Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

572-БОБ. СОҲИБЛАРИ ОЛДИДА ОЁҚ УЗАТИШ ЁКИ ЁНБОШЛАШ

1198. Шиҳом ибн Ибод Асрий Абдулқайс ҳайъатининг бир аъзосидан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ҳайъат бўлиб боришимиз аён бўлганда йўлга тушдик. Етай деганимизда туясини тезлатиб келаётган бир киши йўлиқди ва бизга салом берди. Биз алик олдик. У бизга қараб:

«Қавм кимдан?» деди.

«Абдулқайснинг ҳайъати», дедик.

«Марҳабо! Хуш келибсиз! Сизларни излаб юрган эдим. Сизларга суюнчини башорат қилишга келдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кеча кун чиқар томонга қараб туриб бизларга «Иншааллоҳ, эртага шу томондан (яъни, машриқдан) арабларнинг энг яхши ҳайъати келади», дедилар.

Мен тун билан безовталаниб чиқдим. Тонг отиши билан уловимни эгарлаб, йўлга чиқдим. Қуёш ёйилгунча тўхтамай юрдим. Энди қайтмоқчи бўлиб турганимда уловларингизнинг боши кўриниб қолди», деди.

Сўнг уловининг юганини тортиб, орқага қайтарди ва уни қамчилаб, шитоб билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига етиб борди. У зотнинг атрофларида саҳобалари; ансорийлар, муҳожирлар бор эди. Бас, у:

«Ота-онам сизга фидо бўлсин, мен сизга Абдулқайс ҳайъати келганини суюнчилашга келдим!» деди.

«Эй Умар, сен уларни қаердан билдинг?» дедилар.

«Ана улар, орқамдан келишяпти», деди.

«Аллоҳ сенга яхшиликни башорат қилсин», дедилар.

Қавм ўтирган жойида тайёрлана бошлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган жойларида ридоларининг этагини ерга ёзиб, унинг устига ёнбошлаб, оёқларини узатдилар.

Ҳайъат келди ва ансорийлар ҳам, муҳожирлар ҳам хурсанд бўлдилар. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ва асҳобларини кўргач хурсанд бўлиб уловларини тезладилар. Шошилиб етиб келдилар. Қавм уларга йўл очди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнбошлаган ҳолларида эди.

Ашажж - Мунзир ибн Оъиз ибн Мунзир ибн Ҳорис ибн Нуъмон ибн Зиёд ибн Аср - орқада қолиб, ҳамма уловларни тўплади, туяларни чўктирди, юкларни туширди ва нарсаларни саранжом қилди. Сўнг йўл кийимларини ечиб, ўзларининг хуржундан кийим олиб, кийди ва шошилмай келди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Улуғингиз, Раҳбарингиз ва ишбошингиз ким?» дедилар. Уларнинг барчаси уни кўрсатишди.

«Бу улуғларингизнинг ўғлими?» дедилар.

«Жоҳилиятда унинг оталари бизнинг бошлиғимиз бўлган. У бизни Исломга бошловчимиз», дейишди.

Ашажж етиб келиб бир чеккага ўтирмоқчи бўлди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб ўтирдилар ва

«Ҳой Ашажж, бу ёққа», дедилар.

У зот уни ўша куни биринчи бўлиб Ашажж деб номладилар. У эмизукли пайтида эшакнинг туёғи тегиб, ойга ўхшаб қолган эди.

У зот уни ёнларига ўтирғизиб, лутф-марҳамат кўрсатдилар ва унинг улардан фазлини билдилар.

Қавм Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга савол берар, У зот жавоб берар эдилар. Пироврдида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўзингиз билан егуликдан бирор нарса борми?» дедилар.

«Ҳа» дейишди ва шошиб бориб, ҳамма ўзининг юкини очиб, қуритилган хурмони ҳовучларида олиб келиб, У зотнинг олдиларидаги идишга солишди. У зотнинг олдиларида икки аршиндан қисқароқ, бир аршиндан узунроқ хурмо шохи бори эди. Уни қўлларидан қўймай олиб юрардилар. Бас, у билан бир хурмо тўпини кўрсатиб:

«Мана буни «Таъзуз» дейсизларми?» дедилар.

«Ҳа», дейишди.

«Мана буни «Сарафон» дейсизлар-а?» дедилар.

«Ҳа», дейишди.

«Мана бунисини «Барний» дейсизларми?» дедилар

«Ҳа», дейишди.

«У хурмоингизнинг энг яхшиси ва фойдалиси», дедилар.

Қавмнинг шайхларидан бири:

«Баракаси кўпи ҳам», деди.

У бизда ниҳоятда кўп бўлганидан туя ва эшакларимизга ем қилиб берардик. Ўша элчилигимиздан қайтганимиздан кейин унга рағбатимиз кучайди ва унинг кўчатини кўпайтирдик бориб-бориб, асосий месамизга айланди ҳамда унда баракани кўрдик».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио