1136. Абдурроҳман ибн Абу Амра Ансорийдан ривоят қилинади:
«Абу Саъийд Худрийни жанозага чақирилди. У кеч қолиб, одамлар жойлашиб олишди. Кейин у етиб келгач, одамлар уни кўриб шошиб қолишди. Баъзиси ўрнидан туриб, ўз жойига уни ўтқазмоқчи бўлди. Бас, у:
«Йўқ! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Мажлисларнинг яхшиси кенгидир», деганларини эшитганман», деди. Сўнгра кенгроқ жойга ўтирди».
|