Расулуллоҳ с.а.в

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қадар китоби

721. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У ўз ўлимидан олдин ўғлига айтди:
«Эй ўғлим! Сен то, ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча, ҳеч қачон иймон ҳақийқати таъмини топа олмассан. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Албатта, Аллоҳ аввал яратган нарса Қаламдир. У зот унга:
«Ёз», – деди. 
«Эй Роббим, нимани ёзаман?» – деди.
«Ҳар бир нарсанинг қиёмат пайти бўлгунча тақдирларини ёз», – деди», деганларини эшитганман.
Эй ўғлим! Албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ким мана шундан бошқа (ақийда)да ўлса, мендан эмас», деганларини эшитганман».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

722. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадис айтдилар. Ул зот содиқу масдуқдирлар:
«Сизнинг ҳар бирингизнинг халқ қилиниш моддаси онасининг қорнида маний ҳолида қирқ кун жамъ қилинади. Сўнгра ана шу мислича алақа (зулуксимон қон) бўлади. Сўнгра ана шу мислича музға (чайналган гўшт) бўлади. Сўнгра ичига руҳ пуфланади. Ва тўрт калима; ризқи, ажали, амали ва бадбахт ёки некбахтлигини ёзиш амр қилинади. Ундан бошқа илоҳу маъбуд йўқ зот билан қасамки, бирингиз аҳли жаннатнинг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннат орасида бир аршин қолганда, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради. Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзах орасида бир аршин қолганида, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, аҳли жаннатнинг амалини қилади-да, унга киради».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

723. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бақийъул ғарқадда жанозада эдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга келиб ўтирдилар. Биз у зотнинг атрофларида ўтирдик. У зотда ҳасса бор эди. Бошларини қуйи солиб ўтирдилар. Кейин ҳассалари билан ерга ура бошладилар. Сўнгра:
«Сиздан ким бўлса, қайси бир тирик жон бўлса, албатта, унинг жаннатдаги ва дўзахдаги макони ёзиб қўйилгандир. Албатта, бадбахт ёки бахтли, деб ёзилгандир», – дедилар.
Шунда бир киши:
«Ё Расулаллоҳ, китобимизга ёзилган бўйича қолиб, амални тарк қилсак бўлмайдими? Биздан ким саодат аҳлидан бўлса, аҳли саодат амалига боради. Биздан ким бадбахт бўлса, бадбахт аҳли амалига боради», – деди.
«Ким, аҳли саодат бўлса, аҳли саодат амалига муяссар қилинади. Ким аҳли бадбахт бўлса, аҳли бадбахт амалига муяссар қилинади», – дедилар.
Сўнгра «Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса. Ва гўзал(сўз)ни тасдиқ қилса. Бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз»ни қироат қилдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

724. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Кучли мўмин кучсиз мўминдан кўра яхшироқ ва Аллоҳга маҳбуброқдир. Ҳаммаси ҳам яхши. Ўзинга манфаат берадиган нарсага ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам сўра ва ожиз бўлма. Агар сенга мусийбат етса, «Агар ундай қилганимда, бундай қилганимда», дема. Лекин «Аллоҳ тақдир қилди ва истаганини қилди», дегин. Албатта, «агар» шайтоннинг амалини очади».
Муслим ривоят қилган.

725. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик йил олдин ёзди», – дедилар».
 «Ва Арши сув устида эди», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

726. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким мусулмон бўлиб, етарлича ризқлантирилса ва Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатлантирса, батаҳқиқ, нажот топган бўлур», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

727. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар сизлар Аллоҳга ҳақийқий таваккул қилганингизда, оч кетиб тўқ қайтадиган қушдек ризқланган бўлур эдингиз», – дедилар».
Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

728. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ Одам боласига унинг зинодан бўлган насийбасини ёзгандир. Уни олмаслиги амри-маҳолдир. Бас, икки кўзнинг зиноси назардир. Тилнинг зиноси нутқдир. Нафс уни орзу ва иштаҳа қилур. Фарж эса уни тасдиқлайди ёки ёлғонга чиқаради», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио