1283. Муҳаммад ибн Сийрийндан ривоят қилинади:
«Абу Ҳурайра бурнини кийимига артди ва: «Бах! Бах! Қаранглар, Абу Ҳурайра бурнини кийимига артяпти! Бир пайтлар Оишанинг ҳужраси билан минбарнинг ўртасида ерда юмалаб ётар эди. Одамлар уни кўриб, жинни деб ўйлашар эди. Фақат очликдан шундай бўлган эдим», деди».
|