Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

621-БОБ. ВАСВАСА

«Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: «Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки абадий қолмаслигингиз учунгина ман қилди», деди» (20-оят).

«Бас, шайтон уни васваса қилди. У: «Эй Одам, мен сенга абадият дарахтини ва битмас-туганмас мулкни кўрсатайми?» деди» (120-оят).

«Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз» (16-оят).

«Одамлар Роббисидан,

Одамлар подшоҳидан,

Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман.

Беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг,

Одамлар қалбларига васваса соладиганнинг,

Жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт».

 

1284. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Хаёлимиздан баъзи нарса ўтади. Бироқ қуёш нури тегиб турган ҳамма нарсани бизга мулк қилиб берилса ҳам, уни айттишни истамаймиз», дейишди.

«Шуни топдингизми?» дедилар.

«Ҳа», дейишди.

«Ўша равшан иймондир», дедилар».

 

1285. Шаҳр ибн Хувшаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен тоғам ила Оишанинг ҳузурига кирдим. Бас, у:

«Биримизнинг кўнглида агар уни гапирса, охирати куядиган нарса пайдо бўлади. Агар юзага чиқса, у сабабли қатл қилинади», деди.

У (Оиша) уч марта такбир айтди. Сўнг:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўша нарса ҳақида сўралган эди. Шунда у зот «Агар бирингизда ўша нарса бўлса, уч марта такбир айтсин. Зотан буни фақат мўмингина ҳис қилади», дедилар».

 

1286. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамлар бўлмаган нарсаларни сўрайверадилар. Ҳаттоки, «Аллоҳ ҳамма нарсани яратувчи. Бас, Аллоҳни ким яратган?» дейишади», дедилар».

Васвасанинг зарарларидан:


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио