Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

622-БОБ. БАДГУМОНЛИК

1287. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бадгумонликдан сақланиг. Албатта, бадгумонлик энг ёмон ёлғончиликдир. Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг. Ким ўзарга уриниб ўзаро ҳасад қилишманг. Бир бирингизни ёмон кўрманг ва бир бирингизга қарши тадбир қилманг. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», дедилар».

 

1288. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан бири билан эдилар. Олдиларидан бир киши ўтди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни чақириб:

«Эй фалончи, бу аёл менинг хотиним фалончи», дедилар.

«Ким ҳақида гумон қилсам ҳам, Сиз ҳақингизда гумон қилмасман», деди.

«Шайтон одам боласида унинг қони юргандек юради», дедилар».

 

1289. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Нарсаси ўғирланган ҳадеб гумон қилаверса, ўғридан ҳам (гуноҳи) катта бўлиши мумкин».

 

1290. Билол ибн Саъд Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Муовия Абу Дардога мактуб ёзиб, менга Димашқнинг фосиқларини ёзиб юбор, деди. Бас, у:

«Димашқнинг фосиқлари билан ишим йўқ. Уларни  қаердан биламан?» деди. Шунда ўғли Билол:

«Уларни мен ёзаман», деди ва ёзди.

«Сен уларни қаердан билдинг? Улардан бўлганинг учун фосиқликларини билгансан. Ўзингдан бошлаб ёз», деди. 

Уларнинг исмларини юбормади».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио