Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ УЙҚУЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

194. Бароъ розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифалари қачон уйқуга бормоқ учун ёнбошласалар, ўнг кафтларини ўнг юзларининг остига қўяр эдилар. Кейин бу дуони ўқир эдилар: «Эй парвардигорим, бандаларингни хисоб учун қабрларидан турғизадиган куни мени азобингдан сақлагил».

195. Хузайфа розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ўринларига ётсалар, бу дуони ўқир эдилар: "Ё Аллоҳ, сенинг номинг ила ўлурман, (яъни уйқуга борурман) ва сенинг номинг ила тирилурман, (яъни уйғонурман)" ва қачон уйқудан турсалар, бу дуони ўқир эдилар: "Бизни ўлдиргандан кейин яна тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, ва қиёмат куни Унинг ҳузурига тўпланиш бўлур".

196. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар:  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча қачон ўз ўринларига ётсалар, икки кафтларини бир қилиб туриб, унга дам солар эдилар, унга «ҚУЛ ҲУВАЛЛОҲУ АҲАД», «ҚУЛ АЪУЗУ БИРОББИЛ-ФАЛАҚ», «ҚУЛ АЪУЗУ БИРОББИН-НАС» сураларини ўқиб, ҳар икки кафтларига дам солгач, баданларининг қўл етадиган қисмларининг ҳаммасига суркар эдилар. Бошларидан, юзларидан ва олди тарафларидан бошлардилар. Шу тариқа уч бор қилар эдилар.

197. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: Бир кун  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам уйқуга бориб, хуррак тортдилар ва одат шарифалари қачон уйқуга борсалар, хуррак тортар эдилар. Ўша ҳолда Билол розияллоҳу анҳу келиб, намоз вақти бўлиб қолганлигини маълум қилдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан турдилар, ва намозларини жамоат билан ўқидилар. Лекин янги таҳорат қилмадилар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари уйқуга борсалар-др, муборак диллари уйғоқ турар эди.

198. Анас розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уйқу учун ўринларига ётсалар, бу дуони ўқир эдилар. «Ҳамд бўлсин Аллоҳ таологаки, бизларга таом берди ва сероб қилди ва ҳар бир ҳожатимиз учун ўзи мутасадди бўлди ва бизларга ётадирган жой берди. Дунёда бир қанча инсонлар борки, хабар оладиган ва жой берадиган кишилари йўқдир».

199. Абу Қатода розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одат шарифалари қачон сафарда бўлиб, кечқурун бир ерга тушсалар, ўнг ёнбошлари билан ётар эдилар, ва қачон субҳи содиқдан аввалроқ бир ерга тушсалар, ётганларида уйқу зиёда келиб, оғирлашиб, намоз учун сустлик пайдо бўлмаслиги учун  ўнг билакларини тикка қўйиб, кафтларига бошларини қўйиб ётар эдилар. Гарчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун бунга зарурат йўқ бўлса-да, ҳақиқатан бу умматларга таълим эди.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио