Рижолун ҳавлар-расул

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Утба ибн Ғазвон

Утба ибн Ғазвоннинг исломдаги ўрни алохидадир. (Умар ибн Хаттоб)

Хуфтон намозидан сўнг мўминлар амири Умар ибн Хаттоб ўриндиқларини тарк қилиб, кечаси озгина кечки тунда дам олишлик учун шахар кўчаларини юрдилар. Лекин халифани кўз олдидан тушлари кетмади, уларга келтирилган хабарда айтилишича, форс жангарлари енгилган қайердандир уларга куч куват келиб ёрдам бераётганини,  ўзларини  тутиб яна жанг қилишликка шайланаётганлигини кўрдилар.. ..
Тушларига кўрганлари рост чиқиб, форсларга хақиқатданам ёрдам беришаётган экан Убулла шахридан.(Убулла Басра шахрига туташган ёнидан денгиз жойлашган шахар)
Халифа Убулла шахрига мусулмон жангчиларини юборишликка ва фатх қилишликка қаст қилди. Бироқ Умар ибн Хаттоб бу ишга кимни бошлиқ қилиб юбориш муаммосига йўлиқдилар. Ўша вақтлар мусулмонлар  кўплари сафарда эдилар фақат ёшлар ва қариялар Мадинада қолган эди, қолган жамоатларни Оллохни йўлида ғазотга юбориб озгина кишиларни олиб қолган эдилар.
Умар ўзларини кўп йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб шу қарорга келдилар, бу қарор шундай эдики.. ..бир қанча жангчилар жамоасидан одамлар олиб уларни тўплаб жамоат қилиб сафарга шўнатиш эди. Умарни хаёлида бирма бир қўмондонликка қўйишга сахабалар ўта бошлади ва охри бир қарорга келди.. ..
---Мен топдим! –ха мен топдим.. .Узлари учун ўрин таёрлаб ўзларига ўзларидедилар:
--Бу мужохир Бадр ва Ухудда, хандақда ва бошқа жангларда иштироқ этган.. .. Ямомада ўзининг жангги билан хаммани лол қолдирган, қиличини ёлонғочлаб, ўқи хато кетмаган.. ..ва икки марта хижрат қилган (Хабашистон ва Мадинага) бошидан оғир кунларни ўтказган, ер юзида етинчи бўлиб исломга кирган .. ..Утба ибн ғазвон эдилар.
Тонг отиши билан Умар Утба ибн ғазвонни хузурларига чақиртирдилар.  
Утба халифа хузурига келгач унга  300 кишига қўмондон бўлиб бўлишликка буюрдилар ва яна кейин ёрдам беришликни айтдилар.
                        *        *        *
Унчалик катта бўлмаган мусулмон жамоат билан сафарга отландилар. Умар ал Фарруқ ўзлари Утба ибн ғазвонни кузатиб чиқдилар ваайтдиларки:
-Эй Утба! Мен сени, Убулла шахрига юборямман, унинг қалалари мустахкам, душмадларимиз хам кучлидир. Мен Оллохдан сенга ёрдам беришлигини умид қиламан.. ..қачон сен Убуллага етиб борсанг, Унинг ахлини Оллохга динига чақир, бас ким уни қабул қилса унга омонлик бер ва ким ундан бош тортса ундан жизя олгин, агар улар биринчи ва иккинчи шартларга рози бўлмаса уда улар билан курашгин. Мен сенга топшираётган ишда Оллохдан қўрқин эй Утба! Узингни камтар тут, катта кетишлик охиратингни бузади, ва хар дойим билгинки  Оллох сени хорликдан азиз қилди, зайифлигиндан кейин сенга қуват берди. Хозир сен қўмондон бўлдинг, сенга одамлар итоат қилмоқдалар, қачон сўзласен сенга қулоқ солишади, қочон бирон бир ишга буюрсанг хаммалари бажаришади. Бу сен учун нематдир, агар сен уларга ёмонлик қилиб рахбарлигиндан фойдаланиб уларни алдасанг унда бу ишинг жаханнамга оборади. Оллох мени ва сени бундан сақласин.
                   *         *         *
Œзларининг озгина жамоатлари хотинлари ва бошка беш нафар аёллар билан Утба ибн ғазвон йўлга отланиб «казбо» деган жойга етиб боришди. (Казбо Убулла шахрини  четидан оқиб ўтган денгиз сохили) бориб тушишганда уларнинг озиқ овқатлари тамом бўлган эди. Очлик кучая бошланди. Утба бир неча кишига буюриб деди :
-    Бориб қандай бўлмасин бирон егулик қидириб  олиб келинглар. Одамлар озиқ овқат қидириб йўлга тушишди, улар билан  жуда қизиқ иш бўлиб ўтди . Улардан бири ривоят қилади:
-    Биз егулик излаб ён атрофни қидириб бутазорга кириб қолдик , қарасак у ерда икки сават турибди, бирида хурмолар бор экан  иккинчисида қандайдир оқ дон бор экан устига сариқ теридан ёпиб қўйилган экан. Буларни олиб  аскарлар олдига келдик    қўлимиздаги саватни кўриб, аскарлардан бири деди :
-    Бу душманларимиз тарафидан бизни захарлаб ўлдириш учун ташлаб қўйилган дондир, бунга қўл текизманглар. Биз хурмоларни ейишликка қасд қилдик , шу вақт кимнидир оти келиб саватдаги  оқ донни ея бошлади, Оллохга қасамки! Биз бу отни сўйиб емоқчи бўлдик захарланиб ўлиб қолмасдан олдин. Шунда отни эгаси: Тегманглар! унга мен кечаси билан уни ёнида ўтириб чиқаман агар унда бирон бир холни кўрсам ўзим уни ўлмасдан олдин сўйиб юбораман.
 Эртаси куни биз отни соғ саломат эканлигини кўргач уни захарланмаганлигини билдик. Шу вақт синглим менга деди :эй ака!    
Эшит мени отам айтар эдилар агар захарни кучини кетказмоқчи бўлсак егуликни олвда қайнатайлик. Шундан сўнг биз у айтганидек донларни қозонга солб қайнатдик, шу вақт синглим деди: бери келинглар.. қаранглар унга.. дон қизаряпди, донни устини тозалаганимиздан кейин ичидан оқ дон чиқди . Кейн биз хамма донни еғиб ундан ейишлик учун ундан овқат таёрладик. Утба бизга деди: Аллохни номи билан ундан енглар .. ..ундан еб тотлилигини билгач бу оқ донни гуруч дуб номланишини кейнчалик билдик.    
                     *             *                *
 Утба ибн ғазвон «Убуллага» борганнида ўз лашкарлари билан мустахкам қалъарга дуч келиб, билдики форслар бу шахарни ўзларини қурол аслахалар ушлайдиган , балон иморатлар қуриб устида қуўриқчилар кузатиб турадиган , душман билан курашишликка мос қилиб қўрғонлан қурилган шахар экан .
Озгина жангчилардан иборат бўлган қўшн билан жанг қилиш , хатарли эди ва уни устига қуроллари хам кучсиз эди . Утбанинг қўшини олти юзга яқин ва бир неча аёллардан иборат қўшн эди ва уларнинг қуроллари қилич ва найзалардан иборат эди . Шунинг учун бирон бир хийла ишлатиш лозм эди.
                    *            *         *
Аёллар учун байроқ таёрлаб байроқни найзалар учига боғлаб Утба уларга қўшн олдида юуришликни буюрди . ва аёлларга деди:
-    қачон биз шахарга яқинлашганимизда иложи борича хавога чанг тўзон кўтаришни буюрди. Утбани қўшини  «Убаллага» келганида форс қўшнлари кўплаб байроқларни қўриб, чанг тўзонни хавога кўтарилаётганини кўргач улар бир бирларига қараб дедилар.
-    Олдиларида озгина қўшн келаётибди орқаларидан эса жуда катта қўшин келаётибди, биз қальада уларга нисбатан озгинамиз
 Форслар орасига қўрқув туша бошлади ва улар вахима қилиб енгил қиммат бахо нарсаларини олиб сохилдагикемаларига қоча бошладилар. Кемалари таёр турганидан улар тезда қочиб қолишди.
Бирон бир жангчисини йўқотмасдан Утба ибн ғазвон Убаллага кириб келди. Ва теварак атрофни хаммасини қўлга олди. Бу сафарда Утба жуда катта хажимдаги ғаниматларни қўлга киритди.
Уларни кутиб турганлар билан нима бўлди?
Утбани жангчиларидан бири Мадинага борганида одамлар ундан сўрадилар:
-Убаллага кетган мусулмонларни холи қандай?
--Нима хақида сўраяпсизлар?—деди жагчи.
-қасам Оллохга мен уларни ташлаб келаётганимда улар тилла ва кумишларни қоплаб ўлчашётган эди. Бу хабар кўпчиликни Убалага қараб интилишига сабаб бўлди.
                             *        *        *
Утба ибн ғазвон буларни хаммасини кўриб . жангчиларни бир жойда қолиб енгил хаётга ўрганиб онсон яшашга берилиб кетмасликлари учун кетини ўйлаб Умар ибн Хаттобга Утба мактуб ёзиб ундан Басрага иморат қуришни сўради . Умар бу ишга рози бўлдилар .
                          *              *           *
 Янги шахарни қуриш  режасини тузиб Утба масжидга этиборини кўпроқ қаратди. Бунда хеч ажабланадиган холат йўқ Утба ва унинг сафдошлари Аллохнинг йўли учун сафарга чиқишган эди . Жнгчилар хамма ишларни қилиб бўлгандан кейин улар хамма ерни ўзоро бўлишиб олдилар ўзларига уйлар қура башладилар . Аммо Утба ўзлари учун уй қурмадилар олдинги чодирларида яшадилар ўзларини бу нарсаларга берилиб кетмасликлари учун.
                       *              *           *
қарасаки Утба Басрадаги мусмонларга қаттиқ дунё таъсир қилаётганни ва улар ўзларини олдинги холатани унитишаятганини кўргач , вахоланки яқинда яхши таом нима эканини билмас эдилар фақатгина гуруч аралашмасидан бошқа . хозир эса улар холва , асал ,ва кулча ширинликлар ва бошқа ноёб овқатлар уларни авраб қўйди . Утба ўз динларидан хавотир олиб  дунё лаззати, охиратни унуттиришини билгач ,уларни хаммаларини Куфа масжидига тўплаб хитоб қилдилар:
-    Эй инсонлар ! дунё хаёти тез ўткинчидир , ундан кейн сизлар тугамас абадий хаётга борасизлар. Œтгинчи дунёга берилиб кетмасдан яхши ишларни қилиб қолинглар . Мен биринчи муслмонларни еттинчиси бўлиб Аллохнинг пайғамбари олдида иймон келтирганман . Œша вақтларда бизнинг таомимиз дарахт барглари эди, шундан хатто лабларимиз яра бўлиб кетар эди . Бир куни энимдаги ридони иккига ертиб бир қисмини Саад ибн Абу Ваққосга бердим. Иккинчи қисмини эса совуқдан ўзимга ўрадим. Бугун эса мен хар бирингизда шохона киймларни кўряпман.
-    « Эй аллохим! Мени нафсимни ўзимдан  улуғ қилма, ва сенинг хузурингда хор бўлишликдан ўзинг асра». Утба улар орасидан бир кишини бошлиқ қилиб, улар билан хайрлашиб Мадинага кетди. Умар Ал Фарруқнинг олдига борганида ундан сўради:
-    Басрага волийликдан мени озод қилсангиз. Лекин халифа унга рухсат бермадилар. Утба қанча сўрамасин халифа ўз сўзида туриб олдилар . Умарнинг буйруғига иложсиз итоъат қилиб Утба туяларига ўтириб дуо қилдилар
-    «Эй Аллохим ! мени Басрага қайтармагин.. Эй Аллохим! Мени Басрага қайтармагин..». Оллох у кишини дуосини ижобат қилди. Мадинадан узоқлашмасданоқ туялари қоқилиб кетиб Утба туя устидан ерга қулаб хаётдан кўз юмдилар.
                                             Оллох улардан рози бўлсин.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио