Расулуллоҳ с.а.в

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Либос ва зийнат китоби

601. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тилла узукдан қайтардилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

602. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳузуримизга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Сочлари тўзиб кетган пала-партиш бир одамни кўриб қолиб:
«Манави сочини сокин қиладиган нарса топса бўлмасмиди!?» – дедилар.
Бошқа бир кишининг кийимлари кир эканлигини кўриб қолиб:
«Манави кийимини ювадиган нарса топса бўлмасмиди!?» – дедилар».
Абу Довуд, Насаий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

603. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фитрат бештадир: хатна; ҳаром тукларни тозалаш; қўлтиқни юлиш; мўйлабни қирқиш; тирноқларни олиш», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
«Фитрат» сўзи бу ўринда Анбиёлардан суннат бўлиб келаётган покланиш маъносини билдиради.
 
604. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз учун мўйлабни қайчилаш, тирноқларни қисқартиш, қўлтиқни юлиш ва қовуқни қиришни қирқ кечадан кўпга қолдирмаслигимизга вақт белгиланган».
Муслим ривоят қилган.

605. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», – дедилар.
«Ё Расулаллоҳ, албатта, менинг изоримнинг бир тарафи уни ушлаб юрмасам тушиб қоладир?» – деди Абу Бакр.
«Сен манманлик ила қиладиганлардан эмассан», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

606. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

607. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон кийим кийсангиз ва қачон тоҳарат қилсангиз, ўнг томонингиздан бошланг», – дедилар».
Абу Довуд, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак кийсалар, ўнгидан бошлар эдилар», дейилган.

608. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз оёқ кийими кийса, ўнгидан бошласин. Агар ечадиган бўлса, чапидан бошласин. Икковини бирга кийиб, бирга ечсин», – дедилар».
 Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

609. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ишларининг барчасида имкони борича ўнгдан бошлашни яхши кўрар эдилар: тоҳаратларида ҳам, соч парваришларида ҳам, оёқ кийими кийишларида ҳам ва мисвок қилишларида ҳам».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

610. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким шуҳрат кийимини кийса, Аллоҳ унга қиёмат куни унга ўхшаш кийим кийдиради.  Сўнгра унга ўт қаланади», – дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

611. Молик ибн Назла Жашмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хароб кийимда келдим. Ул зот:
«Молу мулкинг борми?» – дедилар.
«Ҳа», – дедим.
«Қайси молу мулкдан?» – дедилар.
«Туядан, қўйдан, отдан ва қулдан», – дедим.
«Қачонки, Аллоҳ сенга молу дунё берар экан, Аллоҳнинг сенга берган неъматининг ва икромининг асари кўринсин!» – дедилар».
Абу Довуд, Насаий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

612. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ неъмати асарини бандасида кўришни яхши кўради», – дедилар».
Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

613. Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхтак чопонлар тақсимладилар. Махрамага улардан ҳеч нарса бермадилар. Махрама:
«Эй, ўғлим, биз билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юр», – деди.
У билан юриб бордим.
«Кириб, уни менга чақир», – деди.
Мен у зотни унга чақирдим. Ул зот устиларида яхтак чопон билан чиқдилар ва:
«Мана буни, сен учун олиб қўйган эдик», – дедилар».
Унга назар солди. Махрама рози бўлди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио