Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

573-БОБ. УЙҒОНГАНДА НИМА ДЕЙИЛАДИ

1199. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонгда уйғонганларида:

«Аллоҳим, Сен билан тонг оттирдик, Сен билан кеч киритдик, Сен бизни яшатасан, Сен бизни ўлдирасан. Албатта, қайта йиғилиш ҳам Сенгадир», дер эдилар.

Кеч киритганларида:

«Аллоҳим, Сен билан кеч киритдик, Сен билан тонг оттирдик, Сен бизни яшатасан, Сен бизни ўлдирасан. Албатта, қайтиб бориш ҳам Сенгадир», дер эдилар».

 

1200. Жубайр Ибн Абу Сулаймон ибн Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Умарнинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганда ва кеч бўлганда ҳар доим:

«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Албатта, мен Сендан авф қилишингни, дунё ва динимга, аҳли аёлим ва молимга офият сўрайман.

Аллоҳим! Менинг айбларимни бекитгин, қўрқувларимни омонликка айлантиргин!

Аллоҳим! Олдимдан, ортимдан, ўнгимдан, чапимдан, устимдан Ўзинг асрагин! Сенинг улуғлингинг ила остимдан бало етишидан паноҳ сўрайман» деган калималарни тарк қилмас эдилар», деганини эшитдим».

 

1201. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким тонгда уйғониб «Аллоҳим! Албатта, биз тонг оттирдик. Ўзингни гувоҳ қилиб ва Аршингни кўтариб турганларни, фаришталарингни, ҳамма маҳлуқотларингни шоҳид қилиб дуо қиламиз. Албатта Сен Ўзингдан бошқа илоҳу маъбуд йўқ Зотсан. Фақат Ўзинг борсан, шеригинг йўқ.

Албатта, Муҳаммад Сенинг банданг ва Расулингдир деса, албатта, Аллоҳ ўша куни унинг тўртдан бирини дўзахдан озод қилади. Ким икки марта айтса ярмини дўзахдан озод қилади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ ўша куни уни дўзахдан озод қилади», дедилар».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио