1224. Солимдан, у отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ухлаётган пайтингизда уйингизда оловни қолдирманг», дедилар».
1225. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар розияллоҳу анҳу: «Олов душмандир, ундан ҳазир бўлинг», деди».
1226. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уйларингизда оловни қолдирманглар. У душмандир», дедилар».
1227. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мадийнада бир уй кечаси аҳли ичида ёнди. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилди.
Шунда У зот:
«Албатта, олов сизга душмандир. Қачон ухласангиз, уни ўчиринг», дедилар».
|