Расулуллоҳ с.а.в

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жиҳод ва мағозийлар китоби

623. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хушхабарлар беринглар, нафрат қилдирманглар. Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар», – дер эдилар».
Муслим ривоят қилган.

624. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Душман ила тўқнашишни орзу қилманг! Қачон улар ила тўқнашсангиз, сабр қилинг!» – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

625. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шижоат ила, ҳамият ила, риё ила уруш қиладиган киши ҳақида сўралди. Улардан қай бири Аллоҳнинг йўлида бўлади?
«Ким Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун қитол қилса, ўша Аллоҳнинг йўлида бўлади», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

626. Язид ибн Абу Марямдан ривоят қилинади:
«Жумъага кетаётсам, Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ учраб қолди ва: «Хурсанд бўл. Ушбу қадамларинг Аллоҳнинг йўлидадир. Абу Абас розияллоҳу анҳунинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимнинг қадамлари Аллоҳнинг йўлида чанг бўлса, улар дўзахга ҳаромдир», дедилар» деганини эшитганман», – деди».
Бухорий, Термизий, Насаий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

627. Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилинади:
«Салмон Форсий Шураҳбийл ибн Симтнинг олдидан ўтди. У чегара қўриб турарди. У ва унинг шериклари машаққатда қолган эдилар.
«Ё Ибн Симт! Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадисни айтиб берайми?» – деди.
«Шундай», – деди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳнинг йўлида бир кун чегарачилик қилиш бир ой кундузлари рўза тутиш ва кечалари бедор бўлишдан афзал ёки яхшидир. Ким ўшанда вафот этса, қабр фитнасидан сақланади ва унинг амали қиёмат кунигача ўсиб туради», деганларини эшитдим», – деди».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

628. Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ йўлида бир кун чегарачилик қилиш дунё ва ундаги нарсадан яхшидир. Бирингизнинг жаннатдаги қамчиси ўрни дунё ва ундаги нарсадан яхшидир. Банданинг Аллоҳ йўлида эрталаб ёки кечқурун юргани дунё ва ундаги нарсадан яхшидир», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

629. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким туяни бир соғишча Аллоҳ йўлида жанг қилса, албатта, унга жаннат вожиб бўладир. Ким Аллоҳдан ўзига сидқидилдан қатлни сўраса, сўнгра ўлса ёки қатл қилинса, унга шаҳиднинг ажри бўлади. Ким Аллоҳ йўлида жароҳатланса ёки нохушликка учраса, Қиёмат куни улар энг кўп ҳолида, ранги заъфарон рангида, ҳиди мискнинг ҳидида бўлиб келади. Кимга Аллоҳнинг йўлида яра ва унга ўхшаш нарса чиқса, унга шаҳидлар муҳри босилгандек бўлади».
Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривот қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио