Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ЙИҒЛАГАНЛИКЛАРИ ВА ЗОРИЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

 Инсоннинг йиғлаши бир неча сабабдан бўлади. Гоҳо бир кишига раҳми келиб йиғлар, гоҳо қўрқиб йиғлар, гоҳо соғиниб йиғлар, гоҳо хурсандликдан йиғлар, гоҳо оғриқдан йиғлар, гоҳо хафаликдан йиғлар, гоҳо мазлумликдан йиғлар, гоҳо тавба қилиб йиғлар, гоҳо мунофиқликдан ёлғон йиғлар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йиғилари аксари бирор ўлган мусулмон ҳолига ачиниб, раҳмлари келиб, шафқатдан бўлар эди, ёки Аллоҳ Таолодан қўрқиб ва Унинг муҳаббатидан йиғлар эдилар.

248. Абдуллоҳ ибн Шиххир розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кун мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келдим. Жаноб намозга машғул эканлар. Ичларидан йиғлаганликларидан гўё мис қозон қайнаб турган каби овоз келар эди.

249. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кун менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам “Қуръон ўқиб эшиттир дедилар. Мен дедим: “Ё Расулаллоҳ, мен ўзларига ўқиб эшиттирайми, ҳолбуки, Қуръони карим ўзларига нозил бўлгандир. Жаноб дедилар: Мен Қуръонни бошқадан эшитишни дўст тутаман. Абдуллоҳ ибн Масъуд дедилар: Кейин мен сураи НИСОни бошладим. Ўқиб бориб, бу оят шарифага етдим: (Таржимаси) Қачонки, биз ҳар уммат устига бир гувоҳни хозир қилсак ва сизни улар устига гувоҳ қилиб келтирсак, кофирларнинг ҳоллари қандай бўлади?” Шу оятга етганда кўрдимки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки муборак кўзларидан ёш оқиб турарди.

250. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замони муборакларида бир марта кун тутилди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, масжидга бордилар ва намоз бошладилар. Шу қадар узун қиём қилдиларки, рукуъ қилмас эканлар деб гумон қилинди. Кейин рукуъга бордилар. Шу қадар узун рукуъ қилдиларки, бош кўтармас эканлар, деб гумон қилинди. Кейин рукуъдан қомага турдилар. Унда ҳам шу қадар узун турдиларки, саждага бормас эканлар, деб гумон қилинди. Кейин саждага бордилар. Шу қадар узун сажда қилдиларки, саждадан бош кўтармас эканлар деб гумон қилинди. Кейин жалсага турдилар. Унда ҳам шу қадар узун турдилар. Кейин яна шундок узун сажда қилдилар. Сўнг иккинчи ракаъатни ҳам шундай узун ўқидилар. Иккинчи ракаъатнинг иккинчи саждасида ох тортиб, дам олар эдилар, ва йиғлар эдилар, ва Аллоҳга нолалар қилиб, даргохига арз қилар эдилар: “Парвардигор, сен менга ваъда қилган эдингки, сенинг ҳаётингда мен умматларингга азоб юбормасман”, ва ваъда қилган эдинг-ки, мудом умматларинг истиғфорга машғул турсалар, уларга азоб юбормасман. Энди биз ҳаммамиз истиғфорга берилдик. Кейин Жаноб соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлдилар, кун очилиб, равшан бўлиб кетди. Кейин Жаноб ваъз қилдилар. Худога ҳамду сано айтгандан кейин дедилар: «Офтоб билан ой Аллоҳ Таолонинг оятларидандир. Бир кишининг ўлиши ёки тирилиши учун тутилмайди, қачон бу иккиси тутилса, сизлар Худога мутаважжих бўлинглар ва намоз ва истиғфорга машғул бўлинглар».

251. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қизлари (қизларининг қизлари) хаста бўлиб, ўлишга яқин борганда қучоқларига олдилар, яна олдиларига қўйдилар. Кейин у бола вафот қилди. Бу ҳолни кўриб, чўрилари Умму Айман розияллоҳу анҳо овоз билан йиғлаб юбордилар. Жаноб дедилар: Сен Расулуллоҳ хузуринда ҳам овоз билан йиғлайсанми? Умму Айман дедилар: Ўзларининг йиғлаб турганларини курмай турибманми? Жаноб дедилар: Менинг йиғлашим мамнуъ йиғи эмас, бу Аллоҳ Таоло мўмин бандасининг кунглига пайдо қилган рахматдир. Кейин дедилар: Мўмин банда ҳар қандай ҳолда яхшиликда бўлади. Ҳатто унинг ўз жонини баданидан чиқарилур ҳолда ҳам Холиқига шукр ва сано айтади.

И з о ҳ. Уламолар дейдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хеч бир қизлари ёшлигида вафот қилмаган. Бу қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳонинг қизларидир. Лекин бу зот ҳам ўша беморликда ўлиб кетмай, шифо топиб кетгандилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин дунёда узоқ яшадилар. Ҳатто Али розияллоҳу анҳу у зотни ўз никоҳларига олдилар, ва шахид бўлган замонларида ҳам никоҳларида бор эдилар. Энди юқоридаги “вафот қилди ва Умму Айман йиғладилар” деган сўз маъноси, вафот қилишига яқин бордилар.

252. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг эмишган биродарлари Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу вафот қилганларида юзларидан ўпдилар. Ўша ҳолда икки кўзларидан ёшлари оқиб йиғлаб турардилар.

253. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Умму Гулсум розияллоҳу анҳонинг жанозаларига хозир бўлдик, ва қабристонга ҳам бордик. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўзлари қизларининг қабрлари устида ўтирган эдилар. Кўрдимки, у зотнинг икки кўзларидан ёшлари оқиб турибди, дедилар: “Ораларингизда бу кеча хотинига яқинлашмаган киши борми?” Абу Талха розияллоҳу анҳо дедилар: “Мен, ё Расулаллоҳ”. “Сен бу қабрга тушгин”. Кейин у зот қабрга тушдилар.

И з о ҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Руқия розияллоҳу анҳо вафотларидан кейин иккинчи қизлари Умму Гулсум розияллоҳу анҳони Усмон розияллоҳу анҳога никоҳ қилиб берган эдилар. Бу зот вафотларида эрлари Усмон қабрга қўймоқ учун яқин келдилар. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кеча жимоъ қилмаган киши дафн қилсин деганларида ўзларини тортдилар. Чунки ўша кеча хотинлари ўлиб турсалар ҳам, бир чўри билан шаръи сухбат қилиб эдилар. Бу ҳол соллаллоҳу алайҳи васалламга маълум бўлиб эди. Шунинг учун Усмон розияллоҳу анҳуга енгил бир ъитоб мақомида шундай дедилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио