Рижолун ҳавлар-расул

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Суҳайб ибн Синон (Румий)

«Савдо фойдали бўлди , эй Або Яҳё»

        У неъматлар қучоғида дунёга келди.Отаси Форс подшоҳи Кисро томонидан “Абалла”шаҳрига ҳоким этиб тайинланган бўлиб , Ислом келишидан анча илгари Ироққа хижрат қилиб кетган араблардан эди.Суҳайб отасининг “Фурот”  дарёси соҳилидаги Мавсул шахрига яқин бўлган саройида тўкин-сочин ва фаровон ҳаёт кечириб улғайди.
       Кунларнинг бирида уларнинг шаҳри Рум аскарларининг ҳужумига учради...Ҳужум қилганлар жуда кўп одамлар қаторида мана шу ўспирин бола, яъни Суҳайб ибн Синонни ҳам асир қилиб олиб кетишди.Суҳайб қул сотадиган тижоратчиларнинг қўлига тушиб, улар билан Рум шаҳарларига кетди. Бутун ёшлигини Румда ўтказиб, охири Макка шахрига келтирилиб  у ерда  Абдуллоҳ ибн Жудъонга қул қилиб сотилди. Ёшлигининг кўпгина қисмини Румда ўтказгани сабабли, тили уларнинг лаҳжаларига ниҳоятда ўраганиб қолган эди. Унинг заковатли, меҳнаткаш ва ихлосли йигитлигига таажжуб қилган хожаси , уни озод этиб, ҳатто ўз тижоратига шерик ҳам қилиб олди.
        Бир куни... Айтганча, келинг мана шу ҳақида унинг дўсти Аммор ибн Ёсир бизга сўзлаб бера қолсин.   Аммор деди:
       “Суҳайб ибн Синонни Арқамнинг эшиги ёнида учратиб қолдим. Ичкарида Росулуллоҳ  саллаллоҳу алайҳи вассалом асҳоблари билан ўтирган эдилар...Мен ундан:
        “Бу ерда нима қиляпсан?” – деб сўрадим. У эса менга:
        “Ўзинг бу ерда нима қиляпсан? “-деди. Мен:
        « Муҳаммад АСнинг ҳузурларига кириб, суҳбатларини эшитмоқчиман» - дедим. У эса
« Мен ҳам худди шуни истайман» - деди.                                                                      
Бас, иккимиз Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом  ҳузурларига кирдик.У зот Ислом ҳақида бироз сўзлаб бергач,  биз иккимиз Исломни баробар қабул қилдик.У ерда то қоронғи тушгунча қолдик, сўнгра иккаламиз эҳтиёт бўлиб чиқиб кетдик”.
        Демак Суҳайб Арқамнинг  ҳовлисига борадиган йўлни билиб олди . Мана шу билан биргаликда  у ҳидоятга, нурга ва ҳамда буюк ва оғир қурбонликларга бошлайдиган йўлни билиб олди.
 Арқамнинг ҳовлисини ташқи дунёдан тўсиб турувчи бу ёғоч эшикдан хатлаш оддийгина қадам ташлаш бўлибгина қолмай, балки тўлалигича бу оламнинг чегарасидан ўтиш эди. Хаёт тарзи, низоми, аҳлоқлари ва динини ўзида мужассам этган эски оламдан , дини, аҳлоқлари, ҳаёт тарзи ва тартиби умуман ўзгача бўлган янги оламга ўтиш дейиш мумкин.
 Ўша даврда Арқамнинг остонасини ҳатлаш, оддий бир қадам ташлаш эмас, балки ҳақиққатда ва воқеликда қўрқинч ва дахшатдан иборат бўлган кенг ва улкан денгизни кечиб ўтиш эди.
       Бу қадамнинг эгаси Суҳайб ғаройиб инсон бўлиб, эшик олдида унга йўлиққан дўсти  Аммор ибн Ёсир эса ўта фақир инсон эди. Нима сабабдан бу иккови қўрқинч ва дахшатга енгларини шимарган ҳолда пешвоз чиқяптилар?!...
      Албатта бунга сабаб, уни ҳеч қандай қўрқинч енга олмайдиган иймоннинг нидосидир. Албатта унга сабаб, Мухаммад саллаллоҳу алайҳи вассалом шамойилларини  гувоҳи бўлган яхши инсонларнинг қалби ҳидоят ва муҳаббатга тўлиб-тошганлигидандир.
      Албатта у янги порлаган гўзалликдирки, эски ҳаётнинг жирканчликлари, инқирози ва залолатидан зериккан инсонларнинг ақлларига нур сочяпти.
      Ва Албатта бу энг аввало Аллоҳнинг раҳмати ва ҳидояти бўлиб, бу неъматни у ҳоҳлаган бандаларига инъом этади.

*    *     *

    Сухайб мўминлар карвонидан ўз жойини эгаллади...Азобланиб ва таъқибланаётган инсонлар сафидан ўзи учун кенг ва олий маконни эгасига айланди. Шунинг билан бирга фидоийлар сафидан ҳам ўзи учун олий макон ҳозир этди.
       Ислом байроғи остида юриб , Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом га байъат берган мусулмон ўлароқ , Жанобимизга нисбатан калбидаги буюк дўстлиги ҳақида  шундай дейди:
       “Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бирор бир маросимда ёки жангда бўлмасинлар, илло мен ўша ерда эдим... У зотга бирор байъат берилмасин, магарам мен ўша жойда ҳозир эдим. Бирор жойга қўшин жўнатган  бўлсалар, илло мен ўша қўшин орасида ҳозир эдим... Умрларининг аввалидан охиригача бирор ғазотга чиқмасинлар, илло мен у кишининг ўнг ёки чап тарафларида ҳозир эдим... Мусулмонлар олд томондан ўзлари учун хавф сезсалар, магарам мен ўша томонда ҳозир эдим... Борди-ю орқа тарафларидан хавф сезсалар,мен албатта ўша тарфда ҳозир эдим… Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом вафот топиб, роббиларига йўлиққунларигача мен ҳечам у зотни ўзим билан душман орасида қўймаганман...”
       Бу тенгсиз иймон ва буюк дўстликнинг ёрқин кўринишидир.
       Суҳайб р.а. Аллоҳнинг нурига етишиб, Жаноб  Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом нинг муборак қўллари устига қўлларини қўйган аввалги кундан бошлаб, унинг мана шундай ажойиб иймон соҳиби бўлишга ҳақли эканлиги яққол кўриниб турар эди.
      Юқорида зикр қилганимиздек, у масъулиятдан сира қочмасди. Бирон-бир жанг ёки хатарли ишдан ҳечам қолиб кетмаган. Унинг Ислом йўлидаги фидоийлиги ва Жанобимизга бўлган гўзал дўстлиги, ўзининг Маккадан Мадинага хижрат қилган кунда ёрқин намоён бўлди. У мана шу кунда йиллар давомида Маккада амалга оширган фойдали тижорати орқали тўплаган тамомий бойлик, олтин ва кумушларидан воз кечиб, Мадина томон хижрат қилиб, иймони билан қолишни ирода этди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом хижрат қилишни истаётганларини Суҳайб билар эди. Режага кўра у хижрат қиладиган уч кишининг бири бўлиши лозим эди. Улар Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом, Абу Бакр р.а. ва Суҳайб эдилар.
      Аммо қурайш мушриклари уларни хижратдан тўсишга аҳдлашиб олдилар. Суҳайб мушрикларнинг тузоқларига тушиб, бироз муддат хижратдан тўсилиб қолди. Бу аснода Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ва у зотнинг биродарлари Абу Бакр хижратга чиқиб , Аллоҳнинг барокати томон йўл олган эдилар. Суҳайб узоқ фикр қилиб, сўнгра бир айёрлик ишлатиб, ўзини ёмон кўрадиган инсонлар тузоғидан қочишга муваффақ бўлди. Туясининг устига миниб Мадина томон елдек кетарди.
       Бироқ, мушриклар унинг ортидан жўнатган ”овчи”лар Суҳайбга етиб олишди. Суҳайб уларни кўриши биланоқ нидо қилиб, деди:
      ”Эй Қурайш аҳли...Шубҳасиз мен орангиздаги камондан энг бехато отгувчиман…Аллоҳга қасамки, бирортангиз менга яқинлашадиган бўлсангиз ўқдонимдаги барча ўқларни отиб, сўнгра охирги нафасим қолгунча қиличим билан олишаман. Ҳоҳласангиз келаверинг. Ёки бўлмаса мени қўйиб юборсангиз мол-давлатимни қаерда эканлигини сизларга айтаман.»
       Мушриклар ўзаро бироз савдолашгач, унинг молини олишга қарор қилишиб дедилар:
      ”Бизнинг диёримизга фақир ва қашшоқ ҳолда  келган эдинг. Бу ерда кўпдан-кўп мол дунё тўплаб, орамиздаги энг бадавлат кишига айландинг. Энди эса бутун мол-давлатингни олиб кетасанми?»    .Бас,Суҳайб уларга олтин-кумушларини яширган жойини кўрсатди.Улар эса Суҳайбни ўз ҳолига қўйиб,Маккага қайтиб кетишди.
        Ажабо...Улар ҳеч қандай шак-шубҳасиз унинг сўзини қабул қилдилар!..Хатто эҳтиёт учун бирор хужжат талаб этиб ёки сўзининг ростлигига қасам ҳам ичирмадилар...Бу ишончли, ростгўй бўлган Суҳайбнинг кўпгина фазилатларига янада кўпроқ гўзалликни қўшадиган холатдир. Яъни, у инсонлар орасида шу қадар ишончли ва ростгўй бўлгани сабабидан , хатто мушриклар унинг сўзларини шак- шубхасиз қабул этдилар .
Суҳайб бахтиёр холда , ҳижратини давом эттириб, «Қубо» қишлоғига етганда Росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом га етиб олди . Суҳайб келган вақтда Росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом атрофларига баъзи асҳобларни йиғиб , суҳбатлашиб ўтирган эдилар .
Росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом Суҳайбга кўзлари тушиши биланоқ , бениҳоя хурсанд бўлиб дедилар:                 
        “Савдо фойдали бўлди, эй Або Яҳё !!!”
        “Савдо фойдали бўлди, эй Або Яҳё!!!”
Мана шу пайт Аллоҳ Таълонинг қуйдаги оят каримаси нозил бўлди :

        207. Одамлар орасида Аллоҳ ризолиги йўлида ўз жонини берадиган зотлар ҳам бор. Аллоҳ бандаларига ғамҳур, меҳрибондур.

        Ҳа , албатта, Суҳайб ўзининг мўмин нафсини, бутун ёшлигини сарф қилиб тўплаган мол-давлати эвазига сотиб олиб, сира ҳам ўзини алданган деб ҳис этмади . Унга мол-давлат , олтин-кумуш ва дунёнинг ўзини тўлалигича не кераги бор  , вахоланки , у билан иймони ва бахтиёр қалби бирга қолган бўлса?
        Жаноб пайғамбаримиз Суҳайбни жуда севар эдилар . Суҳайб эса бундан мағрурланмасдан ўша-ўша , тақвадор , камтар ва оддийлигида қолар эди .
        Бир кун Жанобимиз уни бир кўзига катта гумича чиққан ҳолда хурмо еб ўтирганини кўрдилар . Росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом кулиб :
        “Бир кўзингда катта гумбича бўла туриб , қандай қилиб хурмони ейяпсан?” -деб сўрадилар. У жавоб бериб деди :
         “Ҳеч қиси йўқ , мен хурмони бошқа кўзим билан ейяпман”    ...!!!
       Суҳайб нихоятда сахий ва очиқ қўл инсон эди . Ўзи учун байтулмолдан келадиган маошнинг ҳаммасини Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилар, хамда  муҳтожларга ва мусибат етганларга ёрдамлашар эди. Таомни суюб турсада,  ўзи емасдан мискин , етим ва есирларга едирар эди. Хатто ҳаддан зиёд саховатини эшитиб Умар р.а унга деди :
       ”Мен сени бошқаларга ниҳоятда кўп таом едириб , хатто исроф қилаяпсан деб ўйлаяпман”  . Суҳайб унга жавоб бериб шундай деди :
       “Мен Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дан эшитганманки , у зот:” Сизларнинг яхшиларигиз , бошқаларга таом едирганларингиз”- деган эдилар ”. 
         Гарчи Суҳайбнинг ҳаёти гўзал ва буюк ҳодисаларга тўла бўлсада , Умар р.а айнан уни мусулмонларга имомлик қилиб намозларини ўқиб беришликка ихтиёр этгани , бутун ҳаётини нур ва буюкликка тўлдирувчи ҳолат бўлди .
        Умар р.а мусулмонларга фажр намозини ўқиб бераётган пайтда , у кишига суйиқасд уюштирилди . Шу пайт Умар р.а асҳобларига охирги васиятларидан бирини айтиб , бундай деди:
     “ Одамларга Суҳайб намоз ўқиб берсин” . Шу куни мўминлар амири Умар р.а. сахобийлардан олти кишини танлаб , уларга янги халифа танлаш ихтиёрини юклади. Мусулмонлар халифасининг асосий вазифаларидан бири, мусулмонларга намозда имомлик қилишдир ...
       Умар р.а вафотидан то янги халифа тайинлангунча одамларга намозларда ким имомлик қилар экан ?
       Албатта Умар р.а ўзининг покиза руҳи Аллоҳ томон йўл олаётган бу фурсатда, мана шу ишга энг ҳақли инсонни танлаши лозим эди .
       Бас, Умар р.а Суҳайбни ихтиёр этди . Янги халифа тайинлангунича , Суҳайбни одамларга намозларида имомлик қилиш учун танлади . Умар Суҳайбнинг лаҳжаси ўзгача эканлигини билган бўлсада , айнан уни бу ишга лойиқ деб топди . Албатта ихтиёрнинг айнан Суҳайб ибн Синон устига тушишлиги,  бу Аллоҳ Таълонинг солиҳ бандаси учун инъом этган буюк неъмати эди .


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио