Расулуллоҳ с.а.в

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қасамлар ва назрлар китоби

523. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Назр одам боласига унга тақдир қилинмаган нарсани олиб келмайди. Лекин назр уни ўзига тақдир қилинган қадарга ташлайди. Бас, у билан Аллоҳ бахилдан чиқариб олади, холос. Бахил ўша туфайли ундан олдин бермайдиган нарсасини беради».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда:
«Назр қилманглар. Чунки, назр қадардан ҳеч нарсани беҳожат қилмас. Фақат, у билан бахилдан чиқарилади, холос», дейилган.
Муслим ривоят қилган.

524. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга тоат қилишни назр қилган бўлса, У зотга тоат қилсин. Ким У зотга осий бўлишни назр қилган бўлса, Унга осийлик қилмасин», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

525. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасамлари «Лаа ва Муқаллибал қулуби» эди».
Бухорий ривоят қилган.
«Лаа ва Муқаллибал қулуби» – «Йўқ, қалбларни айлантириб турувчи Зот ила қасам».

526. Жуҳайналик аёл Қутайла розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир яҳудий келиб:
«Сизлар тенгдош қиласизлар. Сизлар ширк келтирасизлар. «Маа шаа Аллоҳу ва шеъта» дейсизлар. «Вал Каъбати» дейсизлар», – деди.
Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қачон онт ичмоқчи бўлсалар:
«Ва Роббил Каъбати!» дейишни ва «Маа шаа Аллоҳу, сумма шеъта» дейишни амр қилдилар».
Насаий ва Ҳоким ривоят қилишган.
«Маа шаа Аллоҳу ва шеъта» – Аллоҳ ва сен истасанг.
«Вал Каъбати» – Каъба билан қасам.
«Ва Роббил Каъбати!» – Каъбанинг Робби ила қасам.
«Маа шаа Аллоҳу, сумма шеъта» – Аллоҳ ва сўнгра сен истасанг.

527. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарнинг бир гуруҳ отлиқлар ичида отаси ила қасам ичаётганини билиб қолдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Огоҳ бўлинглар! Аллоҳ сизларни оталарингиз ила қасам ичишдан қайтаради! Ким қасам ичадиган бўлса, Аллоҳ ила қасам ичсин, бўлмаса, жим турсин», – деб нидо қилдилар». 
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

528. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир мусулмон одамнинг молини узиб олиш учун ёлғон қасам ичса, Аллоҳга мулоқот бўлганда, У зот ундан ғазабланган ҳолда бўлур», – дедилар.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўшанинг тасдиғини Аллоҳнинг Китобидан қироат қилдилар: «Албатта, Аллоҳнинг аҳдини ва қасамларини озгина баҳога сотадиганларга, ана ўшаларга, охиратда ҳеч насийба йўқдир».
Муслим ривоят қилган.
Бошқа ривоятда:
«Сўнгра Ашъас ибн Қайс олдимизга чиқди ва «Абу Абдурроҳман сизларга нимани айтиб бермоқда?» – деди. Биз унга айтиб бердик. Шунда у: «Рост айтибди. Аллоҳга қасамки, мен ҳақимда нозил бўлган. Мен билан бир кишининг орамизда қудуқ бўйича хусумат бор эди. Талашиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордик. Бас, Расулуллоҳ:
«Сенинг икки гувоҳинг ёки унинг қасами», – дедилар.
«Агар бундай бўлса, албатта, у қасам ичади. Парво қилмайди», – дедим.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир молга ҳаққдор учун ёлғон қасам ичса, Аллоҳга мулоқот бўлганда, У зот ундан ғазабланган ҳолда бўлур», – дедилар.
Бас, Аллоҳ бунинг тасдиғини нозил қилди. Сўнгра ушбу оятни қироат қилди: «Албатта, Аллоҳнинг аҳдини ва қасамларини озгина баҳога сотадиганларга...»
Бухорий ривоят қилган.

529. Абу Умома Иёс ибн Саълаба Ҳорисийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ўз қасами ила мусулмон кишининг ҳаққини кесиб олса, Аллоҳ унга дўзахни вожиб ва жаннатни ҳаром қилади», – дедилар.
Бас, бир киши у зотга:
«Агар оз нарса бўлса ҳамми, Ё Расулаллоҳ,», – деди.
«Агар арокдан бўлган чўп бўлса ҳам», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.
«Арок» – мисвок олинадиган бута.

530. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир нарсага қасам ичса-ю, сўнгида «иншааллоҳ» деса, батаҳқиқ, истисно қилган бўлади», – дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда:
«Ким қасам ичса-ю, сўнг истисно қилса, агар хоҳласа, қилади, хоҳласа, тарк этади. У қасамхўр бўлмайди».
Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

531. Абдурроҳман ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Ҳой Абдурроҳман ибн Самура, амирликни сўрамагин. Бас, агар у сенга сўров-ла берилса, сен унга вакил бўлурсан. Агар у сенга сўровсиз берилса, сенга у ишда ёрдам берилади. Қачон бир ишга қасам ичсанг-у, ундан яхшисини кўриб қолсанг, қасамингга каффорот бергин-да, ўша яхшисини қилгин», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

532. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида қоронғу зулматгача ўтирди. Сўнг аҳлига қайтиб борса, майда болалари ухлаб қолишган экан. Аёли унга таом келтирди. У бўлса, майда болалари туфайли таом емасликка қасам ичди. Кейин эса, фикри ўзгариб таомни еди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, бўлиб ўтган нарсани зикр қилди. Шунда у зот:
«Ким бир нарса учун қасам ичсаю, сўнгра ундан яхшироғини кўриб қолса, ўшани қилсин ва қасамига каффорот берсин»,  дедилар».
Муслим ривоят қилган.

533. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қасам уни ичишни талаб қилувчининг ниятига боғлиқдир», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Бошқа ривоятда:
«Сенинг қасаминг соҳибингнинг тасдиқ қилишига боғлиқдир», дейилган.
Муслим ривоят қилган.

534. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз туфайли муохаза қилмайди» деган оят, бировнинг «Йўқ! Валлоҳи! ва Ҳа! Валлоҳи!» каби гапи ҳақида нозил қилинган».
Бухорий ривоят қилган.

535. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қасамида «Лот ила қасам, Узза ила қасам» деса, «Лаа илааҳа Иллаллоҳ», десин. Ким ўз соҳибига, «Кел, сен ила қимор ўйнайман» деса, садақа қилсин», – дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Лот ва Узза араб мушрикларининг катта бутлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио