Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

333-БОБ КИШИНИНГ «ШЎРИНГ ҚУРСИН» ДЕЙИШИ

772. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонликка аталган туяни ҳайдаб кетаётган бир кишини кўрдилар ва:

«Уни миниб ол», дедилар.

«Бу – қурбонликка аталган туя», деди.

«Уни миниб ол», дедилар.

«Бу – қурбонликка аталган туя», деди.

«Уни миниб ол», дедилар.

«Бу – қурбонликка аталган туя», деди.

«Уни миниб ол! Шўринг қуругир!» дедилар».

 

773. Ибн Рифоъа ал-Қаразийдан ривоят қилинади:

«Ибн Аббоснинг ўзидан «Мен нон, гўшт еган эдим, таҳорат қиламанми?» деб сўраган одамга «Шўринг қурисин! Пок нарсалардан ҳам таҳорат қиласанми?!» деганини эшитдим».

 

774. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайн куни Жаъронада эдилар. Ёмбилар Билолнинг қучоғида эди. У зот тақсимлар эдилар. Бас, бир киши олдиларига келиб:

«Адолат қил! Сен адолат қилмаяпсан!» деди.

«Шўринг қурсин! Мен адолат қилмасам, ким адолат қилади?!» дедилар. Шунда Умар:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Қўйиб беринг! Бу мунофиқнинг бўйнини чопиб ташлай!» деди.

«Унинг ўз соҳиблари бор. Улар Қуръонни ўқийдилар, лекин ўқиганлари бўғизларидан нарига ўтмайди. Диндан худди камондан отилган ўқдек чиқиб кетадилар», дедилар».

 

775. Башир ибн Маъбад ас-Судусийдан ривоят қилинади:

«Унинг асл исми Заҳм ибн Маъбад эди. Ҳижрат қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Бас, У зот унга:

«Исминг нима?» дедилар.

«Заҳм», деди.

«Йўқ! Сенинг исминг Башир», дедилар.

У айтдики:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юриб бораётганимда, мушрикларнинг қабрлари олдидан ўтдилар ва:

«Анавулардан жуда кўп яхшиликлар ўтиб кетди» деб уч марта айтдилар. Сўнг мусулмонларнинг қабрлари олдидан ўтдилар ва:

«Анавулар жуда кўп яхшиликларни топдилар» деб уч марта айтдилар. Бирдан кўзлари икки кавуш кийиб, қабрларнинг устидан юриб кетаётган кишига тушиб қолди ва:

«Ҳой икки кавуши бор! Икки кавушингни ташла!» дедилар. Ҳалиги киши қараб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди-ю, шу заҳоти кавушларини ечиб, отиб юборди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио