779. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон бирингиз ҳожатини сўраса, енгил қилиб сўрасин. Бари бир унга тақдир қилингани бўлади. У ўз соҳибига бориб уни ҳадеб мақтайвермасин. Тағин унинг белини синдирмасин», дедилар».
780. Ибн Абдуллоҳ Ҳазалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ қачон бир банданинг жонини қаерда олмоқчи бўлса, унинг ҳожатини ўша ерга туширади», дедилар».
|