809. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бирингиз «Менинг нафсим ифлос бўлди» демасин. Лекин «Нафсим хира бўлди» десин», дедилар».
810. Абу Умома ибн Саҳн Ҳунайфдан, у отасидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирингиз «Менинг нафсим ифлос бўлди» демасин. Лекин «нафсим хира бўлди» десин», дедилар».
|