Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

349-БОБ КИШИНИНГ ЖОНИМ СЕНГА ФИДО ДЕЙИШИ

802. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Толҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўпараларига тиз чўкиб ўтирар, камонидан ўқларини чиқариб, ёйиб қўйиб:

«Менинг юзим Сизнинг юзингизга тўсиқ бўлсин,

Менинг жоним Сизнинг жонингизга фидо бўлсин», дер эди».

 

803. Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақийъ томон юриб кетдилар. Мен ҳам ортларидан эргашиб бордим. Орқаларига ўгирилиб қараб, мени кўрдилар ва:

«Эй Абу Зарр!» дедилар.

«Лаббайка! Ё Аллоҳнинг Расули! Ва саъдайка! Ва Сизга фидо бўлай», дедим.

«Бу дунёда нарсаси кўп бўлганлар қиёмат кунида нарсаси оз бўлганлардир. Аммо ким мана бундоқ, мана бундоқ, деб ҳақни айтса, ундай бўлмайди», дедилар.

«Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир» дедим. У Зот «Ана шундай» деб уч марта айтдилар.

Сўнгра олдимиздан Уҳуд тоғи чиқди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй Абу Зарр!» дедилар.

«Лаббай, Ё Аллоҳнинг Расули! Ва саъдайка! Ва Сизга фидо бўлай!» дедим.

«Оли Муҳаммад учун мана шу Уҳуд тоғи тиллога айланиб қолса ва бир куннинг ичида уларнинг ҳузурида бир динор қолиши мени хурсанд қилмайди. Ёки мисқол», дедилар.

Сўнг йўлимиздан бир водий чиқди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам илгарилаб кетдилар. Мен бирор ҳожатлари бўлса керак, деб ортда қолдим. Бир чекада ўтириб турдим. У Зот кечикиб кетдилар. У зот ҳақларида қўрқинчга ҳам бордим. Сўнг қулоғимга бир одам билан пичирлашиб гаплашаётганларининг овози келди. Бироздан кейин ёлғиз ўзлари мен томон чиқдилар. Шунда мен:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Пичирлашиб гаплашган одамингиз ким эди?» дедим.

«Эшитдингми?» дедилар.

«Ҳа» дедим.

«У Жаброил эди. Ҳузуримга келиб, умматимдан ким Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмай ўладиган бўлса, жаннатга киришини башорат қилди», дедилар.

«Зино ва ўғирлик қилган бўлса ҳамми?» дедим.

«Ҳа», дедилар».

 

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио