Рижолун ҳавлар-расул

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Сайид ибн Омир

“Йиртиқ кийим остидаги буюклик”

        Айтингчи қай биримиз бу исм билан таниш , ёки қай биримиз илгари бу ҳақида эшитганмиз?
         Шубҳасиз кўпчилигимиз, эҳтимол ҳаммамиз ҳам бу исм ҳақида ҳеч нарса билмаслигимиз мумкин . Гўёки мен ҳам сизлар билан биргаликда бу инсонни ўрганиб туриб,  бир-биримизга :
       “Сайид ибн Омир ким ўзи ?”- деб савол қилаётгандаймиз .
        Албатта бироз ўтиб бу зот ким эканлигини билиб оламиз ...!!!
        Гарчи унинг исми бошқа улуғ асҳоби икромларнинг исмларига ўхшаб жарангдор ва ҳаммага таниш бўлмасада , у Росул Акром саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг улуғ саҳобийлардан бири бўлган эди . У буюк тақводорларнинг бири ҳисобланади …  Барча саҳобийлар каби у ҳам Пайғамбар АС дан бирор бир ғазот ёки маросимда ажралмас эди . Ахир мўмин киши учун, на уруш ва тинчлик даврида Росулулллоҳдан ортда қолиш дуруст эмаску . Сайид Хайбар фатхидан аввал иймон келтирди. Исломнинг қучоғига кириб, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассаломга байъат берганидан бошлаб , бутун ҳаёти , вужуди ва такдирини шу йўлга бағишлади .
        Тоат , зухд , олийжаноблик , тавозуъ , тақво ва бошқа буюк фазилатларнинг барчаси , мана шу покиза ва гўзал инсонда топилар эди . Қачонки бу инсоннинг буюк жиҳатларини кўришга интилганимизда , биздан чуқур таффакур талаб этилади .
        Оломон ичида кўзимиз Сайидга тушса , бошқалардан ҳеч алоҳида хусусиятларга эга эмаслигини кўрамиз . Сочлари тўзиган. На кийимида , на ташқи кўринишида, уни фақир мусулмонлардан ажратадиган сифатлари йўқлигини биламиз .
        Агарда биз киймини ва ташқи кўринишига эътибор қилиб, у инсоннинг ҳақиқатини билмоқчи бўлсак , ҳеч нарсани пайқай олмаймиз . Негаки бу зотнинг буюклиги аслида унинг ташқи кўринишида эмас эди . Унинг улуғлиги оддий ва соддалиги остида яширинарди . Ҳудди чиғаноқ ўз ичига дуру-гавҳарни яшириб олганини биласизми ?  У инсон худди шу каби эди .
        Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб р.а. Муовияни Шом вилояти ҳокимлигидан озод этгач , унинг ўрнига кимни тайин қилишни ҳаёл қилиб , ён-атрофига назар ташлади . Умар р.а нинг ҳоким ва волий тайинлаш услуби , ғоятда чуқур эҳтиётликни ва дақиқликни ўзида мужассамлантирарди . Сабаби узоқ вилоятдаги  у тайин этган ҳоким бирор-бир хато ёки гуноҳ қилса , тез кунда Аллоҳ Таъло бу хусусда икки кишидан , яъни энг аввало Умар р.а дан,  сўнгра хато эгаси бўлган волийдан сўрашига иймон келтирган эди . Шом ўша кунларда энг ката шаҳарлардан бири бўлиб , Ислом келмасидан илгари асрлар давомида бир-бирига мос келадиган турли маданиятлар ичида яшаган эди . Шу билан биргаликда Шом тижорат маркази ва неъматлар диёри ҳам бўлганди . Шунинг учун бу диёрда инсон дунёга мухаббат қўйиб , тезда мафтун бўлиши мумкин эди . Умарнинг фикрича бу диёрга шайтоний хирс ва ҳою-ҳавасдан ўзини  олиб қочадиган зоҳид , Аллоҳга кўп ибодат қилувчи ва кўп тавба айтувчи покиза инсонгина раҳбарлик қилишга ҳақли эди .
         Умар анчагина фикрлаб , ҳаёл сургач, бирдан :
        “Топдим .. Менинг олдимга Сайид ибн Омирни чорланг  ” - деб қичқириб юборди . Бироздан сўнг мўминлар амирининг ҳузурига Сайид ибн Омир етиб келгач ,Умар р.а  унга Химс шаҳрининг ҳокимлигини топширмоқчи эканлигини билдирди .  Бироқ Сайид узр сўраб деди :
      “ Йа амирал мўминин , мени фитнага солмагин  ”
Умар деди :
       “Аллоҳга қасам, сени тинч қўймайман . Халифаликни ва бутун масъулятни мени зиммамга юклаб , ўзларинг четга қочяпсизларми ? ”

Умар р.а нинг бу таъсирчан сўзларини эшитган заҳотиёқ , Сайид рози бўлди .Албатта чиндан ҳам  халифалик  ва омонатларни Умарнинг устига  юклаб, сўнгра ёлғиз ўзини ташлаб қўйиш адолатдан эмасди. Агар ҳокимлик масъулиятидан Сайид ибн Омир каби инсонлар бош тортсалар Умар р.а. бундай қийин ишларни кимнинг ёрдамида ҳал эта олади?.
        Шундай қилиб Сайид “Химс” шаҳри томон йўл олди. У билан бирга эндигина уйланган жуфти ҳалоли ҳам йўлга чиқди. Унинг аёли ниҳоят даражада гўзал эди. Умар р.а. уларга бир қанча мол-мулк ва зеб-зийнатни ҳадя этди. Сайид билан аҳли аёли Химсга келиб ўрнашиб олгач, аёли Умар р.а. уларнинг икковларига ҳадя қилган мол-мулкдан ўз улушини талаб қила бошлади. Бу пулларга у кийим-бош, асбоб-анжом ва уй жиҳозларини сотиб олиб, қолган маблағларни эса сақлаб қўйишини билдирди.Сайид аёлига деди:
          “Сенга бундан ҳам яхшироқ нарсани айтайми?…Биз тижорати фойда келтирадиган, бозорлари гавжум  шаҳарда яшаяпмиз. Кел, мана бу мол-мулкни биз учун тижорат қилиб, уни кўпайтириб берадиган инсонларга берайлик.”
Аёли деди:
          “Борди-ю унинг тижорати касодга учраса-чи?”
Сайид:
          “Биз ундан кафолат талаб қиламиз”-деди.
Аёли хурсанд бўлиб деди:
          “Ундай бўлса.жуда соз”.
           Сайид кўчага чиқиб, ўзининг фақир ҳаёти учун лозим бўлган  баъзи заруратларни сотиб олгач, қолган маблағ ва мол-мулкни фақир ва муҳтожларга тарқатиб юборди. Орадан бир қанча кунлар ўтди…Вақти-вақти билан Сайиднинг аёли эридан тижоратлари хусусида ва фойдалари қай даражага етганлиги ҳақида сўраб турарди.
Сайид эса унга жавобан:
          “Дархақиқат бу фойдали тижорат экан. Ундан келаётган фойда кун-сайин ўсиб, кўпайиб бормоқда” - дер эди.
Бир куни аёли мана шу саволни бу воқеадан хабардор, ўзлари  учун яқин бўлган кишининг ёнида сўради. Ҳалиги киши аввалига табассум қилиб, сўнгра Сайиднинг  аёлини қалбига шак ва гумон солувчи қаттиқ кулги билан кулиб юборди. Буни кўрган аёл бояги кишидан нима бўлаётганини тушунтириб беришини талаб қилди. У киши Сайиднинг аёлига:
           ”Турмуш ўртоғинг барча молларни ўша куниёқ садақа қилиб юборган” - деди.
Бирдан Сайиднинг завжаси йиғлаб юборди. У ўша молдан фойдаланмай, ўзи ҳоҳлаган нарсани сотиб олмасдан ва ҳамда мол-давлатдан  бирор чақа ҳам олиб қолмаганидан қаттиқ афсус чека бошлади. Сайид унга назар солса, афсус чекиб кўзидан оқаётган кўз ёшлари унинг ҳусни-жамолини янада зиёда қилганди. Нафсида заифликни топиб, фитналаниб қолмасдан илгари ҳаёлини жаннат тарафга буриб, у ерда ўзидан илгари ўтган биродарларини кўриб  деди:
        «Дарҳақиқат, Аллоҳга мендан илгари етишган дўстларим бор...Гарчи қўлимда дунё ва ундаги тамомий  нарсалар бўлсада. Улар тутган йўлдан қилча ҳам четга чиқишни суймайман...!!!
Сайид аҳли аёли ўзининг гўзаллигини унга рўкач қилмоқчилигини пайқаб, яна деди:
         «Албатта, сен билсан-ки, жаннатда ҳуру-айн ва гўзал яхшиликлар бор. Бордию ўша ҳурларнинг бири ер юзида пайдо бўлиб қолса, бутун ер юзи нурга тўлиб кетарди. Уларнинг нури қуёш ва ойнинг биргаликда бўлган нуридан ҳам устунроқдир... Менга улар туфайли сендан воз кечиш, сен туфайли улардан воз кечишдан кўра яхшироқдир».
Сайид сўзининг охирини жилмайиб, хотиржам ва бошлагани каби секингина тугатди. Аҳли аёли тинчланиб, Сайид тутган йўлдан юриб зуҳди ва тақвода унга тақлид қилишдан афзалроқ йўл йўқлигини тушуниб етди.

Ўша кунларда  Химс шаҳри “Иккинчи Кўфа “ деб васф қилинарди. Бунинг сабаби,  у ернинг аҳолиси ҳокимларидан норози бўлиб, улар билан жуда кўп ихтилоф қилишларида эди. Кўфа Ироқдаги энг кўп норозиликларнинг макони бўлса, Шомда Химс шаҳри ҳам унга ўхшаш эди.Юқорида айтганимиз Химс аҳли норозиликларга муҳаббат беришганига қарамай, Аллоҳ Таоло уларнинг қалбларини ўзининг солиҳ бандаси  Сайид ибн Омир тарафига буриб қўйди. Натижада улар Сайидни севиб унга итоат қила бошладилар. Бир куни Умар р.а. Сайиддан сўради:
        «Шом аҳли сени суйяптими?»
Сайид шундай жавоб қилди:
        “Ха. Чунки мен уларга кўмакдош ва ҳамдардман”
Аммо Химс аҳлининг Сайидга нисбатан бўлган муҳаббати ҳар қанча бўлмасин, у баъзи норозилик ва шикоятлардан қутила олмади...Ҳеч бўлмаганда Химс аҳли Ироқнинг Кўфа шаҳрига муносиб «рақиб» эканлигини исбот қилиши керакку?
          Бир куни мўъминлар амири Умар р.а. Химсни зиёрат қилиш учун келди.  Одамларни тўплаб, улардан сўради:
         «Ҳокимингиз Сайид ҳақида нима дея оласиз!?»
Баъзи одамлар туриб ундан шикоят қила бошладилар. Умар р.а. шикоят қилаётганлардан Сайиднинг камчиликларини бирма-бир санаб беришларини талаб қилди. Бир киши ўрнидан туриб, бутун жамоат номидан сўзлай бошлади.У:
         ”Биз Сайиддан уч нарса хусусида шикоят қиламиз:
           Биринчидан, у то чошгоҳгача ҳузуримизга чиқмайди.
           Иккинчидан, у бирор кишига тунда жавоб бермайди.
           Учинчидан,бир ойда икки кун бизнинг ёнимизга  чиқмайди ва биз уни кўрмаймиз.
           Тўртинчидан, унинг учун бунда ҳеч қандай ҳийла бўлмаса-да, бироқ бизга ноқулайликларни пайдо қилади. Бу ҳол унинг вақти-вақти билан йиқилиб ҳушидан кетишидир” - деб жойига ўтирди.
Умар р.а. узоқ муддат сукут сақлаб, сўнгра Аллоҳга пичирлаб  дуо қила кетди.:
         “Аллоҳим мен уни сенинг энг яхши бандаларингдан деб биламан…Эй Аллоҳим менинг у ҳақидаги  гумонимни  ўзгартирмагин.”
Умар р.а.   ўзини оқлаш учун Сайидга сўз берди. Сайид эса бу шикоятларга жавобан  деди:
         ”То чошгоҳгача бизнинг ҳузуримизга чиқмайди “ - деган сўзларига келсак. Аллоҳга қасамки, унинг сабабини айтишни хуш кўрмасам-да айтишга мажбурман. Менинг аҳли аёлимни хизматчиси йўқ, шунинг учун мен ўзим хамир қориб, сўнгра уни ошириб, нон пиширгач, Зуҳо намозига таҳорат олиб, кейин уларнинг қошига чиқаман”.
Умарнинг юзи чарақлаб кетиб, деди:
         “Алҳамдулиллаҳ...иккинчисичи?”
Сайид сўзини давом эттирди:
         “Тунда биронтанмизга жавоб бермайди” - деган сўзларига келсак,бунинг сабабини айтишни хуш кўрмасамда , айтишга мажбурман. Мен кундузни улар учун, тунни эса роббим учун ажратганман”.
          “Бир ойда икки кун бизнинг қошимизга чиқмайди” - деган сўзларига келсак, менинг кийимимни ювадиган ходимим ҳам, алмаштириб кийишим учун бошқа кийимим ҳам йўқ. Бас, мен ўзим кийимимни ювиб, то қуригунча кутаман. Сўнгра куннинг охирида уларнинг ҳузурига чиқаман.”
          “Вақти-вақти билан ҳушимдан кетиб йиқилиб қолишимга келсак, Хубайб ал Ансорийнинг Маккада қандай ўлим топаётганлигининг гувоҳи бўлган эдим. Қурайш мушриклари уни хурмо шохларига боғлагач, танасини бирма-бир кесиб дедилар :
           ”Муҳаммад сенинг ўрнингда бўлиб, сен эса соғ-омон бўлишни истармидинг?”
У мушрикларга жавобан:
“Аллоҳга қасам, дунёнинг офияти ва неъматлари мен билан бўлиб ,ўзим аҳлим ва фарзандларим орасида соғ-омон бўла туриб, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бир тикан билан азобланишларини ҳам ҳоҳламайман” – деди.
Ҳар қачон мана  шу ўзим гувоҳи бўлган воқеани эсласам, мен ҳам мушриклардан бўла туриб, Ҳубайбга ўша кунда ёрдам бермаганим туфайли, ичимдан азобланиб, мени титроқ босади ва ҳушимдан кетиб қоламан”
Покиза кўз ёшлари билан лаблари ҳўлланган ҳолда Сайид сўзини ниҳоясига етказди. Умар р.а. хурсандлик ва шодликнинг зиёдалигидан ўзини бошқара олмай қичқириб юборди:
           «Сайид ҳақидаги гумонимни  ўзгартирмаган Аллоҳ Таълога ҳамду-санолар бўлсин»!!!  Сўнгра Умар Сайидни маҳкам қучоқлаб, нурли пешонасидан ўпиб қўйди.
        Бу инсонлар Аллоҳнинг ҳидоятидан қандай ҳам улкан улуш ола билишган?
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом қандай ҳам улуғ мураббий  ва устоз эканлар?
Аллоҳнинг китоби қандай порлоқ нур экан?
Ислом дини қандай буюк мадраса экан?
Замин бу каби инсонларнинг жуда ҳам кўпчилигини ўз бағрида кўтариб юришга қодирми? Агарда шундай бўлганида бу ер юзи эмас, балки Фирдавс жаннатига айланиб қолган бўлар эди... Ҳа, ваъда қилинган жаннатга айланиб қолган бўларди. Бироқ Фирдавснинг вақти ҳали етиб келмаган. Бу ҳаётга келиб, ер юзида яшаб ўтадиган улуғ ва буюк инсонлар доимо озчиликни ташкил қиладилар.  Саид ибн Омир эса ўша инсонлар сирасидандир. Амалининг ва вазифасининг юксаклигига кўра, унинг маоши жуда кўп эди. Лекин у мана шу маблағлардан ўзи ва аҳлига кифоя қиладиган миқдорини олиб, қолганини  фақир  хонадонларга  тарқатарди. Бир куни унга :
          “Мана бу ортиқча маблағни олиб аҳлинг ва яқинларингга сарф қил”- дейилди. У эса :
          ”Нима учун аҳлим ва яқинларимга? Йўқ , Аллоҳга қасам, мен Аллоҳнинг розилигини қариндошларим орқали сотиб олгувчи эмасман” - деб жавоб берди.
Кўпинча унга:
          “Ўзинг ва аҳли оилангга кўпроқ ҳаражат қилиб, ҳаётнинг яхшиликларидан фойдалангин” - дейилса, у рад жавобини бериб, доим мана бу буюк калималарни қайтарар эди:
          “Мен сира ҳам Исломга аввалда кирган инсонлардан ортда қолмайман, чунки Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дан :
          ”Аллоҳ Таъло инсонларни ҳисоб-китоб учун тўплайди. Фақир мўминлар худди каптардек  тез учиб келадилар. Уларга: ”Ҳисоб-китоб учун тўхтанглар”- дейилса, улар: ”Бизларда ҳеч нарса йўқки унга кўра ҳисоб қилинсак” –дейишади... Аллоҳ таъло айтади: ”Бандаларим рост сўзладилар” .Бас улар барча инсонлардан  аввал жаннатга кирадилар”  - деганларини эшитганман».
          Сайид ибн Омир йигирманчи хижрий санада саҳифаларини поклаган, қалбини тақвога тўлдирган ва сийратини гуллаб-яшнатган ҳолда роббисига йўлиқди. Аввалги пешқадам мусулмонлар гуруҳига етишиш учун унинг шавқи ниҳоятда чексиз эди. Ўз аҳдини ҳимоя қилиб, уларга етишишлик учун ҳаётини назр қилди.
          Ҳа...Унинг устози ва мураббийси бўлмиш Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом га ва у зотнинг пок дўстларига етишишга бўлган шавқи чексиз эди.
          Бугунги кунда  юки енгил, нафси хотиржам, кўзлари қувонган ҳолда уларга йўлиқиб турибди. На у билан бирга,  ва на  унинг ортида дунё юк ва матолари йўқки, унинг елкасини  оғир қилса. Фақатгина у билан зуҳди-тақвоси, нафсининг ва танлаган йўлининг буюклиги бор эди холос.
      
        Гўзал фазилатлар мезонни оғир қилади, охират юкини эмас!!!
        Дунёни ғурур  эмас, балки Сайид ибн Омирнинг мана шу фазилатлари титратди.
        Сайид ибн Омирга саломлар бўлсин.
        Унга ҳаёти ва охиратида саломлар бўлсин.
        Унинг сийрати ва хотираларига саломлар бўлсин.
         Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом асҳоблари бўлмиш улуғ инсонларга саломлар бўлсин.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио