1219. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки қўлини ювмай ухлашга ётиб, кечаси унга бир мусийбат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».
1220. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қўлида мойи билан ухлаб қолиб, тунда унга бирор мусийбат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».
|