332-БОБ
КИШИ ЎЗ БИРОДАРИ БУРИЛИБ КЕТГАНДА ТИКИЛИБ НАЗАР СОЛМАЙДИ
771. Мужоҳид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши биродарининг орқасидан узоқ тикилиши ва бурилиб кетганда орқасидан назарини эргаштириб қараб қолиши макруҳ. Шунингдек, «Қаердан келдинг, қаерга борасан?» деб сўраши ҳам макруҳ».