Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

582-БОБ. ЧИРОҚНИ ЎЧИРИБ ЁТИШ

1221. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эшикларни беркитинг. Мешларни боғланг. Идишларнинг устини ёпинг. Чироқларни ўчиринг. Бас, шайтон беркилганни оча олмас. Боғланганни еча олмас. Идишларни очолмас. Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юборур», дедилар».

 

1. «Эшикларни беркитинг».

 

2. «Мешларни боғланг».

 

3. «Идишларнинг устини ёпинг».

 

4. «Чироқларни ўчиринг».

«Бас, шайтон беркилганни оча олмас. Боғланганни еча олмас. Идишларни очолмас».

 

1222. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Сичқон келиб, пиликни мудрай бошлади. Ходима уни ҳайдади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўявер уни» дедилар. Сичқон уни У зот ўтирган хамра устига ташлади. Унинг дирҳамдек жойи куйди.

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон ухласангиз, чироқларингизни ўчиринг. Чунки шайтон манабунга ўхшаганга амр қилса, куйиб қолишингиз мумкин», дедилар».

 

1223. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кечаси уйғонсалар, сичқон чироқнинг пилигини тортиб кетаётган экан. Ул уни тортиб шифтга чиққанди. Устиларидан уйга ўт кетиши учун. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни лаънатладилар ва эҳромдаги одамга уни ўлдиршни ҳалол қилдилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио