Рижолун ҳавлар-расул

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Салама ибн Қайс ал-Ашжаий

... Унинг жанговор мардлиги жангчиларга қувват берди ва унинг олдидаги барча имтихонлар уларга арзимас саналди, қийин йўллар у билан осон бўлди...
Тарихчилардан қаҳрамонимизга мана шундай улкан таърифни беришди.

Халифа Умар ибн Хаттоб кечаси билан ухламасдан, Мадина кўчаларида тинчиликни сақлаб хеч кимни осойшталигини бузмаслик учун айланиб юришни одат қилиб олганди. Ана шундай тунги сайрларнинг бирида у зотнинг хаёлига Росулуллоҳнинг сахобалари бирма-бир кела бошлади. Чунки мўминлар амири улардан бирини ўз жангарларига қўмондон қилиб Ахвазга юбориши керак эди. Ахваз Ироқнинг ғарбий минтақаси ҳисобланиб, амирнинг навбатдаги фатхига тайёргарлик кўраётган маскан эди. Ажойиб бир фикр бирдан Ҳазрати Умарнинг кўзларини равшан илиб юборди. «Худо хоҳласа топдим!» - дея уйга шоша-пиша йўл олди.
Тонг отиши билан Умарул Форуқ ўз хузурига Салама ибн Қайс ал Ашжаийни чақиртирди. Ёш истеъдодли инсонга қарата шундай деди:
- Мен сени қўмондон қилиб Ахвазга юбормоқчиман. Аллоҳнинг исми билан сайр қилиб ва Аллоҳни йўлида курашгин, унинг йўлига қарши бўлганларни учратсанг, олдин уларни исломга чақир, агар қабул қилсалар икки йўл борлигини айт: ё сизлар билан бирга мушрикларга жанг қилиш, ё уйларида қолишни истасалар унда «закот» беришликлари шарт ҳамда жангдан тушган ўлжалардан уларга улуш йўқдир. Агар биргаликда жанг қилсалар, сизлар билан тенг хуқуқдалар, сизларга нима тегса уларга ҳам сиз каби улуш бор.
Агар улар урушдан бош тортсалар ва исломни қабул қилмасалар унда улардан «жизя» олинглар ва уларни ўз хоҳишларига қўйинглар. Жизя тўлашликдан бош тортсалар унда улар билан Аллоҳ йўлида курашингиз, Аллоҳ сизга ёрдамчидир!
Агар улар сиздан Аллоҳ ва Расулининг ҳимоясини талаб қилсалар, уларга Аллоҳ ва Расулининг ҳимоясини ваьда бериб ўз ҳимоянгизга олинглар...
Улар устидан ғалаба қилсангиз уларга қаттиққўл бўлмангиз ва ҳаддингиздан ошмангиз, болаларни ўлдирманг, ҳеч кимни қийнамангиз!
Салама жавоб берди:
- Эшитдик ва итоат қилдик, эй мўминлар амири!
Умар ибн Хаттоб Саламани сафарга кузата туриб, ортидан намоз ўқиди, унинг ҳаққига омад тилаб дуо қилди.
Ахвазга бориш йўллари тоғлик ва тошлоқ ерлар бўлгани учун бироз қийинчилик туғдирди. Басра ва Ахваз минтақаларигача кўп қалъалар жойлашган эди. Аҳолиси асосан курдлардан ташкил топган бу воҳа тарих саҳифаларида Қайсар номи билан ҳам танилганки, ҳар қандай жангга бардош бера оларди. Шундай бўлса-да, мусулмонлар уларни мағлуб этишлари зарур  эди.
Мусулмонларни ўйлатган масала шу бўлдики, Басра шаҳри атрофида форсларнинг қалъалари жойлашган бўлиб, унга ахфазликлар кесикн ҳужумлар уюштиришга ўрганган эдилар. Ахваз жангарли Ироқ аҳлига ҳаддан ташқари кўп азият етказгани учун ҳам, мусулмонлар қўшини бу заракунанда қавмни доғда қолдириши муҳим иш ҳисобланарди. Буни ўша пайти ҳатто Ироқ аҳли ҳам истар эди.

Салама ибн Қайс лашкарларга бош бўлиб «Ахваз»га етай-етай деб деб қолганида, мусулмонлар учун жиддий муаммо пайдо бўлди. Бу воҳа илонлар ҳамда чаёнлар, шунга ўзшаш хашоратлар масканига айланиб кетганди. Саламанинг қўшини буларнинг азобидан қутулиш учун тоғларда қўним топишга мажбур бўлди. Табиийки, кунлар давомида тинчроқ маскан топа олмай, уйқусиз ўтказилган тунлар мусулмонларни қийин ҳолатга тушириб қўйди.
Ҳаётнинг ўзига яраша синовлари бўлгани сингари, жангда ҳам турли-туман, инсоннинг хаёлига келмаган синоатлар келиши мумкин. Нимаики рўй берса, бу Аллоҳнинг тақдири, деб рози бўлишлик – ҳақиқий мусулмонлик ҳисобланади. Ана шу ҳолатни ич-ичидан хис қилган Салама ибн Қайс мусулмонларнинг руҳиятини кўтаришга тушди. Уларга чиройли мавъизалар ўқиди. Қалбларарни оромлантирадиган, кўнгилларга умид бахш этувчи Қурьон оятларидан тиловат қилди. Аллоҳнинг Каломини маромига етказиб ўқиганидан қўшин ўзига келарди. Илохий бир нур зулумот қоплаган кечаларни кундек очиб юборар, узоқ бедорсизлик ва чарчоқ оқибатида пайдо бўлган оғриқлар Каломуллоҳнинг илоҳий шифоси ила йўқолиб кетарди.
Ана шу алфозда Салама қўшинни Ахвазгача олиб борди. Халифа буюрганидек, Салама аввал Аллоҳнинг динини қабул қилишликка чақирди. Улар эса бош тортишди.
Кейин уларга жизя таклиф қилинди, такаббур қавм бу шартдан ҳам бош тортди. Шундан кейин мусулмонлар нима қилишсин?! Муқаддас курашга ҳозирлик кўра бошланди.
Ушбу жангда ўз даврининг энг кучли тарафлари бир-бирига қарши саф тортганди. Шунинг учун ҳам, шафқатсизлик ила кечган курашда икки томонда ҳам кўпгина талофатлар бўлди. Мусулмонларнинг ғалаба қозонишига, ахфазликларнинг мағлуб бўлишларига биргина сабаб бор эди. Етти осмон юқорисида бу жангни кузатиб турган Олий Зот - Аллоҳ субҳанаҳу мусулмонларга ўз нусратини берди. Аллоҳнинг душманлари таслим бўлишди.

Салама ибн Қайс жанг тамом бўлганидан кейин қўлга тушган ўлжаларни тақсимлаётиб, жуда ҳам ноёб, қимматбахо тошларга кўзи тушиб қолди. Салама ўз жангчиларига шундай деди:
- Келинглар, бу қимматбахо молларни халифа учун юборамиз, у киши кўриб хурсанд бўладилар... Албатта, сизлар рози бўлсангиз! Барибир хаммамизга булар етмайди.
Жангчилар рози бўлишди.
Бойликларни бир халтага солиб Салама бану Ашжаий қабиласидан бир одамга бериб: «Сен ва хизматкоринг Мадинага бориб мусулмонлар халифасига бизнинг ғалабамизни етказиб, у кишига шуларни ҳадя қиласан», деб тайинлади.
Кейинги воқеалар эса умуман қизиқ бўлди...
Келинг, буёғини бану Ашжаий қабиласидаги кишига берсак, воқеанинг шоҳиди с ўзлаб берсин:
... Салама ибн Қайс берган омонатни олиб бориш учун икки туя ва йўлга озиқ овқат сотиб олдик, йўлга тез хозирлик кўрдик. Мадинага борганимизда мен Умар ибн Хаттобни одамлардан суриштира бошладим. Мўминлар амирини топганимда, у киши ўз қўйларини суғораётган чўпон мисоли одамларга овқат тарқатаётган эди. Хизматкори Ярфаага қараб: «Ярфаа, уларга гўштдан қўй... Ярфаа, уларга нон ҳам бер... Ярфаа, уларга шўрвасидан ҳам сол...» дерди.
Уларнинг олдига бордим, таклиф бўлгандим, олдинги қаторда ўтириб олдим. Ҳазрати Умарнинг хизматидан фойдаланаётган одамлар билан овқатландим.
Овқатланиб бўлганимиздан сўнг Умар ибн Хаттоб Ярфаа ходимига: «идишларни йиғиб ол» деди-ю, уйга равона бўлди. Табиийки, мен вазифамни адо этиш ниятида у зотнинг ортидан бордим. Уйларига борганимда кириш учун изн сўрадим, Умар изн берди. Ичкарига кириб кетган халифа юнг тўлдирилган ёстиқ олиб чиқди-да, бирига ўтириб иккинчисини менга узатди.
Умму Кулсумга овқат олиб келишни буюрди. Менда қизиқ бир савол пайдо бўлди: «Қизиқ, мўминлар амири қандай овқат ер экан?»
Хаёлим билан бўлиб қолибман, амирнинг хузурига овқат олиб кирилди. У зотнинг кундузги овқатига қараб хайронлигим ошди: нон, зайтун ёғи, тузланган ва майдаланган дон...
Менга қараб «ол, емайсанми?» деди, ўзи озгина еган бўлди. Мен умрим бўйи бундай гўзал ва озода овқат еган кишини кўрмаган эдим. Кейин арпали сув олиб келишди, косадаги сувдан озгина ичиб кўрдим... Очиғи, уйимдаги сув бундан ширин ва ёқимли эди! Мендан сўнг халифа чанқоғини қондириб ичиб олди: «Аллоҳга ҳамд бўлсин, бизни едириб ва суғорганига ва биз ундан қониқдик!» Хазрати Умарнинг таомланиб бўлгандан кейинги сўзлари ҳам ажойиб эди.
Кейин Умарга ўзимни таништирдим:
- Мен сизнинг олдингизга элчи бўлиб келдим.
- Қаердан? - деб сўради амир.
- Салама ибн Қайснинг олдидан, - дедим.
- Марҳабо, Салама ва унинг элчисига, хабар бер мусулмонлар хақида...
- Сизга хушхабар, эй мўминлар амри! Аллоҳнинг ёрдами билан душманлар устидан ғалаба қилдик.
Кейин мен Умар ибн Хаттобга қандай ғалаба қилганимизни айтиб бердим, ушбу хикояларим асносида амирул мўминин жангчилар холидан ҳам етарлича маълумот олди.
- Аллоҳга мақтов бўлсин!!! – деди Умар - агар у нимани берса ортиғи билан беради.
- Басрага кириб ўтдингми ?- сўрадилар мендан.
- Ҳа, эй мўминлар амири.
- Улар қандай аҳволда экан?
- Аллоҳнинг инояти билан яхши аҳволда!
- Уларда нарҳ-наво қандай?
- Жуда яхши. Нарҳ-наво жуда паст!
- Гўшт масаласи қандай? Араблар учун гўшт мухимдир, усиз уларга қийин бўлади.
- Уларда доим гўшт бор, ҳаммаси маромида!
Ҳазрати Умар шу сўзларни эшита туриб, қўлимдаги қимматбахо тошларни кўриб қолди. «Бу нима?» деб сўради.
- Аллоҳнинг мадади ила душманни енгдик. Бу ўлжалар ҳам бизга насиб этди. Салама бу қиммат бахо тошларни жангчилар орасида тақсимлай олмаслигини билгач, бу моллар жангчиларга етмай қолишидан ховотир олиб, ҳаммамизнинг розилигимиз билан сизга юборишни лозим кўрди...
Халтани Умарга узатдим.  Мўминлар амири халта ичини очиб кўрди ва бирдан юзлари қизариб жойидан сакраб турди. Халтани жон ҳолатда бир четга улоқтириб юборди. Тошлар ҳар тарафга сочилиб кетди. Аёллар тўсиб қўйилган пардага ёпишиб, мени қотил деб ўйлашди. Шунда Ҳазрати Умар кутилмаганда хизматкори бўлмиш Ярфаага мени уришни буюрди: «Бунинг яадабини бериб қўй!».
Мен қимматбаҳо тошларни халтага йиға бошладим, Ярфаа эса тинмасдан урар эди. Охири Умарнинг жарангдор овози буйруқ оҳангида
Ярфаа, тўхтат! – деди. Менга қарата эса: - Ўрнингдан тур бебахт! - деган амр бўлди.

Ҳазрати Умарнинг қимматбаҳо тошни олмаслигини хаёлимга ҳам келтириб кўрмаган эканман, бу ҳолат менга аввалига қаттиқ таъсир қилди. Кейин, ҳаммасини тушундим. Мўминлар амири жуда тўғри қилган эди. Агар менга шу таҳлид тушунтириб қўймаса, мен Саламага бу воқеанинг моҳиятини тушунтириб бера олмасдим.
- Эй мўминлар амири! – дедим, мен Ахфазга қайтаётиб. - Бизга қайтишимиз учун икки туя керак. Хизматкорларингиз биздан туяларимизни олиб қўйишди.
Ҳазрати Умар бизга туяларни бераётиб, қаттиқ тайинлади:
- Қачон сен бу туяларни ўз ишинг учун ишлатиб бўлсанг, ўзингдан кўра мухтожроқ одамга бергин, тушундингми?
- Ҳа мен шундоқ қиламан, эй мўминлар амири, сиз айтганиздек Аллоҳ хоҳласа.
Амиримнинг охирги сўзлари ҳеч қачон ёдимдан кўтарилмайди:
- Аллоҳга қасамки, агар жангчилар бу ғаниматларни олмасдан тарқаб кетсалар, сен ва дўстинг Салама ибн Қайс учун жуда катта фалокат бўлади.
Мен жуда катта тезликда Ахфазга қайтдим. Саламани кўришим биланоқ, унга буюк хатардан хабар бердим:
- Сенинг буюрган ишинг менга муваффқият келтирмади. Аллоҳ бу ишимизда баракот бермадим, эй Салама! Бу ғаниматларни жангчилар орасида дархол тақсим қилиб бер, акс ҳолда биз учун қўрқинчли балолар тегиши мумкин.
Энг асосий огоҳлантирувдан сўнг,жангчиларга бошимдан ўтказган воқеамни айтиб бердим. Салама ибн Қайс жойидан жилмасдан ҳамма ғаниматни жангчиларга тақсимлай кетди.

Аллоҳ таоло Ҳазрати Умардан, салама ибн Қайсдан ҳам, барча асҳоби киромдан ҳам рози бўлсин!


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио