769. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирортангиз зинҳор «Замон ўлсин», демасин. Чунки Аллоҳнинг Ўзи замондир», дедилар».
770. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз «Замони ўлсин» демасин. Чунки Аллоҳ Азза ва Жалла «Мен замонман. Тунни ҳам, кунни ҳам келтираман. Қачон ҳоҳласам, икковини олиб ҳам қўяман», деган.
Яна зинҳор узумни карм демасин. Чунки карм мусулмон одамдир», дедилар».
|