Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

575-БОБ. ЁТОҚҚА ЁТГАНДА НИМА ДЕЙИЛАДИ

1205. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламоқчи бўлсалар:

«Аллоҳим! Сенинг исминг билан ўламан ва тириламан», уйқудан уйғонганларида «Бизни ўлдирганидан кейин яна тирилтирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин ва Унинг ўзигагина тўпланиб борилади», дер эдилар».

 

1206. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ётоқларига ётганларида:

«Бизга таом берган, шароб берган, кифоя қилган ва жойлаган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Кифоячиси ҳам, жойловчиси ҳам йўқлар қанча», дер эдилар».

 

1207. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алиф Лаам Танзийл...» ва «Таборакаллазий бядиҳил Мулк»ни ўқимасдан ухламас эдилар».

Абу Зубайр: «Мана шу икки суранинг Қуръондаги ҳар бир сурадан етмиш ҳасана зиёда фазли бор. Ким шу икки сурани ўқиса, унга етмишта савоб ёзилади, даражаси етмиш поғона кўтарилади, етмишта хатоси ўчирилади», деди».

 

1208. Абул Аҳвасдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ: «Зикр пайтидаги уйқу шайтондан. Агар ишонмасангиз, тажриба қилиб кўринг. Қай бирингиз ёнбошини ётоққа қўйса ва ухламоқчи бўлса, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсин», деди».

 

1209. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Таборак» ва «Алийф, лаам, мийм Сажда»ини ўқимасдан ухламас эдилар».

 

1210. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қайси бирингиз ётоғига ётмоқчи бўлса, изорининг ичини қарасин, ётадиган жойини у билан супуриб ташласин, чунки у ерда нима борлигини билиб бўлмайди.

Ётганда ўнг ёнбоши билан ётиб, «Аллоҳим, сенинг исминг билан ёнбошимни ерга қўйдим. Шу ётишда жонимни олсанг, унга раҳм қилгин. Агар қайтиб туришни насиб қилсанг, солиҳларнинг муҳофаза қилган нарсанг ила уни ҳам муҳофаза қилгин ёки солиҳ бандаларинг қаторида» десин», - дедилар».

 

1211. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётоққа ётаётганларида ўнг томонлари билан ётар эдилар ва «Аллоҳим! Юзимни Сенга бурдим. Нафсимни Сенга топширдим. Сендан қўрққан ва рағбат қилган ҳолимда орқамни Ўзингга тирадим. Сендан бошқа нажот, паноҳ берувчи йўқ. Нозил қилган китобингга, юборган Пайғамбарингга иймон келтирдим» дер эдилар.

«Ким шуларни кечаси айтса, шу кечада ўлса соф табиат билан ўлади», дердилар». 

 

1212. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётоқларига  жойлашганларида:

«Эй осмонлару ернинг, ҳар бир нарсанинг Роббиси, данакни ва донни бўлгувчи, Таврот, Инжил, Қуръонларни нозил қилувчи Аллоҳим!

Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутадиган ҳар бир нарса ёмонлигидан паноҳ тилайман.

Сен Аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ!

Сен Охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ!

Сен Зоҳирсан! Сендан устин ҳеч нарса йўқ!

Сен Ботинсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ!

Қарзимни узгин! Фақирликдан мени бой қилгин», дер эдилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио