Рижолун ҳавлар-расул

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Абу Хурайра Давсий

 Абу Хурайра расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассаломдан уммат учун  олти юз мингдан зиедарок хадисни хофиз килди (етлаб колди). (Тарихчилар сўзидан).
 Расуллуллох саллаллоҳу алайҳи вассаломдан сахобаларидан булган бу порлаб турган юлдузни билишлигингизда шак шубха йукдир. Ислом умматида Абу Хурайрани бирон бир билмаган киши булмаса керак. Жохилият  даврида Абу Хурайранинг номлари Абдушшамс (куёшнинг кули)деб чакирилар эди. Аллох таолонинг унга ислом нематини бергандан кейин расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом  билан куришликка мушарраф бўлдилар.    Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом ундан сурадилар исминг нимадир ?
  -У киши айтиларки Абдушшамс.
  Шунда  расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом айтиларки:
  -Балки энди исминг Абдуррахмондир дедилар.
 Абу Хурайра дедиларки :
   «Е расулуллох ота онам сизга фидо булсин бугундан бошлаб исмим Абдурахмондир .»
У кишини кейинчалик Абу Хурайра деб номланишларига сабаб ушбу вокеа сабаб бўлди.
У киши кичкина мушукни тиззаларида ўйнатаетганларини кўрган расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом Абу Хурайра деб чакирдилар. (яни мушукларнинг отаси) .
Шундан кейин Абу Хурайра исмлари олдинги исмларидан хам кенг таркалди.
Кўп холатларда росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом у кишини яхши куриб (Абу Хирр ) деб чакирардилар. Кейичалик (Абу Хирр) Абу хурайрага айланди.
У кишининг ўзларига расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом чакириклари кўпрок екарди.
Чунки «хиррун» мушукнинг эркагидир «хурайра» эса мушукнинг аелининг номланишидир. Албатта эркак мушук аел мушукдан яхширокдир.
                                               *  *  *
Абу Хурайра исломни Туфайл ибн Омр Ад Давсийнинг кўлида кабул килдилар . Хижратнинг олтинчи йилигача ўзларининг Давс кабилаларида яшадилар. Кейин  ўз кавмларидан бўлган жамоа билан бирга мадинага расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом олдиларига бордилар.
                                             *  *   *
Хакикатдан Давс кабиласидан бўлган бу еш йигит расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом ходимларига  ва энг якин сухбатдошларига айланди . масжидни ўзларига жой килдилар. Аллохни Набийсини ўзларига йулбошчи килдилар.
 Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг хаетлик пайтларида  Абу Хурайра на уйланган ва на болалари бор эди. Факатгина бир кари мушрика оналари бор эди. У киши оналарини яхши кўриб исломга динига чакиришликда давомий бўлдилар.
Онари эса у кишидан нафратланарди. Калблари синган холда гам устида оналаридан ажралар эдилар.
Одатдагидек бир куни Аллох ва расулига иймон келтиришликка дават килдилар.
Оналари пайгамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом хусусида куракда турмайдиган каттик сўзлар билан хакорат килдилар.
 Бу вокеадан кейин расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом нинг олдиларига йиглаб бордилар. Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом йиглаетганларини куриб:
   «Ей  Абу Хурайра нега йиглаяпсан ?»
¬ Дедилар :  - Онамни исломга чакиришликдан хеч чарчамайман аммо у киши мени эшитишликдан буйн товлайдилар. Бугун хам исломга чакирган эдим сиз тугризда емон сўзларни айтдилар.
Дуо килинг Аллох таолога Абу Хурайрани онасини калбини исломга мойил килсин. Пайгамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом унинг онасининг хаккига дуо килдилар.
 Абу Хурайра айтадилар:
  «Уйимга бордим эшикни олдига келганимда сувни шилдирашини эшитдим. Кирмокчи булганимда онам дедилар: « Ей Абу Хурр! кирмай тур » Сунг куйлакларини кийиб кир дедилар ва мен кирганимда онам  «Гувохлик бераман  Аллохдан узга илох йукдир ва  гувохлик бераманки Мухаммад  Аллохнинг кули ва элчисидир » деб шаходат келтирдилар . Хурсансанчиликдан кўзимдан еш окиб  йиглаб юбордим. Бир неча соат олдин гамгинликдан йиглардим.      Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом олдиларига бориб: Суйинчи беринг ей росулуллох !… Аллох таоло  сизнинг  дуойингизни ижобат килиб, Абу Хурайрани онасини исломга хидоят килди….»
                                       *       *       * 
   Хакикатдан Абу Хурайранинг росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом га бўлган мухаббатини кучлилигидан   кон конига сингиб кетди. У росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом кўришликка тўймасдан айтардиларки:
  Росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассаломдан нурлирок,  чиройлирок нарсани кўрмадимки гўеки куеш у кишининг юзларида балкигандек эди…
Набийсига сухбатдош килиб дийнига  эргаштирганлиги учун Аллох таолога хамд этиб дер эдилар :
« Абу Хурайрани исломга хидоят  килган Аллохга хамд бўлсин!….
Абу Хурайрага куръонни  ўргатган Аллохга хамд бўлсин !…
Абу Хурайрани Мухаммад саллаллоҳу алайҳи вассалом га сухбатдош килган Аллохга хамд бўлсин! …»

                                    *      *       *
 
     Абу Хурайра росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассаломга каттик мухаббат кўйганидек илмга хам каттик мухаббат кўйиб , илм олишликни ўзига одат килиб олди.
Зайд ибн Собит сўзлаб берадилар:
-    Мен ва менинг дўстим ва Абу Хурайра, Аллох таолони зикр килиб дуо килаетган эдик . Кўп ўтмай  Росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом масжидга келиб колдилар ва биз тарафга келиб, енимизга ўтирдилар. Биз жим бўлиб колдик , Р. саллаллоҳу алайҳи вассалом   « Аллохга нима хожатларингиз бўлса дуо килавериглар дедилар» Мен ва менинг дўстим Абу Хурайрадан олдин Аллохга дуо килдик , Р.саллаллоҳу алайҳи вассалом  дуо килганимизда «Амин!» деб кўшилиб турдилар. Биздан кейин Абу Хурайра Аллохга дуо килдилар:
-     «Ей Аллох! мен сендан икки сохибим сўраганларини  сўрамайман. Мен сендан едимдан чикмайдиган илмни сўрайман…. Р.С.А.В «Амин!» дедилар.
-    Унда биз хам Абу Хурайра Аллохдан сўраган , еддан чикмайдиган илмни сўраймиз дедик.  Р.саллаллоҳу алайҳи вассалом  дедиларки: « Сиздан олдин бу Давслик йигит сўраб бўлди.»

