Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

532-БОБ. ҚАНДАЙ ТОНГ ОТТИРДИНГ ДЕГАНДА ҚАНДАЙ ЖАВОБ БЕРИЛАДИ

1133. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Қандай тонг оттирдингиз?» дейилди.

«Яхшилик билан. Жанозага бормаган, беморни кўрмаган қавмлардан кўра», дедилар».

 

1134. Муҳожирдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан жуссали, ҳазрамий киши билан ўтар эдим. Қачон у кишига: «Қандай тонг оттирдинг?» дейилса, «Аллоҳга ширк келтирмаймиз», дер эди».

 

1135. Сайф ибн Ваҳбдан ривоят қилинади:

«Абу Туфайл менга:

«Сенга қанча келди?» деди.

«Мен ўттиз уч ёшдаман», дедим.

«Мен сенга Ҳузайфа ибн Ямондан эшитган ҳадисимни айтиб берайми? Муҳориб ибн Хосфадан бўлган Амр ибн Сулайъ - у саҳоба эди ва ўшанда менинг бугунги ёшимда эди. Мен эса сенинг бугунги ёшингда эдим.

Ҳузайфа масжиддалигида унинг олдига бордик. Мен қавмнинг охирига ўтирдим. Амр бориб унинг рўпарасига турди ва:

«Қандай тонг оттирдинг ёки қандай кеч киритдинг, эй Аллоҳнинг бандаси?» деди.

«Аллоҳга ҳамд бўлсин», деди.

«Сендан бизга етаётган ҳадислар қандай ҳадислар?» деди.

«Эй Амр! Сен мендан нима етди?» деди.

«Мен эшитмаган ҳадислар», деди.

«Аллоҳга қасамки, агар эшитган нарсамни айтсам, бу кеча менга интизор бўла олмас эдингиз.

Лекин, эй Амр ибн Сулайъ, Қайснинг Шомда кетма-кет бўлиб юрганлигини кўрсанг, эҳтиёт бўл, ҳазир бўл.

Аллоҳга қасамки, Қайс Аллоҳнинг бирорта мўмин бандасини қўймай, қўрқитади ёки ўлдиради.

Аллоҳга қасамки, уларнинг бошига шундай замон келадики, уларга ғоят оғир бўлади», деди.

«Қавмингга ёрдаминг нима?» деди.

«Бу менинг ишим», деди ва Амр ўтирди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио