1215. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламоқчи бўлсалар, ўнг қўлларини ўнг юзларининг остига қўйиб: «Эй Аллоҳим! Бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингда мени азобингдан сақла», дер эдилар».