                                  *     *     *

Шунингдек Абу Хурайра ўзи илм олишликни яхши кўрганидек бошкаларни хам илм олишлигини яхши кўрди. ..
 Бир куни мадина бозорларидан ўта кетаетиб ,Абу Хурайра  инсонларни дуне иҳлари билан машгул  холда кўрдилар, савдо сотик ва олди бердига киришиб кетишганига  караб : « Ей ахли Мадина сизларга нима етишмаяпти ўзи?
Дедиларки : Ей   Абу Хурайра кўриб турганингдек бизга нима кераклигини ?
Дедиларки :
-    Росулуллох С,А.В. дан колган мерос таксим килинмокда ,сизлар эса  бу ердасизлар , ахир бориб ўз улушларингизни олмайсизларми?
-    Кайдан оламиз ей Абу Хурайра ? сўрашди инсонлар .
-    Масжиддан,- дедилар.
Одамлар бозордан шошилиб масжид тарафга караб йўл олишди, Абу Хурайра эса улар кайтиб келишгуга кадар жойларида турдилар. Одамлар кайтиб келиб у кишига айтишдики:
-Эй Абу Хурайра! биз сен айтганингдик масжидга бордик бирон нарсани таксим килинаетганини кўрмадик-ку?
Абу Хурайра  улардан сўради :
Сизлар  масжидда нахотки бирон бир кишини кўрмадингизлар ?
-    Ха…. Номоз ўкиятгаларни ва бошкалари  куръон  тиловот килишаетганини, халол ва харом ўрганиб ўтирган кавмларни кўрдик ..
-    Абу Хурайра айтиларки: Шўрингиз курисин ўша сизлар кўрганингиз росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом  мерослари-ку!…
-    Абу Хурайра илимга каттик суяанганларидан факирликдан кўпгина вактларда оч колар эдилар . Чунки у киши хар доим Оллохни расули ва сахобалари билан бирга бўлар эдилар.
 Абу Хурайра ўзлари хакида шудаи дедилар:                                         
«Мен каттик оч колганимдан Росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг асхобларидан оят хакида сўрардим .агарчи уни билсам хам .Мени ўзи билан уига таклиф килиб тоамлантириш учун.
Бир куни корним каттик очлигидан корнимга тош бойлаб уйдан кўчага чикдим. Асхоблар ўтадиган йўлга ўтириб олдим. Абу Бакр ўтиб колдилар . Улардан  Аллохнинг китобидаги бир оят хакида сўрадим. Нимаийки сўраган бўлсам хам мени ўзлари билан уйларига таклиф килишлари учун сўраган эдим. Лекин улар мени таклиф килмадилар.
Кейин Умар ибн Хаттоб ўтиб колдилар улардан хам оят хакида сўрадим улар хам мени таклиф килмадилар. Хатто мени олдимдан Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом ўтиб колдилар . У киши  мендаги очликни билиб дедилар:
-    «Эй Абу Хурайра» дедилар.
-     « Лаббайка я расулуллох » ва у кишига эргашдим улар билан уйларига кирганимизда бир идишда сут кўрдик. Росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом ахилларидан сўрадилар : «Бу каердан келди сизларга?»
-    Ахиллари айтиларки : « Фалончи сизга буни юборибди.»
-    Росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом « Ей Абу Хурайра Суфа ахлинга бориб уларни чакиргин дедилар . (Суфа ахли мусулмонлари  факирлари бўлиб на уйлари ва на болалари бўлган . Улар масжиднинг суфасида яшаганлар. Шу сабабдан росулулох саллаллоҳу алайҳи вассалом Суфа ахли деб номлаганлар .)
Уларнинг чакириб келишликка юборишлари менга унча хуш келмади ва ўзмга дедим:
Нима килардилар бу сутга ахли Суфани хам шерик килиб?
Мен умид килган эдимки олдин бир хоплам сут ичиб кувват олсамда кегин ахли Суфани олдига борсам.
Мен ахли Суфани олдига бориб уларни чакириб келдим. Улар росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом олдиларига келиб утиришгач, росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом менга дедилар :
«Ей Абу Хурр! Уларга сутни узат». Уларга сутни бирма бир узатдим хаттоинки охирги киши ичиб бўлгунича . Идишдаги сут росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом етиб келганида менга табассум килиб .айтиларки: Сен ва мен колибмиз .
 Мен: «Тугри айтингиз я росулуллох.» дедим Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом : ичгин дедилар мен ичдим ва яна ичгин дедилар ва мен яна ичдим Расуллуллох кўп маротаба ич деявердилар.
Мен дедимки: Сизни хак ила юборган зотга касамки , сутни  ютишликка кодир бўла олмаяпман……..
Идишни мендан олиб колган сутни ўзлари ичдилар.
                                          *      *      *   
  Кўп вакт ўтмасдан хаттоки шундай замонлар келдики , яхшиликлар мусулмонлар устига келди. Фатхлар бўлб кўп ганиматлар кўлга киритилди. Абу Хурайра хам ганиматдан четда колмади.  Уйлик мол мулклик бўлди, уйланиб болалик бўлди. Шуларнинг барчаси Абу Хурайрани нафсини ўзгартирмади. Олдинги холатларини унутмасдан кўпинча айтар эдилар:
Етим бўлиб ўсдим , мискин бўлб  хижрат килдим « Газвон кизи Бусранинг уйида корнимни тўйгазиш учун хизматкор бўлиб ишладим. Уйига келган кавмларни туяларини сугориб хизматларни килардим ….
Кейинчалик Аллох таоло у кишига мени уйлантирди».
Динни тургизиш   учун Абу Хурайрани волий килган  Аллохга хамд бўлсин (Бу Абу Хурайрани Муовия бин Абу Суфен  Р.А. дан олдин мадинада волий бўлишликларига ишора).
Дархакикиат Абу Хурайра мадинада Муовия бин Абу Суфен амрлари билан  кўп волиийлик килдилар . Очик табиатли ва юмшок киши бўлганликларидан  волийликларини алиштирмадилар.
Мадина кўчаларидан бирида  ўз ахли оилалари учун  тирикчик максадида елкаларида ўтин кўтариб ўтиб кетаетганларида « Салаба ибни Молик йўлларидан чикиб колди, уша вактда хам волий эдилар . « Ей! Молик  йўлни бўшат дедилар амиринг учун!
Молик дедилар:   
 -« Ишингиз сизга  кифоя килмайдими дедилар? .
    Аллох сизга рахм килсин .»
-    Амиринг учун ва унинг оркасидаги бир даста ўтин учун хам жой бўшат..
Дархакикат Абу Хурайра кўп илмларни тўплаб шу билан бирга олий нафни  такво билан жиловлади. Кундузларида рўзадор кечанинг учдан бирида  коим бўлб учдан иккичи кисмида эса  аелларини ,сўнг охирги кисмида кизларини уйготар эдилар. Шунинг учун хам Абу Хурайранинг уйларида кечаси билан ибодат тўхтамас эди.         
Абу Хурайранинг Зинжиялик жорияси бор  бўлиб у Абу Хурайрага ва унинг ахлига емонлик килиб гам етказди . Ҳунинг учун Абу Хурайра камчиси билан уни урмокчи бўлганида. Тўхтаб колиб деди: Агар киемат кунида касос бўлмаганида эди. Бизга азият етказганингдек сенга хам азоб берган бўлардим. Энди  сени пулини тулик килиб тўлайдиган одамга сотиб юбораман. Пул хозир менга жуда керак булиб турибди…. Кейичалик.
Боргин Аллох йулида сени озод килдим дедилар…
Абу Хурайрани кизлари бир куни дедилар :
«Ей отажон ! Дугоналарим мендан  отанг нимага  сенга тилла такинчокларни олиб бермайди деб сўрашди.
Абу Хурайра жавоб бердилар.
«Ей кизалогим! Уларга айтгинки мени отам жаханнамнинг олвидан жуда кўркади.» Абу Хурайра бахиллик еки дунега хирс кўймаганликлари учун эмас балки Аллохни йўлида сахий бўлганликларидан сарф килардилар.
                                         *      *     *
Марвон ибн Ал-Хаким у кишига юз динор тилла бериб юбордилар. Эртасига яна одам жўнатиб айтирдиларки :
-    Кечирасиз … Аллохнинг кули кеча хатога йул кўйибди . Кечиги пуллар бошкаси учун аталган экан .  Абу Хурайра хомуш бўлб жим бўлб колдилар. Дедилар
-    Аллох йўлида сарф килиб юборган эдим , хохласангиз мана шу уйимдан бошка бирон бир динор менда йук  хохласанг уйни олгин дедилар. Агар Марвон хохласа «Байтул молдан» олиб турсин    Качон менга улуш ажратилса ушандан олиб колсин дедилар. Вахоланки  Марвон Абу Хурайрани имтихон килиш учун шундай килган эди.. Карасаки хакикиатдан хам тўгри киши эканликларига амин бўлди.
                                     *       *        *            
Канча яшасалар хам ўз оналарига яхши муомалада бўлдилар, агар уйдан чикмочи бўлсалар оналари уйни олдида тўхтаб дер эдилар:
 « Сизга омонлик ва Аллохнинг рахмати ва баракаси бўлсин.»
Онлари хам : «Ва сега хам омонлик Аллохнинг рахмати ва баракаси бўлсин !» Абу Хурайра яна давом эттириб: «Аллох сизни ўз рахмига олсин мени кичиклигимда рахм килганингиз каби»
Оналари:
- «Аллох сени ўз рахматига олсин мени карилигимда мендан рахматингни аямаганинг каби»
Агар уйга кайтсалар хам яна шундай килар эдилар……
Абу Хурайра одамларни  яхшиликка чакиришликка харис эдилар . Ота она ва каримдошлар билан алокани узмасликка чакирар эдилар .
Бир куни икки  кишининг кетаеганини кўрдилар, бири иккинчисидан анча катта эди, улар каергадир отланган эдилар .
Абу Хурайра кичигидан сўрадилар : « Сенга ким бўлади бу киши ?»
-    Бу мени отам- деди у.
-    Сен ўз отангни исми билан  мурожат килмагин ва ундан олдин юрмагин ва ундан олдин хеч качон ўтирмагин… насихат килдилар.
Качонки Абу Хурайра ўлм олдидан касал бўлиб етганларида у киши йигладилар . Укишидан нимага йиглаяпсиз? деб сўрашганида. Айтиларки :
- Мен сизларни бу дунеингиз учун йигламаяпман, балки йўлим узоклигидан ва сафарим озукаси озлигидан йиглаяпман дедилар. Шундай йўлда турибманки охири жаханнамми еки жаннатми,   билмайманки кайси бириси мени кутиб турибди… Ва мен кайси бирисида бўламан .
У кишини кўргани келган Марвон ибн Ал Хакам айтдилар :
-    Аллох сизга шифо берсин ей Абу Хурайра !
-    Абу Хурайра дуо килдилар : «Ей Аллох  менга сен билан кўришишлик яхширокдир ва шу кўришишликни тезрок килгин » 
Марвон хали уйдан чикмаслариданок Абу Хурайранинг жонлари узилди…
Аллох таоло Абу Хурайрани ўзинниг рахматига олсин , Абу Хурайра мусулмонлар учун олти юз мингдан зиедарок хадисни росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом дан бизга колдириб кетдилар . Аллох мусулмонлар учун килган бу ишларига улуг ажр берсин!


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио