804. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Саъддан бошқа ҳеч кимга ота-оналарини фидо қилганларини кўрмадим. Фақат Саъдгагина «От! Сенга ота-онам фидо бўлсин!» деганларини эшитганман».
805. Абдуллоҳ ибн Бурайдадан у отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга чиқдилар. Абу Мусо Қуръон қироат қилаётган эди. Бас, У зот:
«Бу ким?» дедилар.
«Мен Бурайдаман, сизга фидо бўлай», дедим.
«Мана бунга Оли Довуднинг мизморларидан бир мизмор берилгандир», дедилар».
|