Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МЕРОСЛАРИ ҲАҚИДА

Бу бобда келган ҳадисларнинг ҳаммасининг мазмуни шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган мол – садақадир. Ворисларга тақсим этилмас. Ахли суннат ва жамоат уламолари бу масалада ҳаммалари иттифоқ қилганлар. Тамоми набийлар қолдирган нарсалари ҳам аксари уламолар наздида шундайдир. Бунинг сабабларидан бири шуки, набийлар қабрларида тирикдирлар. Тирикнинг моли тақсим қилинмайди. Ва хотини бошқага никоҳ этилмайди ва ҳоказо.

315. Амр ибн ал-Хорис розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан кейин фақат урушда киядиган қилич, найза, зурра ва қалқон каби аслаҳаларини ва ҳамиша минадиган дулдул номли хачирларини ва бир мунча ерларини қолдириб кетдилар ва уларни ҳам ҳаётларида садақа қилгандилар.

И з о ҳ. Жанобнинг ерлари Фидак заминининг ярмини ва водий Қуро заминининг учдан бири ва Бани Надир заминининг учдан бири ва Хайбар Хумсидан иборат бўлган хиссалари эди. Бу ерларнинг хосили умумий эди. Яъни ўзларига, оилаларига ва мусулмон фақирларга улардин хисса тақсим этилар эди.

316. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: Фотима розияллоҳу анҳо Халифаи аввал Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳузурларига келдилар ва савол қилдилар: Сиздан қолган меросларингизни ким олади? Абу Бакр розияллоҳу анҳу дедилар: Ахлим ва авлодим оладилар. Фотима дедилар: Шундай бўлса, мен нима учун отамнинг меросларини олмайман? Абу Бакр дедилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганманки: Бизлар (яъни, пайғамбарлар)нинг ворисларимиз бўлмайди. Молларимиз уларга тақсим этилмайди, лекин мен вақфларга назорат қилувчи бўлиб турганлигим учун кимларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бош бўлган бўлсалар, мен ҳам уларга бош бўламан. Кимларга Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи васаллам нафақа бериб келган бўлсалар, мен ҳам уларга нафақа бераман.

317. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Бизларнинг ворисларимиз бўлмайди. Нима нарса бизлардан қолган бўлса, у садақа бўлади.

318. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Менинг ворисларим ўз ўрталарида мендан кейин на тилло тақсим қиладилар ва на кумуш. Мендан нима қолган бўлса, хотинларим нафақаларига ва Халифам заруриятига сарф қилинади. Ортгани садақа бўлади.

319. Молик ибн Авс розияллоҳу анҳу дедилар: Мен бир кун Амирул-Мўминин Умар розияллоҳу анҳу ҳузурларига кирдим. Мендан кейин Абдураҳмон ибн Авф ва Талха ва Саъд кирдилар. Бир оздан кейин Али ва Аббос жанжаллашиб келдилар. Умар розияллоҳу анҳуга боқиб дедилар: Ҳаммаларингиздан еру осмоннинг молики бўлган Худо номида қасам бериб туриб, савол қиламан: «Биласизларми, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дегандилар: Бизнинг ворисларимиз бўлмас, биздан нима нарса қолса, садақа бўлур». Ўтирганларнинг ҳаммалари дедилар: Ҳа, шундай деганлар.

И з о ҳ. Умар Ибн Надир заминидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хиссаларини Али ва Аббос икковларига ўзлари ва оилалари учун ҳарж қилиб, зиёдасини садақа қилишлари учун берган эдилар. Шу ер устида жанжал бўлган эди.

320. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан на тилла ва на кумуш ва на қўй ва на туя қолгандир. Ровий дедилар: Оиша ва на қул ва на чўри ҳам дедиларми, ё демадиларми? Лекин бошқа ривоятларда бордир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио