Рижолун ҳавлар-расул

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Муоз ибн Жабал

ХАЛОЛ ВА ХАРОМНИ ЭНГ БИЛУВЧИРОҚ ИНСОН

           Жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалом га етмиш кишидан иборат бўлган ансорийлар Иккинчи Ақоба байъатини беришаётган вақтда, шу ансорлар орасида юзидан нур таралиб турувчи, қарашлари маъноли ёш бир йигит ҳам бор эди. У ўзининг хотиржамлиги ва салобати билан ўтирганларнинг барчасини хайратга соларди. У сўзлаятган вақтда, гўёки ҳамма ер нурга тўлиб тургандай бўларди.
           Бу йигит Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу эди. Демак, у ансорийлардандир.
           Иккинчи Ақоба байъати куни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом га байъат бериб, Ислом динини қабул қилган аввалги саҳобийлар қаторига қўшилди. Ислом динини қабул қилган аввалги саҳобийларга хос бўлганидек, Муоз ибн Жабал р.а. ҳам Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом иштирок этган бирор бир маросим, ёки бирор бир ғазотни тарк этмади.
           Муоз ибн Жабал фазилатларининг кўркамроғи ва хислатларининг улуғроғи --- у зотнинг юксак илм соҳиби эканлигидир. У кишининг илм ва фиқҳлари  шундай чўққига етдики, ҳатто Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом у зот ҳақида :
           “Умматим орасида ҳалол ва харомни энг билувчироғи ---  Муоз ибн Жабал”--- деб марҳамат қилдилар.
            Муоз илм-маърифат ва шижоату-заковатда ҳазрати  Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга ўхшаш эди.
            Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом Муоз ибн Жабални Яманга  ҳоким қилиб жўнатаятган вақтда дедилар :
           “Эй Муоз, нима билан ҳукм қиласан?”
           “Аллоҳнинг китоби билан”  -  деди Муоз.
           “Агар Аллоҳнинг китобида тополмасангчи? ---   деб сўрадилар Росулуллоҳ .
           “Росулининг суннати билан ҳукм қиламан”  ---  деди Муоз.Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом:
          “Агар росулининг суннатида топмасангчи? ---   дедилар. Муоз :
          “Ўз райим билан ижтиҳод қиламан, сира сусткашлик қилмайман”  - деди.
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом нинг муборак юзларида хурсандлик аломатлари пайдо бўлиб, дедилар :
          “Росулуллоҳнинг элчисини Росулуллоҳни рози қиладиган нарсага йўллаб қўйган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин”.
Муоз ибн Жабалнинг Аллоҳни каломи ва росулининг суннатига муҳаббати ниҳоятда чексиз эди. Яна шу билан биргаликда Аллоҳ Таъло у зотга ижтиҳод қилиш қобилиятини инъом этган эди. Балки мана шу ижтиҳод қилишга бўлган қудрати ва ақл-заковатини истеъмол қилишдаги шижоати, уни ўз биродарлари ва замондошларидан устун қилувчи фиқҳий бойликларни эгаллашига имкон бергандир. Ва шу туфайли Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом уни:
“Инсонлар орасида ҳалол ва харомни энг билувчироғи”  -  деб васф қилдилар. Тарихий ривоятлар ҳам у ҳақида кўп илиқ сўзларни ҳикоя қилади.
Келинг, шу ривоятларга бир назар солсак.
Аизуллоҳ ибн Абдуллоҳ ҳазрати Умар р.а. халифалигининг аввалида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом асҳоблари билан бирга бир мажлисда қатнашганлиги ҳақида дейди :
           “Ўттиз кишидан зиёд бўлган асҳоблар мажлисига кирдим. Барчалари Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан ҳадис ривоят қилишарди. Мана шу зикр мажлисида қорачадан келган ёш бир йигит ҳам бор эди. Унинг сўзлари жуда маъноли, ўзи эса оғир-вазмин эди. Мажлис аҳлининг ёш жиҳатидан энг кичиги  ҳам мана шу йигит эканига эътибор бердим. Шунга қарамай, мажлис иштирокчилари бирор бир ҳадисда иштибоҳ (иккиланиш) қилсалар, у зотга мурожаат қилардилар. У эса ўз навбатида уларга мана  шу иштибоҳларини ечиб берар эди. У инсон фақат савол билан мурожаат қилинган вақтда сўзлар, бошқа пайтда эса, сукут сақлаб, мажлисга қулоқ тутиб ўтирарди.  Мажлис тугагач, мен у зотнинг ёнига келиб, ундан :
“Эй Аллоҳнинг бандаси, сиз ким бўласиз?” ---    деб сўрадим. У эса :
“Мен Муоз ибн Жабалман”  ---  деди.

                                                        *     *     *

Мана бу киши Абу Муслим ал-Хавлонийдир. У бизга қуйидагини ҳикоя қилади :
          “Ҳимс шаҳрининг масжидига кирдим. Юзларидан нур таралиб турган бир ёш йигит, ёшлари улуғ инсонларнинг ўрталарида ўтирарди. У йигит сўзламасдан сукут сақлаб турар, қачонки қавм бирор нарса устида шак қилса, унга юзланиб савол қилар эди. Мен ёнимда ўтирган бир кишидан у йигит ким эканлигини сўрадим. У киши :”Бу Муоз ибн Жабал”- деб жавоб қилди. Шу заҳотиёқ менинг қалбимда ўша йигитга нисбатан муҳаббат пайдо бўлди”.

                                                        *   *   *

  Шаҳр ибн Хавшаб деди :
“Пайғамбар АС асҳоблари сўзлашаётган вақтларида , Муоз ибн Жабал ораларида бўлса, ундан ҳайбатланишарди”.

                                                         *   *   *

Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу жуда кўп масалаларда  Муоз ибн Жабал билан маслаҳат қилар эди. Ҳатто,  Муоз ибн Жабалнинг райи ва фиқҳидан фойдаланилган мақомларда, Умар ибн Хаттоб :
          “Агар Муоз ибн Жабал бўлмаганда, Умар шак-шубҳасиз ҳалок бўлар эди”   -   дер эди.
Муоз ибн Жабал ҳақидаги ҳамма тарихий ривоятлардан бизга, у зот барча мажлисларнинг гавҳари эканлиги маълум бўлади. У киши доим ўтирса, атрофини одамлар ўраб олар эдилар.Ўзи кам гап, фақатгина ўтирган кишиларнинг у зотга савол билан мурожаат қилишлари уни гапиртирар эди.
 Баъзи замондошлари :
“Муоз ибн Жабал гапираётган вақтда, гўёки у зотнинг оғзидан нуру-гавҳар чиқаётгандек бўларди”   -  деб васф қилардилар.
Муоз ибн Жабал ёш бўлишига қарамай, илми туфайли шу мақомга етишди. У  Умар розияллоҳу анҳу халифалиги даврида ўттиз уч ёшида вафот этди. Муоз ибн Жабал ўта очиқ қўл ва саховатли инсон эди. Ундан бирор нарса сўралса, ўша заҳоти хурсанд бўлган ҳолда, сўрагандан ҳам зиёда қилиб берарди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом уни Яманга жўнатган вақтдан, то вафот топгунларига қадар, Муоз Яманда мусулмоларга дин таълимотларини ўргатди. Вақтики Абу Бакр р.а. халифа этиб тайинлангач, у Ямандан Мадинага қайтди. Муоз ибн Жабал Яманда катта бойлик орттирган эди. Бу ҳақида Умар р.а. жуда яхши билар эди.  Умар ибн Хаттоб халифа Абу Бакр р.а. дан Муознинг бойликларини ундан олиб, фақир мискинларга тарқатиб юборишни талаб қилди.
 Шу алфозда Умар халифанинг ҳукмини кутмасдан Муознинг уйи томон йўл олди. У ерга етиб келгач , Муоздан  молини тарқатиб юборишни талаб қилди.
Аммо Муоз пок инсон эди. Ҳар қанча бойликка эга бўлса ҳам , фақат ҳалол йўл билан эга бўлганини яхши билар эди. Шунинг учун, бу талабни рад этди. Умар мақсади ҳосил бўлмагач, уйига қайтиб кетди. Эртаси куни тонгда , Муоз ибн Жабал  Умар р.а нинг ҳовлиси томон жуда тез юриб борарди. Ҳазрати Умар р.а. олдидан чиқиши биланоқ , у зотни Муоз қучоқлаб, кўзларидан ёшлари оқа бошлади. Бу ҳолатдан Умар р.а. таажжуб қилиб, бунинг сабабини сўради. Муоз ибн Жабал :
“Кеча тунда туш кўрдим. Гўё, мен катта денгизга шўнғиб, чўкаётган эмишман. Бирдан сен етиб келиб, мени қутқариб олибсан” ---    деди. Шундан сўнг иккаловлари халифа Абу Бакр р.а.нинг ҳузурига боришди. Муоз халифадан ўзининг мол давлатини муҳтожларга тақсим қилишини талаб қилди. Аммо Абу  Бакр р.а. :
“Мен сендан ҳеч нарса олмайман”---   деб, рад жавобини айтди. Бу суҳбатга гувоҳ бўлиб турган Умар ибн Хаттоб Муозга қараб деди :
“Ана энди ҳалол ва пок бўлди”.
Албатта, агар Муоз ўз бойлигини шариъат ман қилган йўл билан қўлга киритган бўлганда, Абу Бакр Муозда бир дирҳам ҳам қолдирмасдан олиб қўйиб, тарқатиб юборган бўлар эди. Умар р.а. ҳам Муозга туҳмат ва ҳасад қилмоқчи эмасди. Умар мол дунёни суймагани сабабли, ўзига яхши кўрган ҳолатни биродарига ҳам истаётган эди, холос. Бу инсонлар барча мусулмонлар учун намуна бўлгувчи эдилар. Булар камолат чўққисига етишиш учун бир-бирлари билан мусобақалашар эдилар. Уларнинг барчаси яхшилик карвонида сайр қилувчи эдилар.
Шундан сўнг, Муоз Шомга йўл олди. У ерда одатдагидек мусулмонларга дин аҳкомларидан таълим бериб, уларга устозлик қилди. Шу вақтда Муознинг энг яқин дўстларидан бўлмиш, Шом вилоятининг ҳокими Абу Убайда вафот топди. Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Муоз ибн Жабални Шомга ҳоким этиб тайин қилди. Муоз ҳоким этиб тайинланганидан бир неча ой ҳам ўтмай, бўйсуниб Аллоҳнинг ҳузурига қайтувчи бўлган ҳолда вафот этди.
Умар р.а. ўзидан кейин Муоз ибн Жабални халифа этиб қолдиришни ният қилган эди. Умар ибн Хаттобга вафотидан аввал :
“Агар бизларнинг тепамизга ўзингдан кейин халифа қолдирмоқчи бўлсанг, кимни қолдирасан? Бас, айтгин, биз унга сендан кейин байъат берайлик”  - деб мурожаат этилди. Умар :
“Муоз ибн Жабал ҳаёт бўлганида эди, албатта, уни ўз ўрнимга қолдирган бўлар эдим. Сўнгра Роббимнинг ҳузурига борганимда , Роббим мендан:
“Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалом умматининг тепасига кимни халифа қилиб қолдирдинг?” – деб сўраса,  бас, мен жавоб берардимки :
“Уларнинг тепасига Муоз ибн Жабални халифа этиб қолдирдим, чунки, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом дан :
“Муоз ибн Жабал қиёмат кунида уламоларнинг имоми бўлади”--- деганларини эшитганман”.
Муоз ибн Жабални фақат Умар р.а. эмас, балки, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳам ниҳоятда яхши кўрган эдилар.Бир куни Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Муозга :
             “Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, сени яхши кўраман. Ҳар намозингни сўнгида,
اللهم اعنى على ذكرل و شكرك و حسن عبادتك
“АЛЛОҲУММА АИННИ АЛА ЗИКРИКА ВА ШУКРИКА ВА ҲУСНИ ИБАДАТИКА” (Аллоҳим сени эслашга ва сенга шукр қилишга ва сенга гўзал ибодат қилишга ёрдам бер)   дейишликни унитмагин”  -     дедилар.       
Ҳа . . . Аллоҳим ёрдам бер. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом асҳобларини доим Аллоҳдан ёрдам сўрашликка тарғиб этар эдилар. Чунки, Аллоҳнинг ёрдами ва мададисиз ҳеч нарсага эришиб бўлмаслик очиқ ва равшандир. Муоз ибн Жабал бу дарсни ниҳоятда пухта ўзлаштириб, ҳаётига ажойиб равишда татбиқ эта олди.
 Бир куни тонгда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Муозга йўлиқиб , ундан сўрадилар :
“Қандай тонг оттирдинг , эй Муоз ?” . Муоз :
“Ҳақиқий мўмин бўлиб тонг оттирдим йа Росулаллоҳ” --- деди. Росулуллоҳ:
“Албатта, ҳар қандай ҳақнинг ҳақиқати бўлади. Сенинг иймонингнинг ҳақиқати нимада”  -  деб савол қилдилар. Муоз деди :
“Қачонки тонг оттирсам , то кеч тушишигача ҳаёт бўлишимга гумондаман. Ва қачонки, кеч киргизсам, то тонггача ҳаёт бўлишимга гумондаман. Бир қадам ташлаб, кетидан иккинчисини ташлашга улгуришимга гумон қиламан. Мен гўёки, барча инсонлар тиз чўккан ҳолда, ҳисоб-китобга чақирилаётганликларини кўриб тургандайман. Яна гўё, жаннат аҳлини неъматланаётганини ва дўзах аҳлини азобланаётганини кўзим билан кўриб тургандайман”. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом :
“Ҳақиқатни билибсан. Бас, энди уни маҳкам тутгин”  ---     дедилар.
Албатта,....батаҳқиқ Муоз ўзини ва тақдирини Аллоҳга тўлалигича топширган эди. Ундан бошқасини истамас эди.

Ибн Масъуд р.а. Муозни кўкларга кўтариб :
“Албатта, Муоз тўғри йўлдан адашмай, Аллоҳга қунут билан ибодат қилувчи инсон эди. Биз уни Иброҳим АС га ўхшатар эдик” ---    деб мақтаган эди.
Муоз илм олишга ва Аллоҳни жуда кўп зикр этишга қаттиқ  даъват этарди. Инсонларни наф берувчи илм исташларига тарғиб қиларди. Муоз :
             “Олимнинг йўлдан тойишидан эҳтиёт бўлинг, ҳақни ҳақ билан танинг . Албатта , ҳақда нур бор”---    дер эди. Мусулмонлардан бири унга :
             “Менга илм ўргат”  -   деб мурожаат этди. Муоз ундан :
             “Мен сенга таълим берсам , итоат этасанми? ---      деб сўради.У мусулмон:
             “Ахир, мен сенга итоат этишга ниҳоятда чанқоқман”  ---  деди. Муоз унга деди :
             “Баъзан нафл рўзасини тутгин, баъзан оғзинг очиқ юргин. Кечанинг баъзи қисмида намоз ўқи, баъзи қисмида ором ол. Ҳалол касб қилгин. Гуноҳдан тийилгин. Фақат мусулмон ҳолингда вафот топгин. Мазлумнинг дуосидан қўрқ”.
             Муоз илмни маърифат, яъни билишлик ва амал деб ҳисобларди. У деди :
            “Эй инсонлар, ҳоҳлаган илмингизни ўрганинг, токи ўша илмга амал қилмас экансиз, Аллоҳ сизга бу илм билан манфаат бермайди”
Муоз ибн Жабал вақтини сира ҳам бефойда ўтказмас эди. Умрининг жуда кўп қисмини илм ва Аллоҳнинг зикрига бағишлади. Асвад ибн Ҳилол :
            “Биз Муоз билан кетаётганимизда, кўпинча у бизга : “Келинг, ўтиринг, бир соат иймонлашайлик” ---   деб айтар эди.” ---     деди.
            Юқорида айтганимиздек, у кўпинча сукут сақлаб ўтирарди. Мумкин, бу сукутнинг сабаби, чуқур тафаккур бўлса, чунки у Росулуллоҳга бир қадам кетидан иккинчисини ташлашга гумон қилишини айтган эди. Албатта, бунинг сабаби, Роббисининг зикрига зиёда машғул бўлиб, ўз қилган амал ва ҳаракатларини доим ҳисоб-китоб қилиб юрганидандир.
            Мана Муознинг ўлим вақти етиб келди. Уни Аллоҳ билан йўлиқишига чақириляпти.
            Албатта, ҳар бир инсон ўз ҳаёти мобайнида нимани муҳаббатини қалбига жо қилиб яшаган бўлса, ўлим соатида беихтиёр ўша нарса унинг тилида зоҳир бўлади. Муоз ибн Жабалнинг ўлим соатидаги сўзлари унинг бутун ҳаётига қисқа ва аниқ изоҳ берар эди.
             Муоз ибн Жабал осмонга кўзларини тикиб, Роббисига муножат қилди :
           “Аллоҳим, албатта, мен сендан қўрқаман. Лекин ҳозирги соатда сенинг раҳматингни умид қилаяпман. Аллоҳим, сен албатта биласанки, мен бу дунёни унинг зийнатлари, анҳору экинлари ва бойликлари учун севмаганман. Аммо иссиқ ёз кунларида рўза тутишлик, узун тунлари намоз ўқишлик ва илм аҳллари билан илмий мажлисларда ўтиришлик учун севганман”   -  деди.
             Гўёки ўлим билан саломлашгандай, ўнг қўлини узатиб, чуқур ўлим мастлигида беихтиёр :
             “Хуш келибсан, эй ўлим, марҳабо”  ---    дея жон таслим этди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио