Рижолун ҳавлар-расул

  < Олдинги Китоб бўлимлари

Абу Ал-Ос ибн Робиъ

Абу ал Ос мен билан гапиришгада тўғри сўзлади ва ваъда берганида менга ваъдасини устида турди. (Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламдан)
Абу ал Ос ибн Робиь ал –Абшани қурайш ахлидан эди, новқирон ёш, унга қараган одамни кўзига ташланадиган, ташқи кўриниши тиниқ эди. Ўзларига тўқ таниқли ойладан, арабларнинг намунали қахрамонлардан бўлиб, шижаотлик қўрмас , ўзига ишонадиган хислатлар жамланган киши эдилар.

*   *   *

Абу ал Ос арабларни  тижорат  меросига мухаббат  қўйди. У киши хам «Яманга» қишда ёзда эса «Шомга» тижорат қилгани борар эди. У кишининг карвонлари юзта туя ва икки юзта кишилардан иборат бўлиб Маккадан Шомга қараб қатнар эди. Ишончли ва росгўй, олий жаноб бўлганлигидан одамлар ўзларини савдо - сотиқ
молларини унга  ишонар эдилар.

*   *   *

Холалари Хадича бинту Хувайлид Абдуллох ўғли Мухаммадни хотини эди. Абу ал Ос уларга ўз оналари каби мурожат қилардилар, уларни хам қалбларида ва уйларида яхши  ўринда турар эдилар. Абдуллохни ўғли Мухаммаднинг Абу ал Осга бўлган
мухаббатлари Хадичаникидан оз эмас эди.

*   *   *

Абдуллох ўғли Мухаммадни уйида йилар кўз очиб юмгунча ўтиб кетди.Унинг катта қизи Зайнаб мисоли чиройли гул каби ўсиб улғайди, шунчалар ёқимтой эдики уни қўлини сўраб Маккани хурматли кишилари ўз ўғилларига сўраб келишдилар..  ..
Нима учун сўрашмасинки ахир улар курайшни энг қадимги ва олий насабдан бўлганлиги учун, қурашликлар ота оналарига у малум эдики тарбияси ва ёқимтойлиги билан. Уларга қандай йўл бўлсин уни келин қилишлик, ораларида Маккани ёш игити Абу ал Ос турганида.

*   *   *

Бир неча йилдан сўнг Мухаммад (саллаллоху алайхи ва саллам)нинг қизлари Зайнаб билан Абу ал Осни тўйлари бўлиб ўтди. Маккага илохи нур келди, Аллох ўзининг расули Мухаммад (саллаллоху алайхи ва саллам)га хақ динни тушрди ва хамма ёққа етгазишликка буюрди. Биринчилардан бўлиб хотинлари Хадича бинт Хувайлид қабул қилдилар кейин қизлари Зайнаб, Руқия,Умму Гульсум ва ёши кичик бўлишига қарамасдан Фотима қизлари хам қабул қилди. Лекин киёвлари Абу ал Ос қабул қилишликдан бош торди, ота боболари динида қолишликни истади. Хотинлари Зайнабга хурматлари ва мухаббатлари эса ўзгармади.

*   *   *

Маккада Аллохнинг расули ва мушриклар орасида келишмовчиликлар пайдо бўлганида, бази бир мушриклар ўзаро дедилар.. .. - Шўрингиз қурсин .. .. сизлар Мухаммаднинг ишини ўз бўйниларингизга олиб ўз ўғилларингизни унинг қизларига уйлантириб қўйдингизлар. Агар сизлар қизларини қўйдириб юборсангиз унда у ўз қизлари билан овора бўлиб, сизларини тинч қўяди.. .. Улар дедилар:
«Бу жуда зўр фикр бўлди»
кейн улар Абу ал Осни олдига бориб дейишди:
«ўз хотинингни қўйиб юборгин отасини уйга олиб бориб қўй эй Абу ал Ос! Агар шу ишни қилсанг биз сенга курайшни хохлаган қизини олиб берамиз ва хохлаган хурматли кишига киёв бўласан.»
- Йўқ - қасам Аллохга!—деди.
Мен хеч қачон ўз хотинимнидан ажралмайман, сизларни барча аёлларингиз уни ўрнини боса олмайди.. ..
Аммо Руқия ва Умму Гулсумларни ажратишиб ўз оталари уйига қайтаришди. Бундан расулуллох жуда хурсанд бўлдилар, лекин Абу ал Ос ундай қилмади, уни хам шундай қилишини хохлаган эдилар .бу вақт хали мушриклар билан никох харом қилинмаган эди.

*   *   *

Пайғанбар (саллаллоху алайхи ва саллам) Мадинига хижрат қилиб кўчиб келганларидан сўнг у кишини қўл остиларида курайшликлар тўпланиб у ерда қуват йғиб мушрикларга қарши «Бадирга» чиқишди. Абу ал Ос хам мушриклар тарафида тақдир тақазоси билан шу жангда қатнашди.. ..
Мусулмонлар билан жанг қилиш у кишига ёқмасада уларга бирон бир ёмонликни хохламасалар хам қуват учун мушриклар уни олиб чиқишди, қавми уни мажбуран жанг қилишга тарғиб қилди.. ..
Бадир жангги мушриклар кўп бўлишига қарамасдан мусулмонларни қўли баланд келди. Душмандни ярмини қириб ташланди ва бир қисми асир олинди ва бошқалари яширинча қочиб қолишди. Бу асир тушганлар орасида қурашлик Зайнаб бинт Мухаммад (саллаллоху алайхи ва саллам)нинг эри Абу ал Ос хам бор эди.

*   *   *

Пайғамбар (саллаллоху алайхи ва саллам) асирлар озод қилиб олиш учун бир мингдан то тўрт минг диноргача нарх чиқариб бердилар. Баьзи бир курайшнинг хурматли кишиларини бу нархлар қизиқтиб ўзларини қавмдошларини озод қилишликка киришдилар. Мадина ва Макка оралиғида югириб қолишди.Зайнаб хам ўзларини эрлари Абу ал Осни озод қилиш учун одам юбордилар, тақинчоқларини хаммасини бериб, тақинчоқлари орасида бир вақтлар Хадича биту Хувайлид хадя қилган тақинчорқ хам бор эди. Пайғанбаримиз (саллаллоху алайхи ва саллам)нинг олдиларига олиб келишганида бу тақинчоқни қўриб уларни юзларида ғам кўринди, қаттиқ қизларини яхши кўрганларидан.. ..
Сахобаларга дедилар:
- Зайнаб менга бу тақинчоқни эри Абу ал Ос озод қилиш учун юборибди, агар хохласангиз уни эрини озод қилиб нарсаларини қайтариб берсак..  ..
«Биз розимиз сиз нимани хохласангиз ва хурсанд бўлсангиз бас эй Расулуллох!» - дейишди сахобалар.

*   *   *

Абу ал Осни қўйвора туриб Расулуллох (саллаллоху алайхи ва саллам) унга бир шарт қўйдилар у хам бўлса қизлари Зайнабни у кишига қайтариб беришлиги.. .. Маккага қайтгандан сўнг Абу ал Ос тезда Пайғанбарга берган вадасини бажаришликка киришди.. ..хотинларига йўлга отланишни тайинлаб, макка ташқарисида оталарининг элчиси олиб кетиш учун кутиб турганини билдирдилар. Абу ал Ос йўлга озиқ овқат таёрла бериб ўзларини акалари Амр ибн Робияга туяларини бериб хотинларини кузатиб Расулуллох (саллаллоху алайхи ва саллам)нинг одамларига топширишни буюрдилар.

*   *   *

Бўйинларига камони осиб ва ўқдонларини олиб Амр ибн Робийя келини Зайнаб билан купа кундизи туяга мингдириб қурашликлар кўзни олдидан Макка ташқарисига қараб йўл олди. Улар буни кўриб орқасидан бориб унга ташландилар, Зайнаб улардан қўрқиб кетди.. .. Амр ўз ўқдонидан ўқ олиб камонга қўйиб уларга қараб ўқталиб деди: «Аллохга қасам! Ким унга яқинлашса мен уни бўйнига шу ўқни санчиб қўяман»
Уларни хаммаси яхши билишар эди Амр камондан бехато отар, хар бир отилган ўқ ўз жойига бораришлигини..  ..
Амр одамлар орасида турганида Абу Суфён ибн Харб деди:
- Эй амакимни ўғли! Бизга хархаша қилма, сен билан келишиб олайлик. Амр камонини ерга қаратгандан сўнг Абу Суфён деди яна:
- сен ўз харакатинг билан нотўғри иш тутдинг.. .. Сен хаммамизни кўз олдимизда Зайнабни олиб кетмоқчисан. Бадирда талофат кўрганимизни биласан уни отаси Мухаммад бизни бошимизга кўргиликларни солди агар сен уни қизини очиқ олиб кетмоқчи бўлсанг..— қандай олиб чиқа оласан? Кавм унда қўрқоқ номини олади араблар орасида, сен бизни шарманда қилмоқ чимисан. Шунинг учун уни қизини уйига қайтариб олиб бориб қўй. Эри билан бир неча кун турганидан сўнг одамлар Зайнабни отасига қайтариб бериб юбордик деб айтмасликлари учун. Кейин Зайнабни биздан яшириб олиб кетавер, уни ушлаб туришликка бирон бир бохона қолмайди шундай қилсанг.. ..
бу гапларга Амр рози бўлди Зайнабни Маккага қайтариб олиб борди. Бир неча кундан сўнг кечаси Амр Маккадан Зайнабни олиб чиқиб кутиб турган отасини ишончли элчилари қўлига топширди ва укасини буйруғини бажарди.

*   *   *

Хотини билан ажрашгандан сўнг Абу ал Ос бир неча вақт Маккада яшади кейин шомга совдо сотиқ учун жўнади. Шомдан Маккага қайтаётганида Абу ал Осни карвонида 170 одам ва 100 яқин туялар бор эди. Мадинанинг ёнидан ўтиб кетаётганларида Расулуллохнинг сахобалари уларни қўлга олдилар. Абу ал Ос эса   яшириниб қочиб қолди,  уни қўлга ололмадилар. Кечаси тушгандан сўнг Абу ал Ос яширинча Мадинага кириб қоронғу кечада Зайнабни қидириб топиб келди ва ундан ёрдам сўради.
Зайнаб унга ёрдам беришликка рози бўлдилар.

*   *   *

Бомдод намозига чиқиб Расулуллох (саллаллоху алайхи ва саллам) масжид мехробда Аллохни улуғлаб турганларида орқаларидан  сахобалар эргашиб туришганида Зайнаб шу вақт аёллар тарафидан деди:
- Эй инсонлар! Мен Мухамммад (саллаллоху алайхи ва саллам)нинг қизи Зайнабдурман, сизлардан эрим Абу ал Осга ёрдам сўрамоқчиман унга ёрдам берсангизлар.
    Номозни тугатиб салом берганларидан сўнг Расулуллох (саллаллоху алайхи ва саллам) одамларга қараб ўгирилдилар ва улардан сўрадилар:
- Сизлар хам мен эшитганимни  эшитингизми?
- Ха –деб жавоб беришди.
Пайғанбаримиз (саллаллоху алайхи ва саллам) дедилар.
    «Жоним қўлида бўлган Аллохга қасамки! Мен бу воқиядан хабарим йўқ эди хозиргина сизлар билан эшитгунимча, бир мусулмон аёл ёрдам сўраганини»
Уйга қайтганларидан сўнг Расулуллох қизларига дедилар:
- Абу ал Осни хурмат қилиб кутиб ол лекин билиб қўй сен унга халол эмассан.
Кейин Абу Оснинг карвонинг қўлга олган жамоатни чақириб уларга дедилар:
«Бу инсонни бор мулкини қўлга киритибсизлар, У менинг хам шахаримдир сизлар буни яхши биласзлар агар сизлар яхши иш қилмоқчи бўлсангизлар ундан олган нарсаларни қайтариб беринглар бу қилган ишларингиз бизни хурсад қилади. Агар сизлар бундай қилишликни хохламасанглар унда бу ўлжалар сизларники Аллох олдида сизларни буга хаққингиз бор»
    Сахобалар айтдиларки:
    «Йўқ бизлар унга тегишли молларни қайтариб беришликни ирода қилдик эй Расулуллох (саллаллоху алайхи ва саллам)!»
Қачон Абу Ос ўзиниг мол мулкини олгани келганида одамлар унга дедилар: эй Абу Ос сен қурайшликлар ичида мартабанг улуғ, кейин пайғамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг амакиларининг ўғилларидирсан ва у кишига киёв бўласан, нима учун сен исломни қабул қилмайсан? Биз сени бу мол мулкигни қайтариб берамиз сен ўзинг нима қилишингни ўзинг биласан, хохласанг Мадинада биз билан бирга қол»
    Абу Ос деди: - сизлар мени жуда ёмон холимда исломни қабул қилишимни таклиф қилаяпсизлар, нахотки мени янги динни иложсиз қолганимда қабул қилишимни хохлайсизлар!
    Абу Ос Маккага отланди ва у ерга борганидан сўнг хар бир омонат молларни ўз эгаларига топширганидан сўнг уларга қараб деди:
-  Эй курайш ахли! Мен сизлардан биронтангизга тегишли молигизни олиб қолдимми?
    - Йўқ - дедилар сен бизга тегишли молни хаммасини қайтариб бердинг ва қарзинг йўк биздан.
Абу ал Ос дедилар:
    Мен сизларга нима керак бўлса хаммасини қайтариб бердим сизлар гувох бўлдингиз «Аллохга қасам! Мен ислом динии Мадинада қабул қилмадим, сизларни молларингизни ўзлаштириб олибди деб ўйламасингиз учун хаф қилиб. Сизларни молингизни қайтариб бердим энди гувох бўлинг «Аллохдан ўзга илох йўқ ва Мухаммад унинг элчисидир»
    Абу ал Ос Маккадан Мадинага қараб Аллохни Расулини олдига бордилар. Уларни хотинлари қайтиб келиди бундан хурсад бўлдилар. Пайғамбаримиз (саллаллоху алайхи ва саллам) у киши хақида шундай дедилар:
    «Қачон менга гапирса тўғри гапирди ва қачон менга ваьда берса ваьдасини устидан чиқди»

Аллох у кишидан рози бўлсин.


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио