1196. Муслим ибн Абу Марямдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Умар уйидан чиқаётганида: «Аллоҳумма саллимни ва саллим минни», дер эди».
1197. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларидан чиқаётганларида:
«Бисмиллаҳ, Аллоҳнинг ўзига таваккул қилдим, Аллоҳдан бошқада куч ва қувват йўқ», дер эдилар».
|