Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ТУШДА КЎРМОҚЛИК ҲАҚИДАГИ ҲАДИСЛАР

Тушда бир нарсани кўрмоқ уч турли бўлади. Биринчи, яхши туш, яъни, муборак хоббу Аллоҳ Таоло тарафидан бир башорат бўлади. Иккинчи, одам қўрқадиган ташвишли туш бу шайтон тарафидан бўлади. Мусулмонга озор бермоқ учун кўрсатилади. Учинчи инсоннинг ўз хаёллари ва васвасалари тушда кўрилади.

Бир мусулмон агар Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу васалламни тушида кўрса, ҳақиқатда Жанобнинг ўзларини кўрган бўлади. Шайтонда Жанобнинг суратларига ўтиб туриб кўриниш қудрати йўқдир.

321. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Кимки тушида мени кўрса, у одам ҳақиқатда мени кўрган бўлади, чунки шайтон менинг суратимга ўтиб кўрина олмас.

322. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Ҳар ким мени тушида кўрса, у албатта, менинг ўзимни кўрган бўлади. Чунки шайтон менинг суратимда кўринмайди ва менга ўхшай олмайди.

И з о ҳ. Аллоҳ Таоло пайғамбаримизнинг ҳаётларида ўзларини қандай шайтоннинг таъсирларидан саломат сақлаган бўлса, вафотларидан кейин ҳам суратларини унинг касридан махфуз сақлагандир.

323. Язид Форсий розияллоҳу анҳу мусҳаф ёзар эдилар. Бир кеча тушларида Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи васалламни кўрдилар. Ибн Аббос розиёллоҳу анҳумо у замонда тирик эдилар. Тушларини у зотга баён қилдилар. Ибн Аббос дедилар: Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дегандиларки, шайтон ўзини менга ўхшатиб кўрила олмас. Кимки мени тушида кўрса, у ҳақиқатда мени кўрибди. Кейин ибн Аббос Язид Форсийга дедилар: Сен ўша тушда кўрган одамингнинг шаклларини баён қила оласанми? Язид Форсий деди: Ҳа. Баён қила оламан: у зот қоматда ҳам жисмда ҳам мўътадил бир зот эдилар. (Яъни, на узун ва на қисқа, на семиз ва на ориқ, ўрта бир ҳолда эдилар). Муборак ранглари оққа мойил, буғдойранг эди. Кўзлари сурма қўйилган, оғизлари кулиб турган, юзларининг мудаввирлиги ярашган, соқоллари қалин, юзларини ихота этган ва сийналарини ёпган эди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Агар сен у Жанобни уйғоқлигингда кўрган бўлсанг ҳам, бундан зиёда равшан, таъриф қила олмас эдинг. (Яъни, тамоми ўз шаклларини мукаммал баён этдинг). Албатта, Жанобнинг ўзларини кўрибсан.

324. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Ҳар ким мени тушида кўрган бўлса, албатта, менинг ўзимни кўргандир. Чунки, шайтон менинг суратимда кўрина олмас, ва мўмин банданинг туши нубувватнинг қирқ олтидан бири бўлади”.

Имом Термизий рахимахуллоҳ бу муборак китобларини салаф имомларидан икки буюк зотнинг ҳақиқатда буюк насихатлар бўлмиш асарлари билан хатм қиладилар. Биринчиси шуки, бир нарсага хукм қилинадиган бўлса, гумон ва тахмин билан қилинмасин, балки динимизнинг мадори бўлган итбоъи суннат билан иш кўрилсин. Иккинчиси, ҳар бир кас ва нокасдан илм олинмасин, балки диндор инсондан илм олинсин. Дини йўқ инсонга эргашмоқ – халокатнинг ўзидир. У икки асар булардир:

325. Абдуллоҳ ибн ал-Муборак рахимаҳуллоҳ дедилар: Эй, мусулмон, агар қози ёки ҳакам бўлиб қолсанг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киром розиёллоҳу анҳум йулларидан ажралмагин.

326. Имом ибн Сирин рахимаҳуллоҳ дедилар: “Дин илмларини кимлардан олаётганингизга қаранглар” деган сўзлар ҳадисдандир.

И з о ҳ. Ҳадис, тафсир, фиқҳ, тавҳид, ахлоқ ва бошқа тамоми диний илмлар ҳақиқатда диндир. Булар воситалари билан инсон ўз динидан илм, таълим олади, диндорлик ҳукмларини ўрганади. Шунинг учун дин олмоқда, диндор тақволик устозини билиб, таниб, ундан илм касб этиш лозимдир. Устоз ва шогирдга асари буюк бўлади. Сухбат асари кўп замон қолиб кетади. Бир бор ўзгариб қолгандан кейин, тузалмоқ мушкул бўлади

 

 Бу асар мутаржими Саййид Махмуд Тирозий таржимаси қуйидаги сўзлар билан хатм қиладилар: Ҳақ СУБҲОНАҲУ ВА ТАОЛО ДАРГОҲИГА бехисоб ҳамд ва беадад шукрларимни арз этаманки, бу қадар заифлик ва хасталик ва бедастёрлик ҳолларимда ва ҲАРАМ шариф дарслари билан масруфиятим замонларида ўз лутфи ва карами билан бу муборак китоб ШАМОИЛИ ТЕРМИЗИЙнинг Туркистонча таржимасини тўрт ой зарфинда Мадинаи Тоййибада сохиби ШАМОИЛ АЛАЙҲИС-САЛОТУ ВАС-САЛЛАМ живорларида итмомига муваффақ айлади. Карамидан умидим шулки, биз афтода муҳожирларга бу китоб билан амал давлатини насиб айласин, ОМИН

САИЙИД МАХМУД ТИРОЗИЙ. 1354 ХИЖРИЙ

 


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио