Рижолун ҳавлар-расул

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Собит ибн Алажарий

"Ўлимидан кейин бирон кишининг васияти Собит ибн Қайснинг васиятичалик бажарилгани каби бўлмади.
Собит ибн қайс ал Ансори «Хазраж» қабиласини сайидларидан зди.(хазраж мадинага ямандан келган кавмни бирини номи.) Ясрибда номлари чиккан доно инсон эдилар, буни устига у киши  ақилли, кўнгли очиқ.Ва жуда чиройли киши эдилар. қайс сўз бахсида хар бир инсонни албатта мағлуб килар, ва хар бир эшитувчи  кишини лол қолдирар эдилар,. Ясрибда биринчилардан бўлиб исломни қабул қилдилар.қурьон оятларини эшитиб ундан тасирланиб, ўзлари хам жуда чиройли,тасирчан тиловат киладиган икки кишини бирлар бўлдилар,Мусаьб ибн Умайр ва Собит ибн қайс. Юраклари Оллохни китобига қаттиқ ошно бўлиб қолди.Оллох у кишини исломни қабул қилганларидан ислом байроғи остида олий мартабада килиб кўйди.
                      *          *           *
Вахтики Оллохни элчиси Соллоллоху алайхи васаллам мухожир бўлиб, Маккадан Мадинига кўчиб келганларида, Собит ибн қайс у киши келишлари учун хар бир кавмдан яхши жангчиларни таёрлаб ўзи бош бўлиб илиқ кутиб олди. Собит Пайганбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом ва Абу Бакрни йўларига пешвоз чиқиб хамд сано ва у кишига саловатлар айтиб сўзини шундай тугатди.
-«Эй Оллохни расули! Биз сизни ўз хотин ва болаларимизни химоя қилганимиз  каби химоя киламиз,нима бўлишидан катий назар
---Сизларга жаннат бўлсин ..дедилар Расулуллох.
-жаннат сўзини эшитишлик биланок хаммалари бараварига :
 -Эй расулуллох! Биз розимиз..розимиз –дедилар.Шу кундан бошлаб Расулуллох  саллаллоҳу алайҳи вассалом Собит ибн қайсни ўзларига хитобчи килиб олдилар, Хасан ибн Собитни эса ўзларини шойирлари деб атадилар.
                             *         *       *
Собит ибн қайс чуқур иймонлик ва тоқводор, содик робисидан қаттиқ қўрқадиган, хар бир холатда хам Оллохни ғазабидан ховотирда турадиган инсон эдилар.
Бир кун Оллохни расули  саллаллоҳу алайҳи вассалом Сабитни ғамгин ва хавотирда кўрдилар,ундан сўрадилар:
--Эй Абу Мухаммад! Сенга нима бўлди?
-қўрқаманки мен энди халок бўлдим Эй расулуллох! дедилар Собит.
--Нима учун.
-Оллох азза важалла қилмаган ишимиз учун мактанмасликни ман килди. Мен эса ўзимда шу нарсани кўрябман ва катта кетишни хам ёқаетганини.. 
 Уни хотиржам қилиб Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар:
  «Эй Собит! Сенга жанг майдонида мордоноворча курашиб шахид бўлиб жаннатни қўлга киритишинг ёқмайдими?»
--Собитни юзи чарақлаб кетди  бу хабардан  деди:
 « –Ха –эй Оллохни  расули!албатта мен шуни хохлайман.
--ундай бўлса таёрлангин шунга-дедилар Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом.
                 *                *                       *
Оллох таьало «Хужрот сурасида» оят нозил килганида. «(Эй ймон келтирганлар! Амалларингиз ўзларингиз сезмасдан бехуда бўлиб қолмаслиги учун сизлар овозларингизни пайғанмбарнинг олдида юқори кўтармангизлар ва унга бир-бирларингизга очик(дағал) сўз қилганингиздек қўпол сўз қилманглар!») (Хужрот-2)
Собит ибн қайс Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг мажлисларидан качадиган бўлиб қолди, мухаббатлари бўлишига қарамасдан. Кўб вақт ўзлари ёлғиз уйда қолдилар фақат уйдан жамоьат номози учун чиқдилар.Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом Собит ибн қайсни мажлисдан қочаётганини билгач:
 «Ким менга Собит тўғрисида хабар бера олади,унга нима бўлди?»
Ансорлардан бир киши деди: 
  «Мен билиб келаман эй Расулуллох!»
Ансорий у кишини уйига бориб ғамган,боши ерга караган холда тобди. Ундан сўради:
  «Ннима бўлди эй –Абу Мухаммад!»
-- Холим ёмон –деди Собит.
---Œзи нима бўлди? Сўради Ансор.
--«ўзинг биласан, мени овозим жуда баланд ва хар дойим овозим Расулуллох С АВникидан хам юқори чиқади..мана қурьон оятлари нозил бўлди билганингдек,кўриниб турибдики хамма амалларим бекор бўлгани ва мен ахли жаханнамдан эканлигим» Оллохни Расулининг олдига бориб ансори нима кўргани ва эшитганини сўзлаб берди.
--Пайганбар саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: боргин Собитни олдига ва айтгинки унга у ахли жаханнам эмас балки у ахли жаннатдир.» Бу чиройли хабар Собит учун хаётини давомида яхшиликлардан умидвор бўлган холда яшашга сабаб бўлди.
                *                  *                      *
Собит ибн қайс Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом билан хар –бир ғазот ва жангда иштирок этди, Бадирдан бошқа хамма жангда қатнашиб энг оғир жойда туриб курашди.Шахидликни излаб жанг майдонида  ўзини аямади,Расулуллох берган хабарлари хеч насиб бўлмасди, хатто жангдан ўлар холда чиксаям..бу воқеа Абу Бакр РАнинг халифалик йилларида бўлиб ўтди.У кишининг буйруқлари билан Мусулмонлар Мусайлама каззобга қарши курашга отланишганида рўй берди.Бу вакитда Собит ибн қайс ансорлар жамоьасига қўмондоллик қилдилар,Солим Мавло Абу Хузайфа эса мухожирлар учун Холид ибн Валид эса хамма жангчиларга қўмондон бўлдилар.
Ансорлар ва Мухожирлар ва бошка бадавий жангчилар хаммалари Мусайлама каззоб билан шавқатсиз курашдилар.Бир вақт ғалаба Мусайлама тарафига  оға бошлади.Муртадлар хатто Холид ибн Валидни чодирига хам келиб қолди ва у кишининг хотинлари Умму Тамимни ўлдирмокчи бўлдилар.чодирни арқонларини кесиб чодирни майда-майда қилиб ташладилар.
Собит ибн қайс Мусулмонларни мағлуб бўлаётганини кўриб қалблари кайгуга тўлди. Мусулмонлар бир бирларини айиблашаетганини кўриб хавотир ола бошладилар, Бадавийлар бошқа арабларни қўрқоқликда айблаша бошлашди улар хам ўз ўрнида уларни урушиш койдаларини билмасликда айиблашди.Собит уларни орасида туриб дедилар :
 «Эй-Мусулмонлар жамоьати! Биз Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг вақтларида бундай жанг қилмас эдик. Менга хозир уятки сизларга қарашлик, Душманни  сизлар учун кўркмасдан хужум килишига кандай йўл кўймокдасиз? яна уятки сизларга қарашлик агар уларга мақлуб бўлсангиз кандай чидай оласизлар»
  Кейн юзларини осмонга каратиб деддилар: «Эй Оллохим! Буларни қилаётган ишидан мени холи қил (яьни Мусайламани) ва Мусулмонларни ишидан хам холи қўй ..қутурган шер каби жанга кириб душман билан элкама –элка жанг қилдилар Барро ибн Молик ал Ансорий, Умар ибн Хоттобни акалари Зайид ибн Хаттоб,Салим Мавло Абу Хузайфа ва бошка кўплаб собиқ мусулмонлар хам.
Собит жанг майдонида қахрамонларча курашиб мусулмонлар қалбига мардликни ва мушриклар қалбига қўрқувни солди. У киши жанг майдонида гох бу ерида гох бошка тарафида туруб курашдилар,бир қараса қилич билан ва яна боқка қуроллар билан курашиб кўп жойларидан яраланиб охири ерга жонлари чиққан холда йиқилдилар.Оллох у кишига шахидликни насиб этган экан,Расулуллохни башоратлари бўлди.Собит ўзларини орзуларини жанг майдонидан тобдилар.Хақиқи иймон учун курашиб у киши орқали Оллох мусулмонларга ғалабани берди.
                  *                   *                         *
Жанг вақтида Собит ибн қайс қиммат бахо тақинчок таққан эдилар,Жангчилардан бири Собит ибн қайсни жасадидан ўтиб кетаётиб тақинчоқни ечиб олди. Шахид бўлганиниг эртаси куни кечаси Собит ибн қайс жангчилардан бирини тушига кирди унга деди:
--Мен Собит ибн қайсдурман ..сен мени танидингми?
--Ха –деди у инсон.
--мени сенга бир илтимосим бор шу илтимосимни нима бўлишидан  катьи назар сен уни бажаргин. Кеча  мени ўлдиришгандан сўнг бир мусулмон олдимдан ўта туриб ,у ёғ –бу ёғгимга қараб ,мендан қиммат бахо тақинчоқни олиб кетиб ўзини чодиридаги фалон жойга кириб кетди ва ўзини хуржимига солиб қўйди.кейн устига туяни эгарини қўйиб қўйди.
Холид ибн Валидни олдига боргин ва у кишига буларни хабар бергин ва айтгинки : шу одамни олдига одам юборинг ва Собит ибн қайсни тақинчоғини кўрсатган жойидан олиб келшни буюрсин деб айтгин .Ва яна илтимос қиламанки сендан нима бўлишидан қатьий назар Холидга айтгин:
 «қачон сен мадинага борсанг Оллохни халифасига айтсинки Собит ибн қайсни қанчадир миқдорда қарзи қолган экан.ва  қандайдир икки қулини  озод қилишликни, қарзини тўлаб кўйишликни сўрасин».                       Тушингда сендан шуларни илтимос қиламан деди .
 Халиги инсон уйқудан туриб Холид ибн Валидни олдига бориб бу тушидаги хабарни   у кишига сўзлаб берди . Холид тақинчоқ учун одам юборганида, хакикатдан хам ўша кўрсатилган жойдан топди ва уни олиб келди. Холид мадинага борганида Абу Бакрга бу хабарларни етказиб Собит ибн қайсни тушга кириб айтган васиятини бажаришликларини етказди . Абу Бакр васийятни бажардилар. Шундай қилиб Собит ибн қайс ягона киши бўлдилар уларнинг  васйятлари ўлганларидан кейн қолдирилди ва кейн у васийят бажарилди.
 Аллох Собит ибн қайсдан рози бўлсин ва жойларини жаннат билан мукофотласин.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио