Рижолун ҳавлар-расул

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Миқдод ибн Амр

“Исломнинг энг аввалги чавондози”

         Биродарлари ва дўстлари у ҳақида шундай ҳикоя қилишар эди :
       “Аллоҳ йўлида от чоптирган инсонларнинг энг биринчиси  Миқдод ибн Асвад эди”.
         Миқдод ибн Асвад , бу қаҳрамонимиз Миқдод ибн Амр бўлиб , жоҳилият даврида Асвад ибн Абдулйағус  уни асраб олган эди. То Аллоҳ Таъло бировни фарзандини ўзиники қилиб  олишни бекор қилиб оят нозил қилинмагунча, уни Миқдод ибн Асвад деб чақирилар эди . Оят нозил бўлгач , отаси Амр ибн Саъдга нисбат берилиб , Миқдод ибн Амр деб чақириладиган бўлди .
         Миқдод Исломни энг аввалги қабул қилганлардан бири эди. Хаворийларнинг хурсандлигида шижоат билан қурайш томонидан келадиган азиятларни кўтариб , иймонини жахрий равишда очиқ-ойдин эълон қилганларнинг еттинчиси бўлишга  муваффақ бўлди .
         У Бадр куни қиймати ўчмас, гўзал кўринишдаги хислатини намоён етди. Миқдоднинг мақомини кўрган хар-бир инсон , унинг ўрнида бўлиб қолишни нихоятда ҳоҳлар эди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг саҳобалари бўлмиш Абдуллоҳ ибн Масъуд дейди :
        “Ўша куни Миқдодни кўриб , дунёдаги барча нарсалардан кўра унинг ўрнида бўлиб қолиш мен учун маҳбуброқ бўлиб қолган эди ”.
          Бадр куни жуда оғир бошланган эди . Қурайш ўзининг бутун куч-қуввати, қатъийлиги ва  кибру-ҳавосини тўплаб, мусулмонлар томон бостириб кела бошлади . Бу кун мусулмонлар жуда оз бўлиб , Ислом дини ҳимоясида жанг қилиб ҳали синалмаган эдилар . Бас, бу улар киришаётган илк жанг бўлди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ўзлари билан бўлган мусулмонларнинг иймонини синаш, ҳамда отлиқ ва пиёдалар билан бостириб келаётган кўп сонли душман қўшинига қарши курашга тайёргарликларини текшириб кўришга харакат қилдилар. Бас, Жанобимиз улар билан нима қилиш ҳақида маслаҳат қилдилар . Асҳоблар билар эдиларки , қачон пайғамбаримиз улардан маслаҳат сўрасалар , бу ишни ҳақ деб билиб , ҳар бирларидан шахсий фикр ва қаноатларини талаб қилар эдилар . Гарчан улардан баъзи бирлари бутун жамоат фикрига хилоф фикрни айтса ҳам , ҳечам бунинг зарари йўқ эди .
           Миқдод мусулмонлар орасида жанг масаласида энг эҳтиёткор бўлиб қолишдан қўрқиб,  бирор бир мусулмон биродари сўз бошламасдан илгари , қаътий калима билан урушнинг шиорини белгилаш ва шу билан бирга жанг режасига ўз улушини қўшишни истаган эди . Лекин у ҳали лабларини қимирлатишга ҳали улгурмай туриб  , Абу Бакр Сиддиқ р.а сўзлай кетди . Абу Бакр яхши сўзларни айтанидан Миқдод хотиржам ва мамнун бўлди . Сўнгра ундан кейин Умар р.а сўзлай кетди. У ҳам жуда яхши сўзларни айтди . Сўнгра Миқдод ўрнидан туриб  деди:
       “ Йа Росулаллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом , Аллоҳ сизга кўрсатган тарафга қараб юраверинг , биз сиз билан биргамиз ... Аллоҳга қасам, биз Бану Исроил Мусо АС га: “Сен ва Роббинг бориб , икковингиз жанг қилаверинглар , биз бу ерда ўтириб турамиз  ” -деб айтган сўзларини Сизга асло айтмаймиз . Балки биз Сизга :“ Сиз ва Роббингиз бориб , икковингиз жанг қилаверинглар , биз эса сизлар билан бирга жанг қилувчилармиз ” - деб айтамиз . Сизни ҳақ билан жўнатган зотга қасамки , агар бизни “ Баркул ғимод ” деган жойга етакласангиз ҳам , ўша жойга ҳеч иккиланмай бориб ,  ўнг томонингизда , чап томоннингизда , олди ва орқа томонингизда  туриб, то Аллоҳ сизга фатҳ-нусрат бергунча жанг қиламиз ”.  
        Бу  калималар худди отилган ўқдан кескин чиқди . Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом нинг муборак юзлари чарақлаб кетиб , Миқдоднинг ҳақига дуо қилдилар . Миқдод ибн Амр  айтган бу қатъий калималар тўпланган мўминлар орасида тезда тарқалди . Миқдод  ўзининг бу қатъий сўзлари орқали унинг кетидан фикр билдирмоқчи бўлганларга сўзлашнинг янги навини , гапмрмоқчи бўлганларга ўзига хос чегара ва йўл белгилаб берди . Албатта Миқдоднинг айтган бу сўзлари мўминларнинг қалбидан ўрин олиб , уларга қаттиқ таъсир кўрсатди . Ансорларнинг бошлиқларидан бўлган  Саъд   ибн Муоз ўрнидан туриб деди :
   
“ Йа Росулаллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом батаҳқик биз сизга иймон келтирдик ва тасдиқ қилдик, ҳамда Сиз келтирган нарса  ҳақ эканлигига гувоҳлик бердик ... Ва шу хусусда Сизга аҳд ва ваъда бердик. Бас бизни ҳоҳлаган томонга бошлайверинг. Биз Сиз билан биргамиз ... Сизни ҳақ билан юборган зотга қасамки , бизларни денгизга рўбарў қилиб , унга шўнғисангиз , бирор-тамиз ортда қолмай кетингиздан денгизга шўнғиймиз . Эртага Сиз бизни душманга рўбарў қлишингиздан сира қўрқмаймиз . Биз урушга сабрлимиз . Шояд Аллоҳ Сизга биз томондан кўзингизни қувотирадиган нарсани кўрсатса .. Бас, Аллоҳнинг баракоти томон бизни бошланг ” .
         Пайғамбар АС нинг қалблари хурсандлик билан тўлиб тошиб, асхобларига дедилар :
       ” Қани юринглар ва қувонинглар ”.
         Икки қўшин бир бири билан тўқнашди . Мана шу куни мусулмонларнинг отлиқ чавондозлари уч киши эди холос . Улар Миқдод ибн Амр , Мурсид ибн Аби  Мурсид  ва Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳумлар эдилар . Қолган мужоҳидлар пиёда ёки қисман туя минган ҳолда жангга кирдилар.

* * *

      Юқорида биз айтиб ўтган Миқдоднинг калималари унинг фақатгина шижоатини кўрсатибгина қолмай , балки бизга унинг ниҳоятда доно ва чуқур тафаккур эгаси эканлигини хам намоён этади . Дарҳақиқат, у буюк ҳикмат соҳиби бўлган эди .  Пайғамбар АС уни бир қанча муддат инсонларга амир этиб тайинладилар . Миқдод амирликдан қайтиб келгач, ундан сўрадилар :
        ” Амирлик (бошлиқлик) қандай экан?”
У эса буюк ростгўйлик билан шундай деди :
        “ Дарҳақиқат сиз менга инсонлар мендан пастроқда турган ҳолда , мен эса улардан юқорида туриб ўз нафсимга назар ташлаш учун имкон бердингиз…Сизни ҳақ билан жўнатган зотга қасамки , бугундан кейин ҳеч қачон, хатто иккита инсонга хам   бошлиқ бўлмайман ” .
         Агар мана шу ҳикмат бўлмаса ,бошқа нима ҳикмат бўлиши мумкин ??
         Агар мана шу инсонни доно дейилмаса , бошқа кимни айтиш мумкин ??
 Амир этиб тайинлангач , ғурур ва кибр аста секин нафсини қоплай бошлаганини кўрди . Ўзининг нафсидаги бу заифликни сезиб , амирликдан нафсини олиб қочишга ва мана шу тажрибадан сўнг,  бошлиқликни доим инкор этишга Аллоҳ Таълога қасам ичди . Сўнгра умрининг охиригача бу қасамига содиқ бўлиб қолди .!!! Миқдод доим Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан эшитган мана бу сўзларни айтиб юрар эди. У зот :
         “Албатта бахтли инсон фитналардан четлаштирилган инсондир” - деб айтган эдилар .
У бошлиқликда уни фитнага соладиган ёки фитнага яқинлаштирадиган ғурур ва кибрни кўрди . Шу сабабли ўзининг бахтиёрлиги фитналардан узоқлашишлигида эканлигига ишонч ҳосил қилди .      
         Миқдоднинг ҳикматли ва доно зотлигини бизга унинг дўстларидан бири, мана бу ўрталарида бўлиб ўтган суҳбат орқали сўзлаб беради :
       “Биз Миқдоднинг атрофида ўтирган эдик . Бир киши ёнимизга келиб Миқдодга деди :
       “Мана бу икки кўз қандай ҳам бахтли эканки, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ни кўришга муяссар бўлгандир . Эй Миқдод Аллоҳ билан қасам , биз сен кўрган нарсани кўришни ва сен гувоҳ бўлган нарсага гувоҳ бўлишни ниҳоятда истар эдик ” .
 Миқдод у томонга ўгирилиб  деди :
       “ Сизлардан бирортангиз Аллоҳ ундан ғайб қилган нарсани кўришни истамасин . Билмайдики , агар ўша нарсани гувоҳи бўлганда қандай йўл тутган бўлар эди ??  Аллоҳга қасамки , Аллоҳ уларни юзлари билан жаҳаннамга улоқтирган қавмлар ҳам Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан бир вақтда ҳаёт кечиришган . Ахир сизларни уларнинг синовларидан узоқ қилиб , роббингиз ва пайғамбарингизга иймон келтирган ҳолларигизда дунёга келтирган Аллоҳ Таълога хамд-санолар айтмайсизми ? ” .
   
Ажабо . . . қандай буюк ҳикмат . Биродар, албатта сиз ҳам Аллоҳ ва Росулини севадиган бирор мўмини учратманг , шубҳасиз у ҳам Пайғамбар АС ни кўриб , у зот билан бир асрда яшашни орзу қилаётгани кўрасиз...! Аммо Миқдоднинг ўткир ва доно ақли бу орзудан узоқроқ бўлишни бизга уқтиряпти . Чунки бу орзуни қаттиқ истаётган инсон билмайдики , агар ўша даврда ҳаёт кечирса , дўзах аҳлидан бўлиб қолиши хам мумкин-ку ?? Ёки бўлмаса, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга куфр келтирган кофирлар қаторида ҳам бўлиб қолиш мумкин эди-ку?  Ахир Ислом мустаҳкам қарор топган замонда яшашни насиб қилиб турган Аллоҳга ҳамд айтиш яхшироқ эмасми ??

*  *  *

       Миқдоднинг Исломга нисбатан бўлган муҳаббати чексиз эди . Унинг муҳаббати оддийгина бўлиб қолмасдан, балки ўзининг зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қиладиган муҳаббат эди .Унинг пайғамбаримизга бўлган муҳаббати, қалбини  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг хавфсизликларини таъминлаш масъулияти билан қоплаган эди. У Мадинида бирор-бир шовқин эшитгудай бўлса, бир кўз очиб юмгунча бўлган вақтда отини устига миниб, ҳиндий қиличини белига таққан холда  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг эшиклари олдида пайдо бўлар эди. Исломга нисбатан муҳаббати эса, унинг қалбини Исломни ҳимоя қилиш масъулияти билан қоплаган эди. Бу масъулият Исломни фақатгина душманларнинг ҳийласидан эмас, балки дўстларининг хатосидан ҳам ҳимоя қилишдан иборат эди.
        Миқдод ибн Амр бир куни душманга қарши мусулмонлар қўшини билан йўлга чиқди. Душман уларни қамал остига олишга муваффақ бўлгани сабабли, мусулмонларнинг амири аскарларга бирорталари уловларини очиқ майдонда ўтлатмасликларини буюрди. Лекин аскарлардан бири бу буйруқни эшитмай, унга хилоф равишда уловини очик майдонда ўтлатиб қўйди. Буни эшитган амир ўша аскарга нисбатан ҳақли бўлганидан зиёд, балки  умуман ноҳақ тарзда жазолади. Жазоланиб, кўз ёш тўкиб ўтирган аскарнинг ёнидан Миқдод ўтиб қолиб ундан йиғисининг сабабини сўради. У эса бўлган воқеани Миқдодга сўзлаб берди. Бас, Миқдод уни қўлидан тутиб амирнинг хузурига бошлаб борди. Миқдод ибн Амр амир билан бироз баҳслашиб, унга йўл қўйган хатосини тушунтириб бергач, деди:
                     «Мана энди сендан қасос олиши учун унга қўйиб бер!»
Амир бўйсуниб ўзидан оддий аскар қасос олиши учун рози бўлди. Бироқ бу оддий жангчи уни авф қилиб , кечириб юборди.
Миқдод уларга мана бу иззатни инъом этган диннинг буюклигидан бениҳоя шод бўлди. У доим ўзига-ўзи айтар эди:
        « Қани энди Ислом азиз бўлган ҳолда вафот  топсам».
          Ҳа... албатта Ислом азиз ва буюк бўлган ҳолда вафот топишни орзу қилган эди. У мана шу орзуси амалга ошиши учун фидойи инсонлар билан бирга шу қадар улкан ва ёрқин фидойилик кўрсатдики, ҳатто Расулуллоҳ  саллаллоҳу алайҳи вассалом у ҳақида қуйидаги сўзларни айтишларига ҳақли бўлди:
          «Албатта Аллоҳ Таъло менга сени севишликни буюрди ва менга сени севишлигини хабарини берди». 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио