Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

576-БОБ. УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ДУОНИНГ ФАЗЛИ

1213. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашга ётганларида ўнг томонлари билан ётар эдилар ва сўнг:

«Аллоҳим! Нафсимни Сенга таслим қилдим, юзимни Сенга бурдим, Сенга рағбат қилган ва Сендан қўрққан ҳолимда ишларимни ўзингга топширдим, орқамни ўзингга тирадим. Ўзингдан бошқа нажот берувчи ва паноҳ берувчи йўқдир. Нозил қилган китобингга, юборган Пайғамбарингга иймон келтирдим» дер эдилар ва «Ким буларни айтса ва ўша кечада вафот этса, соф табиат ила вафот этади», дердилар».

 

1214. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши уйига кирганда ёки ухлашга ётганда унинг ҳузурига фаришта ва шайтон шошилади.

Фаришта «Яхшилик билан якунла» дейди.

Шайтон «Ёмонлик билан якунла» дейди.

Агар у Аллоҳга ҳамд айтса, Уни (шайтонни) қувади ва кечаси уни муҳофаза қилиб чиқади.

У уйқудан турганда ҳузурига фаришта билан шайтон шошилади ва аввалига ўхшашни айтишади. Агар у Аллоҳни зикр қилиб, «Ўлганимдан сўнг жонимни қайтариб берган, уйқусида ўлдириб қўймаган Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Осмонлару ерни қулаб тушишларидан ушлаб тутурадиган, Агар улар қулайдиган бўлсалар, Ундан ўзга ҳеч ким уларни ушлаб тура олмас, ўта ҳалийм ва ўта мағфиратли бўлган зотга ҳамд бўлсин!

Ва осмонни ер устига Ўзининг изнисиз қулашидан ушлаб турувчи.... (Раууф ва Раҳиймгача) ҳамд бўлсин!» деса, агар ўлса шаҳид бўлади, ўрнидан туриб намоз ўқиса, намози фазийлат бўлади».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио