида уларнинг амири:
«Кел, бизга намоз ўқиб бер», – дейди.
«Йўқ. Сизлар баъзингиз баъзингизга амирсизлар. Бу, Аллоҳнинг ушбу умматга қилган икромидир», – дейди».
Муслим ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио