Расулуллоҳ с.а.в

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Хилофат китоби

614. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Барчангиз масъулдирсизлар ва ўз масъулиятингиздан сўралурсизлар. Одамлар устидан турган имом масъулдир ўз масъулиятидан сўралур. Эр киши ўз аҳли байтидан масъулдир ва у ўз масъулиятидан сўралур. Аёл киши ўз эрининг аҳли байтидан масъулдир ва у ўз масъулиятидан сўралур. Кишининг қули ўз хожасининг молу мулкидан масъулдир ва у ўз масъулиятидан сўралур. Бас, барчангиз масъулдирсиз ва барчангиз ўз масъулиятингиздан сўралурсиз», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

615. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, адолат қилувчилар Аллоҳнинг ҳузурида нурдан бўлган минбарларда, Роҳман азза ва жалланинг ўнг томонидадирлар. У зотнинг икки қўли ҳам ўнгдир. Улар ҳукмларида, аҳлларида ва ўзлари эга бўлган нарсаларда адолат қиладиганлардир», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

616. Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади:
«Убайдуллоҳ ибн Зиёд Маъқал ибн Ясор Мазанийнинг вафотидан олдинги беморлигида кўргани кирди. Шунда Маъқал:
«Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадисни сўзлаб бераман. Агар ҳаётим борлигини билсам, айтмас эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагиларни эшитганман:
«Қайси бир шахс мусулмонлардан бир жамоага волий бўлиб, уларнинг ҳаққига хиёнат қилган ҳолда ўлиб кетса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

617. Адий Ибн Амийра Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагини айтганларини эшитдим:
«Сиздан кимни бир амалга тайин қилсак ва у биздан бирор игнами ёки ундан каттароқ нарсаними беркитса, Қиёмат куни уни келтирур», – дедилар.
Бас, ансорлардан бир қора киши турди. Мен худди унга назар солиб тургандайман.
«Ё Расулаллоҳ, мендан амалингизни қабул қилиб олинг», – деди.
«Сенга нима бўлди?» – дедилар.
«Бундай, бундай деганингизни эшитдим», – деди.
«Уни ҳозир ҳам айтаман. Сиздан кимни бир амалга тайин қилсак, озини ҳам, кўпини ҳам олиб келсин. Ундан нимани берилса, олади. Нимани берилмаса, олмайди», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

618. Абдурроҳман ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй Абдурроҳман ибн Самура, амирликни сўрамагин. Бас, агар у сенга сўров-ла берилса, сен унга вакил бўлурсан. Агар у сенга сўровсиз берилса, сенга у ишда ёрдам берилади. Қачон бир ишга қасам ичсанг-у, ундан яхшисини кўриб қолсанг, қасамингга каффорот бергин-да, ўша яхшисини қилгин», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

619. Умму Ҳусойн Аҳмасия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан видолашув ҳажида ҳаж қилдим. Ул зотни Ақабада тош отганларида, уловларида қайтганларида, у зот билан Билол ва Усома борлигида, бири уловларини етаклаб, бошқаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини кийими ила қуёшдан тўсиб бораётганида кўрдим. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп гапларни гапирдилар. Сўнгра қуйидагиларни айтганларини эшитдим:
«Агар устингиздан атрофи қирқилган қул – менимча «қора» деди – амир қилинса ҳам, Аллоҳнинг китоби ила бошлар экан, унга қулоқ осиб, итоат қилинглар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

620. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий  соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон  кишига, ёқтирсаю ёқтирмаса, мадомики, маъсиятга амр қилинмаса, қулоқ осиб, итоат қилмоқ вожибдур. Қачонки, маъсиятга амр қилинса, қулоқ осиш ҳам, итоат қилиш  ҳам йўқ», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

621. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Имомларингизнинг яхшилари сиз уларни яхши кўрадиганингиз ва улар сизни яхши кўрадиганлари ҳамда сиз уларга дуо қиладиганингиз ва улар сизга дуо қиладиганларидир. Имомларингизнинг ёмонлари сиз уларни ёмон кўрадиганингиз ва улар сизни ёмон кўрадиганлари ҳамда сиз уларни лаънатлайдиганингиз ва улар сизни лаънатлайдиганларидир», – дедилар.
«Ё Расулаллоҳ, уларга қаршилик кўрсатайликми?» – дедик. 
«Йўқ, модомики, ичингизда намозни қоим қилар эканлар. Илло, ким ўз волийидан Аллоҳга маъсиятни кўрса, унинг Аллоҳга маъсиятини ёмон кўрсин. Лекин, итоатдан қўл тортмасин», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.

622. Абдурроҳман ибн Шумоса Маҳрийдан ривоят қилинади:
«Оишанинг олдига бир нарсани сўрагани бордим. Бас, у:
«Сен кимдансан?» – деди.
«Аҳли Мисрдан бир кишиман», – дедим.
«Соҳибингиз бу жангингизда сизга қандай бўлди?» – деди.
«Уни бирор нарсада айблай олмадик. Биздан биримизнинг туяси ўлса, туя берди, қули ўлса, қул берди. Нафақага муҳтож бўлса, нафақа берди», – дедим.
«Аммо унинг укам Муҳаммад ибн Абу Бакрга қилгани сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ушбу уйимда айтганларининг хабарини беришимдан манъ қилмайди:
«Аллоҳим! Ким менинг умматим ишидан бирор нарсага эга бўлиб туриб, уларга қийинчилик келтирса, унинг ўзига қийинчилик келтиргин! Ким менинг умматим ишидан бирор нарсага эга бўлиб туриб, уларга меҳрибонлик қилса, унга Сен меҳрибонлик қилгин!».
Муслим ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио