Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БУ БОБДА РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШЕЪР ҲАҚИДА АЙТГАН СЎЗЛАРИ УСТИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

184. Шурайх Куфий дедилар: Оиша розияллоҳу анҳодан савол килиндики, Ё Расулаллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам шеърдан мисол ё далил келтирардиларми? Оиша дедилар: Ҳа. Ибни Равоха шеъридан мисол келтирар эдилар, ва бу сўзларни далили ўрнида ўқир эдилар (таржимаси): Келтирур сенга хабарларни ул одамийки, сен анга хабар келтирмак учун ҳадя ва йул ҳаржи бермаган эдинг.

 185. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдиларки, шоир тилидан сўзланган сўзнинг ниҳоятда рости ва тўғриси Лабиднинг бу сўзидир: Дунё хабардор бўлсинки, Аллоҳдан бошқа ҳар бир нарса ботил ва бекордур, эътимодга лойиқ эмасдур. Ва Умаййа ибн Салт мусулмон булишга яқин қолиб эди, лекин Аллоҳ хоҳламади.

 186. Жундаб бин Суфён розияллоҳу анҳу дедилар: Ғазотларнинг бирида  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак оёқларининг бир бармоғига тош тегди. Ундан муборак бармоқлари қонади. Шу ҳолда бир шоир саҳобанинг бу бир мисрасини ўқидилар (таржимаси): Эй, бармоқ, сен қонга беланган бармоқдурсан ва нимага йулиққан бўлсанг, Аллоҳ йўлида йўлиқдинг. 

187. Бароъ бин Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят: Бир киши у зотга деди: Эй, Абу Умора, сизлар Хунайн кунида  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ташлаб қочдингизларми? Бароъ дедилар: йўқ, қочмадик. Балки худо номига қасамёд этиб дерманки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам майдонидин юз ўгириб қочмадилар. Лекин аввалги жамоадан шошилганлар қоча бошладилар. Чунки, Бани Хавозин мерганлари уларни ўқлар билан қарши олдилар. Улар қочиб турганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирларига минган ҳолларида ва аммазодалари Абу Суфён унинг юганидан тутган ҳолда бу лафзларни ўқир эдилар (таржимаси): Мен набиийдурман сўзимда ёлғон йўқдур. Мен Абдул Муталлибнинг ўғлидурман.

И з о ҳ. Бу урушда қочган аскарлар Бани Салим қабиласи билан Маккада янги мусулмон булган ёшлар эдилар. Саҳобаларнинг акобирлари албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларида ҳозир эдилар.

188. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умраи қазода Маккаи мукаррамага кирдилар, ва Абдуллоҳ бин Равоҳа розияллоҳу анҳу олдиларида бу шеърни ўқидилар (таржимаси): Эй, кофирлар авлодлари, қочинглар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўл беринглар. Бу кун бу Жанобни агар сизлар ўтган санада тўсган каби тўссаларинг, бизлар шундоқ урурмизки, бошларингни таналарингдан жудо қилурмиз, ва дўстни дўстидан хабар олгали қўймасмиз. Умар розияллоҳу анҳу бу шеърни эшитиб дедилар: Эй, ибн Равоха,  Расулуллоҳ ҳузурларида ва Ҳарамаллоҳда бундай шеърларни ўқияпсанми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Эй, Умар, буни ўз ҳолига қўйиб бер, бундай шеърлар кофирларга ўқ ёғдиргандан зиёда таъсир қилур.

189. Жобир бин Самура розияллоҳу анҳу дедилар: Мен  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юздан зиёда суҳбатда бўлдим. Ҳаммасида асҳоби киром розияллоҳу анҳум ўз ораларида шеърлар ўқишар эдилар, ва жоҳилият даврида бўлиб ўтган ҳикояларни қилишар эдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам у мажлисларда хомуш сўз қилмай ўтирар эдилар. Балки баъзи вақтларда уларга қўшилиб, кулишар эдилар.

И з о ҳ. Бу ҳадиси муборакдан маълум бўладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ниҳоятда маҳбуб табиатли бир зот эдилар. Мажлисларда бўлган зотлар озодлик бирла суҳбатда бўлар эдилар. Дунёвий сўзлар ҳам бўлар эди. Кулинадиган бир сўз келиб қолса, баробар табассум қилар эдилар. Шунинг учун хеч ким сухбатларига тўймас эди.

190. Шарид розияллоҳу анҳу дедилар: Бир куни мен  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир маркабга мингашган эдим. Ўша ҳолда у зотга Умайя исмли шоирнинг шеърларидан юз байт ўқиб бердим. Ҳар бир байтни ўқиб берганимда, у зот яна шундан ўқи дер эдилар. Шундай қилиб, Жанобга юз байтни эшиттирдим. У зот дедилар: Бу Умайя яқин мусулмон бўлай деб қолган экан. Чунки шеърлари хикматли бўлиб, тавхиддан ва қиёматдан кўп сўзлар эди.

 191. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳассон розияллоҳу анҳу учун масжидга минбар қўйдириб берар эдилар. Токи ул зот минбарга чиқиб, рост туриб,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мадҳларида фахрия шеърлар ўқир эдилар ёки у зот тарафларидан мудофаа қилар эдилар, ва кофирлар тарафидан бўлмиш таъналарига жавоб берар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дер эдиларки: Аллоҳ Таоло Хассонга рухул Қудс воситаси бирла мадад берур. Мадомики, ул Расулуллоҳ тарафидин мудофаа ва динга мададда бўлар экан, бу ҳол унда бардавом бўлгай.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио