778. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Ё Аллоҳнинг Расули! Қайси садақанинг ажри афзал?» деди.
«Аммо, отанг билан қасамки, бунинг хабарини ҳозир эшитасан. Ўзинг соғ-саломат, мол-дунём кўпайса эди, деб қизиқиб турган ва камбағалликдан қўрқиб турган пайтда садақа қилмоғинг. Ортга суриб келиб жон ҳиқилдоққа келганида «фалончига бунча, фалончига бунча дема. Ҳолбуки, фалончига бўлгани бўлган», дедилар».
|