Рижолун ҳавлар-расул

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Талҳа ибн Убайдуллоҳ Тамими

... Пайғамбар с.а.в ўз ҳадиси шарифларидан бирида: Kим ўлганидан кейин ҳам ерда юрган кишини кўрмоқлиги ҳурсанд қилса, бас у Талҳа ибн Убайдуллоҳга қарасин», деганлар. Қурайш аҳли тижорат карвонларидан бири шомга қараб йўл олди. Талҳа ибн Тамимий улар билан бирга эди. Kарвон ҳозирги Сурияда жойлашган Бусра шаҳрига кериб келди. Қурайш кибор савдогарлари олди-сотди қилишлик учун одамлари кўп бозорга шошилдилар.
Талҳа ёш бола бўлишига қарамай бозорни ипидан игнасигача ўрганган эди. Тажрибали савдогарлар каби савдо сотиқни яҳши биладиган, заковотли, нозик ишларда улар билан бирга рақобар қиладиган дажарага етиб улгурган эди.
Талҳанинг вақти эртадан кечгача бозорда ўтарди, шу боис бўлса керак ҳар хил ўлкалардан ташриф буюражак одамларни кузатишни ҳам иккинчи ишига айлантириб олган эди.
Ана шундай кузатувларнинг бирида ер ва самодаги ҳамма нарсадан ҳам азиз бир воқеа содир бўлди. Бу ходиса ёшгина Талҳанинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди.
Kелинг сўзни яҳшиси “Талҳа ибн Убайдуллоҳга” берсак, у ўзининг қизиқарли ҳаётини бизга сўзлаб берсин. 
... Бусро бозорида юрганимда, насроний роҳиблардан бири одамларни ўзига чақирди:
- Эй савдогарлар жамоаси! Ораларингизда Макка аҳлидан бирор киши борми?
Даъватчининг хитоби якунланмасданоқ, «Менман макка аҳлидан!» дедим.
- Ораларингизда “Аҳмад” исмли киши борми? деб сўради ҳалиги одам.
- Ким у  “Аҳмад“ ? - дедим.
- Абдул Муталлибнинг ўғли Абдуллоҳ - деди роҳиб. - Шу ой у кишига охирги пайғамбарлик мақоми берилажак.  У сизларнинг Макка ерингиздан чиқади ва қора тошли ерингизга жойлашади, ҳурмо ва чучук сув бор жойга... Эй йигит, унинг олдига шошилинг!

... Роҳибнинг ажиб сўзлари қалбимга ўрнашиб қолди. Туяларимни ҳозирладим, энди мени  Маккага қайтишликдан ҳеч нарса тўса олмасди. Шошганимдан карвоним ҳам қолиб кетди.  Уйга келгач, аҳлимдан биринчи сўраган нарсам шу бўлди:
- Мен йўғимда бирон корҳол рўй бердими?
Жавоб қалбимнинг ич-ичини ўртаб юборди:
«Ҳа, Абдуллоҳнинг ўғли Муҳаммад чиқиб ўзини охирги пайғамбар деб эълон қилди!!!»   
«Унга Абу Kуҳофа яъни (Абу Бакр) эргашди!!!»

Мен Абу Бакрни жуда яхши билардим. Ёқимли ва  кўпчиликнинг ичида обрўли инсон эди. Ҳалол ва ростгўй тижоратчи эди. Анчадан буён узот билан қалин ошна бўлиб қолгандим. Кўп вақтим Абу Бакрнинг олдида ўтарди. Уни жуда ҳам яхши кўрардим.
Абу Бакрнинг яна бир муҳим сифати бор Эдики, у қурайшликлар тарихини бошқаларга қараганда яхшироқ билар насабларини ажрата олар эди.
Абу Бакрни учратганимда ундан сўрадим:
«Одамлар Абдуллоҳнинг ўғли Муҳаммад ўзини охирги пайғамбар деб эълон қилганини айтишмоқда. Сиз эса унга эргашган эмишсиз,  шу тўғрими?»
-Ҳа, - деди Абу Қуҳофа.
Kейин у пайғамбар ҳақида гапириб берди. Мени ҳам Аллоҳнинг росулига эргашишикка тарғиб қилди. Мен ҳам ўз ўрнида роҳибдан эшитганларимни сўзладим. Абу Бакрнинг ҳайронилиги чандон эди.
- Мен билан бирга Муҳаммаднинг олдига боргин, бу хабарни ўзинг у кишига айтиб бер. Кейин у зот нима деганларини эшитамиз. Оллоҳнинг динига тарғиб қилишлик учун.

... Мен ва Абу Бакр иккимиз Муҳаммаднинг ҳузурига борганимизда у киши менга исломни қабул қилишликни таклиф қилдилар ва қуръон оятларидан тиловат қилиб бердилар, дунё ва охират хабарларини етказдилар.
Аллоҳ қалбимни исломга очди. Мен у кишига “Бусрадаги” бўлган воқеани сўзлаб бердим. Бу хабар Муҳаммад а.с.ни жуда ҳурсанд қилди, бу шундоққина юзларидан кўриниб турарди. Kейин мен улар олдида ошкор қилиб имон келтириб, шаҳодат калимасини айтдим: Гувоҳлик бераманки, Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Оллоҳнинг элчиси...»
Абу Бакрнинг сабаби ила мен исломни  тўртинчи бўлиб қабул қилдим».

... Қурайшлик ўғлон исломни қабул қилганидан сўнг, унинг қариндошлари, яқинлари қандай аҳволга тушган дейсиз? Хурсандчиликдан ўзларини қўярга жой топа олишмаганмикан? Ҳа, йўқ. Эшитганларнинг барчаси чақмоқ ургандек сесканишди. Аммо бу яқинларнинг ғазаби онасининг даҳшатга тушгани олдида ҳеч вақо бўлмай қолади. Умму Талҳа ўғлининг саҳийлиги ва халқпарварлигидан хурсанд бўлар, бир кун келиб жигарпораси қавмнинг улуғи бўлишига умид қиларди.
Қариндошлар Талҳани янги диндан юз ўгиртиришга уринишди. Аммо улар мурғак қалб соҳиби улкан тоғ жойидан қимирламагани сингари салобат билан турганини кўришди ва оғир қийноқларни қўллашга киришдилар.
Бу воқеани ишончли инсон - Масъуд Ибн Ҳараш сўзлаб беради:
«Сафо ва Марво тоғлари орасида сайр қилаётган эдим. (сайр қилишлик жоҳилият ҳайитида ҳам бўлган).Одамлар бир йигитни судраб келишарди. Қўллари бўйнига боғланган мазлумни орқадан ниқташар, тинмасдан бошига қараб уришарди. Уларнинг орасида бир қария аёл  ҳаммадан кўра баландроқ овозда ҳақоратларди.
- Бу йигит нима қилди? – деб сўрадим уларнинг яқинлашганини кўриб.
- Бу Талҳа ибн Убайдуллоҳ, ўзининг динидан воз кечган ва қандайдур ҳошимийга эргашган кимса.
- Ундай бўлса орқасидаги қари аёл ким?
- Бу аёл Ассаба бинтул Ҳазроми, шу йигитнинг онаси.
                             *       *      *
Шундан сўнг Қурайш аҳлининг арслони бўлмиш Навфал ибн Ҳувайлид Талҳанинг қўлларини қаттиқ боғлади. Абу Бакрга қўшиб икковлон устида энг даҳшатли қийноқларни ўтказишди. Бу қийноқ шундан иборат Эдики, Макканинг ақли заифлари қўлига топшириш эди. Шу сабабдан кейинчалик Талҳа ва Абу Бакрга нисбатан “иккиси боғланган” деган таъриф ишлатила бошланди.
Албатта, Аллоҳга чин дилдан иймон келтирган инсонлар учун бу синовлар «иймоний сабоқлар» бўлди. Қайтанга, иккаласи бу синоатлар туфайли ўз иймонларини янада зиёда қилиб олишди.

... Талҳа ўсиб куч қувватга тўлишди. Аллоҳ ва Расулининг йўлида улғайиб катта бўлди. Талҳанинг исломга бўлган муҳаббати ва садоқати ҳамма мусулмонлар учун ўрнак бўлди. Ҳатто “тирик шаҳид“ деган ном олди у, Аллоҳнинг расули у кишини бир неча номлар билан номладилар. (яхши Талҳа, саҳоватли Талҳа, кўнгли кенг Талҳа) деб чақирар эдилар. Бу ҳар-хил лақабнинг ўзининг тарихи бор ва уларни ҳаммаси бир-биридан қизиқарлидир.
                *            *           *
“Тирик шаҳид“ лақабининг қиссаси “Уҳуд  жанги“ кунида, мусулмонлар Аллоҳнинг расулини ташлаб, пайғамбарнинг олдида фақатгина 11 кишилик ансорлар ва муҳожирлардан иборат жамоат қолганида юз берди. Талҳа ибн Убайдуллоҳ ва Аллоҳнинг пайғамбари тоғ тарафга қараб чекинишаётган пайтда, мушриклар уларга ташланиб Расулуллоҳ с.а.в ни ўлдирмоқчи бўлишганди...
Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким уларни орқасига қайтариб мен билан бирга жаннатда бўлишни истайди?» - дедилар
Талҳа: «Мен, эй Расулаллоҳ!» деган жавобни берди. Ансорий яна бир киши мардларча отилиб чиқди.
Аллоҳнинг Расули ансорийга рухсат бериб, Талҳага: «сен қол», - дедилар. Ансорий душманнинг ҳужумини қайтариб шаҳид бўлди. Мушриклар яна ҳужум қилиб мусулмонлар жамоасини ўраб олдилар.
Расулуллоҳ с.а.в яна сўрадилар: «Мушрикларни қайтарувчи яна ким бор?»
Талҳа ибн Убайдуллоҳ яна «Мен» деб чиқди. Бироқ Аллоҳнинг расули яна изн бермадилар.
Ўртага яна бир ансорий чиқди, унга рухсат берилганида, мардонаворлик ила курашиб
шаҳодат майини сипқориш насиб этди.
Пайғамбар алайҳиссалом тоғ тарафга қараб кўтарилаётганларида мушриклар яна ўраб олишди. Шунда Р.С.А.В. яна қайтарувчи ким бор дедилар. Талҳа бу сафар яна мен деб изн сўрадилар. Бу сафаргисида Р.С.А.В у кишига руҳсат бердилар, бошқа ансорлар ҳаммаси шаҳид бўлган эди.
 Оллоҳнинг расулининг муборак тишлари синди, лаблари ёрилган, юзларидан қон оқарди, оёқлари лат еган, чарчаганликдан ҳоллари йўқ эди. Талҳа мушрикларга ташланиб уларни даф қилди. Kейин орқасига қайтиб келиб, пайғамбаримизга ёрдам бериб тоққа чиқишлари учун ёрдамлашди. Бир қанча вақтдан сўнг у Расулуллоҳни ерга ўтказиб, сўнг яна мушрикларни йўқ қилгани жангга кириб кетди.
Абу Бакр айтадилар:
 Бу вақтда мен ва Абу убода ибн Джарроҳ  иккимиз Расулулоҳга яқин эдик. У кишининг олдиларига ёрдан учун борганимизда:
--- Мени ҳоли қўйинглар, дўстингиз учун ёрдамга шошилинглар (Абу Талҳани назарда тутиб айтдилар). Талҳа бир неча жойидан жароҳатланган эди. қилич зарбидан, камон ўқидан, найза зарбасидан қонлар оқарди, жанг  вақтида бир қўллари кафтидан кесилиб чуқурчада ётарди “кафтлар”. Чундан кейин Оллоҳнинг Расули айтдилар: “кимнинг ўлимдан кейин ҳам ерда юрган кишига қарашлиги ҳурсанд қилса, бас у Талҳа ибн Убайдуллоҳга қарасин”.
                       *        *       *
Талҳа ибн Убайдуллоҳнинг “тирик шаҳид “ қиссалари шундайдур. Бошқа лақаблари ҳусусида тўҳталсак “саҳовотли ва бағри кенг” буларнинг ҳар бирини ўзини алоҳида қиссалари бор:
 Биламизки Талҳа катта тижоратчи эдилар. Бир куни  “Ҳадрамаутдан” қилган савдолари учун у киши 70 000 дирҳам фойда кўрдилар. Шу кечаси уҳлай олмасдан чиқдилар, ёнларига ҳотинлари Умму Гулсум Абу Бакр Сидиқнинг қизлари кириб дедилар:
--- Нима бўлди сизга? Эй Муҳаммаднинг отаси, наҳотки биздан бирон биримиз сизни ҳафа қилган бўлсак?
--- Йўқ -- дедилар Талҳа, --- сен мусулмон кишида бўладиган энг яҳши ҳотиндурсан. Лекин мен кечаси билан ўзимга савол бериб қийналдим: Бир инсон уйида шунча бойлик бўла туриб, қандай қилиб тинч ухлай олади, ўзининг Роббиси хузурида нима деб хисоб беради?

--- Нима учун бу сизни ташвишга солаяпти? деб сўради ҳотинлари.
 --- ўзинг ўйлаб кўргин атрофимизда шунча муҳтожлар бўла  туриб қандай ҳотиржам бўлай.
--- эрталаб бу пулларни улар орасида таҳсимлар бериб юборинг деди ҳотинлари. Оллоҳ сендан рози бўлсин садоқатли инсоннинг қизи ва садоқатли ҳотин деб ҳурсанд бўлдилар. Эрталаб бу пулларини ва бошқа бойликларни Талҳа ансор ва муҳожирлар орасида тақсим қилиб бердилар.
                                *        *        *
ривоят қилишадики:  Талҳанинг олдига бир киши келиб у билан қариндошлигини ва унга ёрдам беришни сўради. Талҳа дедилар:
--- Мени олдимда ҳеч ким бу қариндошликни ҳабарини айтмаган эди. Агар ҳоҳласанг мени бир ерим бор, уни Усмон ибн Аффон мендан 3 000 дирҳамга сўраб турибди, ҳоҳласанг сотиб пулини олиб бераман ёки ҳовлини олгин. У киши пулини олишликни сўради Талҳа шу пулнинг ҳаммасини бериб юбордилар.  Оллоҳ у кишидан рози билсин (Саҳовотли ва очиқ кўнгил ) деб чақирган Расулуллоҳ С А В дан ҳам. Оллоҳ қабрларини нурга тўлдирсин.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио