Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

528-БОБ. МАКТУБ ЁЗИШДА КИМДАН БОШЛАЙДИ

1124. Нофеъдан ривоят қилинади:

«Ибн Умарнинг Муовияда ҳожати бор эди. Бас, унга мактуб ёзишни ирода қилди. Одамлар: «Ундан бошла» дейишди. Улар уни қистайверганларидан кейин «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Муовияга...» деб ёзди».

 

1125. Анас ибн Сирийндан ривоят қилинади:

«Ибн Умарга мактуб ёзиб бердим. Бас, у:

«Ёз! «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аммо баъд, Фалончига» деди».

 

1126. Анас ибн Сирийндан ривоят қилинади:

«Бир киши Ибн Умарнинг олдида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, фалончига» деб ёзди. Шунда Ибн Умар  уни қайтарди ва «Бисмиллаҳи» деган! У бунга», деди».

 

1127. Оли Зайднинг катталаридан бўлган бир кишидан ривоят қилинади:

«Зайд ибн Собит ушбу мактубни ёзди:

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳнинг бандаси, мўминларнинг амири Муовияга Зайд ибн Собитдан. Эй мўминларнинг амири, сизга Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин. Ўзидан бошқа илоҳу маъбуд бўлмаган Аллоҳга ҳам бўлсин. Аммо баъд».

 

1128. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бани Исроилдан бир киши - ҳадисни зикр қилди – У ўз соҳибига «Фалончидан Пистончига деб мактуб ёзди», дедилар».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио