Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

574-БОБ. КЕЧ КИРГАНДА НИМА ДЕЙИЛАДИ

1202. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Бакр:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Менга эрталаб ва кечқурун айтадиган нарсани таълим беринг», деди.

«Аллоҳим! Ғайбни ва шаҳодатни билгувчи зот! Осмонлару ерни яратувчи зот! Ҳамма нарсанинг Роббиси ва Подшоҳи! Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқ! Сендан нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг шарридан ва ширкидан паноҳ тилайман» дегин.

Буни эрталаб, кечқурун ва ухлашга ётганингда айтгин», дедилар».

 

1203. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Шунга ўхшаш ва: «Робба кулли шайъин ва малийкаҳу» (ҳар бир нарсанинг подшоҳи ва эгаси) ва «Шарриш шайтони ва ширкиҳи» бор.

 

1204. Абу Рошид Ҳабронийдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Амрнинг олдига бордим ва унга:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган нарсаларингдан айтиб бер», дедим.

Шунда у менга бир саҳифани ташлади ва:

«Буни менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёздирган эдилар», деди.

Унга назар солсам, қуйидагилар ёзилган экан:

«Абу Бакр Сиддийқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илтимос қилиб:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Менга эрталаб ва кечқурун ўқиб турадиган дуони ўргатиб қўйинг», деди. Шунда У зот:

«Эй Абу Бакр! Аллоҳим! Ғайбни ва шаҳодатни билгувчи зот! Осмонлару ерни яратувчи зот! Ҳамма нарсанинг Роббиси ва Подшоҳи! Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқ! Сендан нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг шарридан ва ширкидан паноҳ тилайман. Ўз нафсимга ёмонлик қилишдан ёки мусулмонга жалб қилишдан», дегин, дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио