Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

529-БОБ. ҚАНДАЙ ТОНГ ОТТИРДИНГ

1129. Маҳмуд ибн Лубайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Хандақ куни Саъднинг йўғон томири мусийбатга учраганда оғирлашиб қолди. Уни Рафийда деган аёлнинг олдига олиб бордилар. У ярадорларни даволар эди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдидан ўтсалар «Қандай кечкиртдинг?» дердилар. Тонг отса, «Қандай тонг орттирдинг?» дердилар.

Бас, у хабар берарди».

 

1130. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади (Каъб ибн Молик тавбаси қабул қилинган уч кишидан бири эди):

«Ибн Аббос унга хабар берган:

«Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этишларидан аввалги беморликларида У зотнинг ҳузурларидан чиқди. Шунда одамлар:

«Эй Абул Ҳасан! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай тонг оттирдилар?» дейишади.

«Аллоҳга ҳамд бўлсин, тузалган ҳолда тонг оттирдилар», деди.

Шунда Аббос ибн Абдумуттолиб унинг қўлидан ушлаб:

«Аллоҳга қасамки, уч кундан кейин асога қул бўлишингни биласанми? Мен бўлсам, Аллоҳга қасамки! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу беморликларида вафот этишларини гумон қилмоқдаман. Абдулмуттолиб аҳлининг юзлари вафотдан олдин қандай бўлишини биламан. Бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бор. У Зотдан бу иш кимга бўлишини сўраб олайлик. Агар у бизга қоладиган бўлса, шуни билайлик. Биздан бошқага қоладиган бўлса, У зотга гапирайлик, бизга васият қилсинлар», деди.

Шунда Али:

«Аллоҳга қасамки, агар сўрасак ва биздан буни манъ қилсалар, У зотдан одамлар умрбод бизга бу ишни бермайдилар. Аллоҳга қасамки, мен бу нарсани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳеч сўрамайман», деди».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио