Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҚИРОАТЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

 Яъни, Жаноби Расулуллоҳнинг Қуръони карим тиловатлари қандай эди, шу хусусда зикр этилади.

240. Йаъло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Умму Салама розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қироатлари ҳақида савол қилинди. Онамиз розияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қироатлари ҳарф-ҳарф очиқ ва равшан бўлар эди.

Шархловчилар айтадилар: Онамиз ўзлари Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиганларидек ўқиб бердилар. Яъни ҳарфан-ҳарфан забоний тушунтириб бердилар.

241. Қатода дедилар: Мен Анас розиёллоҳу анҳудан “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатлари қандай эди?” деб савол килдим. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатлари мадлик бўлар эди(мад – бир ҳарфни чўзиброқ ўқиш) (Яъни, мад қилмоқ зарур бўлган мақомларда мад қилар эдилар. Лекин мад қилишда тажвид қоидасига мувофиқ мад қилинар эди. Зиёда ва кам қилинмас эди. Чунки ҳар нарсанинг ўз миқдори бор. Ундан зиёд ва кам қилиш мазамматлангандир).

242. Умму Салама розияллоҳу анҳо дедилар: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қироат қилганларида ҳар оятни узиб, алоҳида қилиб ўқир эдилар. Бирини иккинчисига қўшиб, аралаштириб ўқимас эдилар. Масалан, АЛҲАМДУ ЛИЛЛАХИ РАББИЛ ЪАЛАМИЙН деб тўхтар эдилар. Кейин АР-РАХМОНИР-РАҲИЙМ деб яна тўхтар эдилар. Кейин МАЛИКИ ЯВМИД-ДИЙН деб тўхтар эдилар.

243. Абдуллоҳ ибн Абу Қайс дедилар: Мен Оиша розияллоҳу анҳодан савол қилдим: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримни ичларида беовоз ўқир эдиларми ё овоз билан ўқир эдиларми?” Онамиз дедиларки: “Ҳар икки тариқада ўқир эдилар”. Мен дедим: “АЛҲАМДУ ЛИЛЛОҲки динимизда кенгчилик пайдо қилибдилар” (яъни Исломда таҳажжуд ва бошқа намозлар қироатини овоз чиқариб ўқилсин ёки махфий ўқилсин, вақтга ва нашотга қараб, қандай ўқилса-да дурустдир. Бу Ислом гўзалликларидан бири).

244. Умму Хоний розияллоҳу анҳо дедилар: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Масжид-ал-Ҳаромда кечқурун тиловат қилар эдилар. Мен овози муборакларини уйимда, том тепасида эшитар эдим. Чунки бу зотнинг уйлари Ҳарами Маккага ниҳоятда яқин эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримни ниҳоятда соф ва дона-дона қилиб овоз билан ўқир эдилар.

245. Абдуллоҳ бин Муғаффал розияллоҳу анҳу дедилар: Мен Маккаи мукаррама фатх қилинган куни Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни туяларининг устида: ИННО ФАТАҲНО ЛАКА ФАТХАН МУБИЙНАН, ЛИЙАҒФИРА ЛАКА-АЛЛОҲУ МО ТАҚАДДАМА МИН ЗАНБИКА ВА МО ТААХХАРА жумлаларини ўқиб турганларини эшитдим. Жаноб қироатларида таржиъ қилар эдилар. (Яъни, туянинг ҳаракатидан овозлари узилиб, қайта-қайта дегандек эшитилар эди. «О» демоқчи бўлсалар, «О-о-о» бўлиб, овоз чиқар эди).

246. Қатода розияллоҳу анҳу дедилар: Аллоҳ таоло бир Набийни ниҳоятда хуш сурат ва ниҳоятда хушовоз қилиб юборгандир. Набийи карим соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаммадан чиройлик ва ҳаммадан хушовоз қилиб юборгандир. Жаноб Қуръони каримни ниҳоятда ёқимли тиловат қилар эдилар. Лекин ашулачилар каби нағма қилиб ўқимас эдилар.

247. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Жаноби Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон тиловат қилсалар, овозлари шу қадар баланд бўлар эдики, уйда ўқисалар сахндаги одамларга эшитиларди.

И з о ҳ. Бу бобда келган ҳадислар мазмунларидан шу хулоса олинадики, Қуръони карим тиловат қилувчилар ўз ҳолатлари ва мақомлари ва завқларига мувофиқ ўқисинлар. Овоз чиқариб ўқиш матлуб бўлса, овоз чиқариб, хуфия матлуб бўлса хуфия ўқисинлар. Ғаразлари Аллоҳнинг ризоси ва диннинг юксалиши бўлсин. Риё ва сумъа каби нарсалар


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио